Жавоб берамиз

Товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш

“B” korxona IM-42 bojxona rejimini uzaytirishga haqlimi? IM-42 bojxona rejimini uzaytirish uchun texnikalardan foydalanib kelinayotganligi yetarlimi? IM-40 rejimiga olmasdan IM-42 rejimida qancha muddat ushlab turish mumkin?


Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Қайси қонунда ИМ 40 БЮДни вилоят ҳокимининг рухсати билан олиш кўрсатилган?


Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш – Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг ваколати, бу ҳокимларнинг ваколатига кирмайди.

Гул уруғлари, пиёзларини интернет дўкондан олмоқчимиз. Бундай турдаги маҳсулотларни божхонадан олиб ўтиш мумкинми? Агар мумкин бўлса, божхонадан тўловсиз қанча миқдоргача олиб ўтиш мумкин? Божхонадан олиб ўтиш тартиби ҳақида маълумот берсангиз.


Экиш материаллари карантин остидаги маҳсулот ҳисобланади ва уларни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Ушбу ҳолатда жамиятимизга 2020 йилда импорт қилинадиган пальма ёғи учун божхона божи бўйича имтиёз қўлланиладими?


Сиз хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона сифатида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун мол-мулк олиб киришда имтиёздан фойдаланишингиз учун ушбу мол-мулкка сертификат тақдим этишингиз лозим.

Божхона тизимида КТС нима? КТС хужжатини тақдим этилиши учун қандай ҳолат ва ўзгаришлар асос бўла олади?


КТС – бу божхона қийматига ва божхона тўловларига тузатишлар киритиш.

Корхона бундан беш йил аввал импорт қилинган технологик ускунани экспорт қилмоқчи. Айтингчи, ушбу ҳолатда корхона технологик ускуна учун келиб тушган валюта суммасининг бир қисмини мажбурий сотиши шартми ва корхона яна нималарга эътибор бериши лозим?


Ускуна сиз учун товар эмас, асосий восита бўлса ҳам ускунани сотишдан тушган валюта тушумининг 50%ини мажбурий сотиш эҳтимоли мавжуд.