Жавоб берамиз

Хизмат сафари харажатлари

Агар раҳбар ва педагог ходимлари икки ойга малака ошириш курсларига юборилган бўлса, Хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага асосан эса хизмат сафари муддати 40 кундан кўп бўлмаслиги керак бўлса, хизмат сафари харажатлари қандай тўғри ҳисобланади?


Хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқноманинг амал қилиши ходимнинг малака ошириш билан боғлиқ сафарига татбиқ этилмайди. Демак, ходимни кўпи билан 40 кунлик муддатга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги норматив мазкур ҳолатда татбиқ этилмайди.

Бўнак хисоботида кўрсатилган, аммо ходимга берилмаган меёридан ортиқча хизмат сафари харажатлари учун корхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бюджетга ўтказиб бериши керакми ?


Ходининг меёридан ортиқча хизмат сафари харажатлари корхона томонидан қоплаб берилмагани учун,  корхонада жисмоний шахслардан даромад солиғини ундириб бюджетга ўтказиб  бериш мажбурияти юзага келмайди.