Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти турлари

Ta’lim yo’nalishida haq evaziga xizmat ko’rsatish shartnomasi qanday tartibda va qancha muddatga tuziladi?


Ushbu turdagi shartnoma yozma shaklda tuziladi, shartnoma muddati esa tomonlarning kelishuvi bilan belgilanadi.

Муассасанинг уставда назарда тутилмаган фаолият билан шуғулланиш имконияти


Юридик шахслар таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланишлари мумкин.

Тиббиёт ускуналари улгуржи савдоси учун ИФУТ кодини белгилаш


Мазкур кодларни статистика органлари берадилар ва аниқ жавобни олиш учун уларга мурожаат қилишингиз лозим.

Корхонамизда манзарали гул кўчатлари ва дарахтлар етиштириб сотамиз ва ландшафт хизматларини кўрсатамиз. Йўлларни қуриш бўйича корхона бизнинг хизматларимиздан фойдаланмоқчи. Корхона бош пудратчи бўлиб, бизни ёрдамчи пудратчи қилиб олмоқчи. Етиштирган маҳсулотимизни бозор қийматида сотишга ҳаққимиз борми ёки бош пудратчига таннархида беришимиз керакми? Буюртмачи - бюджет ташкилоти.


Ёрдамчи пудратчи хизматларига эркин нарх белгилаши мумкин.

Шуни биржа орқали эмас, очиқ сотиш ман этилганми?


Ҳа, ман этилган.

ДСИ "қурилиш ташкилотлари буюртмачи томонидан тақдим қилинган сметадаги иш ҳақи фондини ишни бажариш муддатида ишчиларга тўлаши лозим"лиги бўйича талаб қўймоқда. Уларнинг талаби ўринлими? Смета ёки форма-2 дагидан кам иш ҳақи тўлаш ноқонунийми? Масалан, смета ва форма-2 да иш ҳақи фонди одам/соат бўйича ҳисобланади, биз эса ишчиларимиз билан вақтбай ҳисоб-китоб қиламиз. Бизнинг ҳаракатларимиз ноқонунийми?


Йўқ, қурилиш ташкилотлари сметада кўрсатилган иш ҳақи миқдорини қурувчи ишчиларига тўлашга мажбур эмас.

1.Корхона ютуқ сифатида бериладиган автомашини давлат рўйхатидан ўтказиши (ГОС номер олиши) шартми? 2.Корхонамиз акция ўтказса қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? 3.Реклама сифатида Футболка ва кепкалар (логотипли) тарқатилса қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?


Янги автотранспорт воситаси олинганда уни белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш керак. Ютуқ ғолиб-жисмоний шахсга берилганда солиқ оқибатлари юзага келади.

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг кўчма савдосини амалга ошириш истаги бўлган ишлаб чиқариш корхонаси ўз маҳсулотларини назорат касса машинаси ва банк терминалини қўллаган ҳолда сотишини кўчма савдо орқали амалга ошириши мумкинми? Бунинг учун ҳозир кунда қандай талаблар мавжуд?


Ҳа, мумкин.

1. Чет эл фуқароси томонидан тўланган валюта маблағларини сўмда кирим қилиниши тўғрими? 2. Бундай қўшимча битим тўғри тузилганми ва бу ҳолатда жарима санкциялари қўлланилиши мумкинми? 3. 3. Чет эллик корхона олдидаги кредиторлик қарз валютаси ҳар ойда қайта баҳоланиб борадими?


Умимий қоидага кўра корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан олинган чет эл валютасидаги барча маблағлар уларнинг чет эл валютасидаги счётларига албатта ўтказилиши керак.

Асосий фаолият тури «тиббий хизмат» бўлган санатория-дам олиш, даволаниш масканларидаги мавжуд даволанувчилар ётоқхонаси, даволанувчилар овқатланиш ошхонаси, даволаниш биноси- умумий ҳолда тиббий хизматлар кўрсатиш учун бинолар жумласига кирадими ёки фақат даволаниш биноси ҳисобланадими?


Қонунчиликда тиббий хизматлар кўрсатиш биноларига алоҳида таъриф берилмаган.

1. Пул ўрнига қурилиш материаллари олсак бўладими? 2. Бунинг солик оқибатлари қандай?


Ҳа, пул ўрнига қурилиш материалларини олиш мумкин.

Ишончнома қайси ҳолатларда тақдим этилиши шарт?


Ишончнома фақат товар-моддий бойликларни олишга берилади.

Хусусий қўриқлаш ва қоровуллик учун аутсорсинг хизматини кўрсатиш учун лицензия талаб қилинадими?


Бир корхона иккинчи корхона учун хусусий қўриқлаш  хизматларини аутсорсинг шартномаси асосида кўрсата олмайди.

Хусусий кадрлар агентлиги ёки аутсорсинг хизматларини кўрсатувчи корхона қоровуллик фаолияти билан шуғулланиши мумкинми? Ушбу фаолият қайси хизмат турига киради?


Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, шунингдек ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилар.

Шартномадаги ушбу банд мутахассисни юқоридагилар билан таъминлашга асос бўладими ёки қўшимча буйруқ чиқариш керакми?


Буйруқ чиқариш шарт эмас.