Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти турлари

2016 йилдан биз улгуржи савдо корхонаси хисобланиб ягона солик туловчи хисобланамизми? Эски солик турида колишимиз мумкинми? 2016 йилнинг 1 чораги учун хисобланган ва топширилган соликлар кандай расмийлаштирилади? 2015 йил учун хисобланган солик ва мажбурий туловлар ўзгармайдими?


2015 йил якунлари бўйича ташкилотингизнинг асосий фаолият тури савдо фаолияти бўлганлиги туфайли, яъни умумий реализация қилиш ҳажмида савдо фаолиятидан тушган соф тушум улуши устунлик қилганлиги учун (савдо фаолияти тушуми ҳажми 67%), 2016 йил бошидан сизнинг ташкилотингиз савдо корхонаси ҳисобланиб, ягона солиқ тўлови тўлаши керак.

Сизлардан илтимос ШНК 3,01,04-04 нинг 1,6 бандини изоҳлаб берсангиз.


ШНК 3.01.04-04 "Қурилиши тугалланмаган объектларни фойдаланишга қабул қилиш" (Давархитектқурилишқўмнинг 25.12.2003 йилдаги 81-сон буйруғи билан тасдиқланган) нинг 1.6-бандига мувофиқ объектни давлат қабул қомиссиясига топширишдан олдин уни буюртмачи (қурувчи) тайинлайдиган ишчи комиссияси қабул қилиши керак.

Адабиётларни веб сайтда жойлаштириш учун кимдан ёки қайси ташкилотдан рухсат олишим керак бўлади? Адабиётларнинг муаллифлик ҳуқуқи бўйича муаллифлардан рухсат сўраш керакми ёки нашриётларми, балки бошқа вазирлик, идораларми?


Хусусий электрон кутубхонангиз давлат стандартларига мувофиқ бўлиши мақсадида Сизга уни ташкил этишда айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга таянишингизни тавсия қиламан.

Жамият юридик ва жисмоний шахслардан қайта ишланмаган дуккакли экинлар - мош ва ловияни сотиб олиб янги технологик ускунада қуйидаги технологик жараённи бажаради: қобиғидан ажратиш, чанг ва ёт нарсалардан тозалаш, навларга ажратиш, қадоқлаш. Бу ҳолатда олинган маҳсулот ўзи етиштирган маҳсулот ҳисобланадими? Шу фаолиятга ихтисослашган кичик бизнес субъекти учун ХХТУТ қандай аниқланади?


Ўзи ишлаб чиқарган товар деганда корхона ўзи томонидан ишлаб чиқариш технологик жараёнини ҳисобга олган ҳолда, ўзига тегишли бўлган ёки жалб этилган ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиб ишлаб чиқарилган ёки қайта ишланган маҳсулот (жумладан ярим тайёр маҳсулот) тушунилади (АВ томонидан 2011 йил 16 февралда 2195-сон билан рўйхатдан ўтказилган МВ ва ДСҚ Қарорига илованинг 5-банди).

Якка тартибдаги тадбиркор пистани қайта ишлаш ва қадоқлаш билан шуғулланиши мумкинми ҳамда солиқ суммаси қанча бўлади? Агар мумкин бўлмаса, МЧЖ ёки хусусий корхона шаклида ташкил этилган фирма қандай ставка бўйича солиқ тўлаши лозим - ишлаб чиқариш сифатида 5%ми ёки тайёрлов ташкилоти сифатида 33%ми?


Пистани қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича фаолият Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида кўзда тутилмаган.

Паррандачилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига кирадими?


Ҳа, киради.

Шартнома асосида бошқа корхона бухгалтерия ҳисобини юритадиган аутсорсинг ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай?


Аутсорсинг ташкилоти вакили операциялар ижроси учун масъул шахс сифатида эмас, балки тайёрланган ҳужжат ижрочиси сифатида имзо қўйиши мумкин.

Агар корхона суюлтирилган газни автомобилларга газ қуйиш шохобчалари орқали юридик шахсларга ведомость бўйича пул ўтказиш йўли билан сотса, у ҳолда бу улгуржи ёки чакана савдо ҳисобланадими?


Агар сиз фақат суюлтирилган газни автомобилларга газ қуйиш шохобчалари орқали юридик шахсларга пул ўтказиш йўли билан сотиш билан шуғуллансангиз, у ҳолда бундай фаолият улгуржи савдо таърифига тўғри келади.