Жавоб берамиз

Паспорт тизими

2 band bilan propiska qilganlar turmush o'rtog'ini qancha vaqt ichida doimiy propiskaga quya oladi?


Ҳужжатлар тўлиқ ва қонуний бўлган тақдирда доимий прописка уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Мен 35 ёшдаман (уйланганман, доими прописка Наманган вилоятида ) онам акамнинг квартирасига Конуннинг 2-банди буйича 2012 йилда доимий прописка дан утган. Мен акамнинг квартирасига доимий пропискадан утсам буладими ёки онам прописка килинган уй майдонига пропискалан утсам буладими?


Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди.  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.

 

Shu holatda avvalgi turgan joyi bilan shartnomani bekor qilmasdan turib(ko'pchilikni ovora qiladi, boshqalarning vaqt va mablag'i ketishiga sababchi bo'ladi) boshqa joyga shartnoma va vaqtincha ro'yxatdan o'tishi mumkinmi? Bu holatda qanday yo'l tutiladi?


Бошқа манзилда бўйича рўйхатдан ўтиш ва ижара шартномасини тузиш учун муқаддам тузилган ижара шартномаси бекор қилиниши қонунчиликда назарда тутилмаган. Шу билан бирга, фуқаро прописка қилинган жойда яшаши шартлигини инобатга олиб, муқаддам тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тавсия этилади.

Тошкент шахрига отамнинг уйига руйхатга тура оламизми?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.

Agar menga bir shaxs toshkentdagi uz uyini vasiyat qilib qoldirsa va bunga farzandlari keyinchalik qarshilik qilmasa men shu uyga qonuniy doimiy ruyxatga qo'yilamanmi? Agar bir uyga kup kishini vasiyat qilib qoldirgan bulsachi shu vasiyat qilinganlarning barchasi doimiy ruyxatga kira oladimi?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мерос асосида Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш 2011 йил 15 сентябргача бўлган тақдирда амалга оширилади.

Онамнинг уйига доимий руйхатга кирсам бўладими?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага кура   (АВ томонидан 04.05.2012 й. 2358-сон билан рўйхатга олинган ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон буйруғи билан тасдиқланган) - Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш ас

У уч йилдан ортиқ доимий пропискада бўлганлиги муносабати билан ота ўз мулки қилиб, квартира сотиб олиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, у сотиб олинган уй жойига Республиканинг бошқа вилотида доимий пропискада бўлган ўғли, қизи ва келинини доимий прописка қила оладими?


Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябридаги 296-сонли Қонуни иловасида белгиланган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг Рўйҳати"га асосан, Тошкент вилоятида олди-сотди битимларини, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи том

Карши шаҳрида туғилиб, яшаётган неварам паспортни қаерда олиши керак?


Фуқаро паспорт олиш учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмасига  паспортининг амал қилиш муддати тугагач бир ойдан кечикмасдан, биринчи марта паспорт олаётган шахс эса 16 ёшга тўлганидан кейин бир ойдан кечикмасдан мурожаат этади.

Фуқаро паспорт олиш учун қуйидагиларни тақдим этади:

Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклда биометрик паспорт бериш тўғрисидаги

ОВИР стикеримнинг муддати тугашига бир ой қолганда уни алмаштирш мумкинми?


Агар чет элга чиқишингиз учун рухсат берувчи ёзув (стикер)нинг амал қилиш муддатигача  бир ой колган булса, уни такроран расмийлаштириш масаласи билан паспорт столига мурожаат қилолмайсиз. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартиби (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) моҳиятидан келиб чиқилса, чет элга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувни фақат унинг амал қилиш мудд

Обязана ли я делать временную прописку, если живу в Ўрта - Чирчикском районе и каждый день езжу на работу из дома? Насколько это принципиально для работодателя (по законодательству)?


Согласно Инструкции о порядке учета граждан Республики Узбекистан по месту пребывания в городе Ташкенте и Ташкентской области (Утверждена Приказом министра внутренних дел от 16.05.2016 г. N 79, зарегистрированным МЮ 28.06.2016 г. N 2804) Учет граждан по месту пребывания (далее - учет) осуществляется органами внутренних дел и предусматривает установление факта постоянного проживания или временного пребывания гражданина в определенном месте на территории города Ташк

Таътилни Испанияда ўтказишни режалаштиряпмиз. 10 яшар фарзандим визалар ва рухсат бериш бўлими қўйган амалдаги стикер ёпиштирилган паспортга эга, унда кузатувчи шахс сифатида мен (она) қайд этилганман, менинг номим бўлган кузатиш муҳри босилган. Икковимиз учамиз. Чегарани кесиб ўтиш учун шунинг ўзи етарлими ёки кесиб ўтиш пайтида яна қандайдир ҳужжатларни тақдим этиш керак бўладими?


Ўзбекистон Республикасининг 07.01.2008 й. ЎРҚ-139-сон "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунинг 14 – моддасига асосланиб  шуни айтиш мумкинки - Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

2004 йили Кашкадарёдан Тошкентга ўқишга келиб, 2008 йили ўқишни тамомлагач Ангренда ишлаш учун Ангрендаги узоқ қариндошимни уйига доимий руйхатга ўтдим, ва бу хақда уй дафтари ва паспортимга штамп қуйилди. 2013 йили ўзим номига уй сотиб олдим. Ва шу уйимга доимий руйхатга ўтмокчиман. Лекин хозирги кунда Тошкент шахри ва вилоятида доимий прописка қилиш учун хокимиятдаги махсус комиссиянинг хулосасининг нусхаси кераклиги хакида интернетда ўқиб қолдим. Агар бундай хулоса ёки карор менда йук бўлса, сотиб олинган квартирам билан нима булади? Хулоса бор ёки йуклигини қандай билсам бўлади?


Сизга, Тошкент вилоятида доимий рўйҳатда бўла туриб, ўзингизга тегишли бўлган уйга рўйҳатдан ўтишингиз учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар хулосаси талаб этилмайди.

Meni savolim shundan iboratki, bu qaysi qonun asosida shunday bo'lgan va bu yil bizga agar yana telegram yuvorishsa men o'ta olamanmi chegaradan yoki yo'qmi?


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғиз Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимнинг (Тошкент, 2006 йил 3 октябрь) 1-моддасига кўра Бир Томон давлатининг фуқаролари ҳақиқий ҳужжатлар бўйича ва ушбу Битимда кўзда тутилган шартларга мувофиқ визасиз 60 суткагача бошқа Томон давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари, транзит ўтишлари ҳамда унда вақтинча бўлишлари мумкин.

2015 yilning aprel oyida Koreya Respublikasidan Vatanga qaytish sertifikati bilan qaytdim. Pasportni tiklash uchun barcha so'ralgan hujjatlarni topshirganimga 1 yil 3 oy bo'libdiki haligacha pasport olishga ruxsat berishmayapti. my.gov.uz portali irqali IIV murojat yo'lladim lekin bu ham yordam bermadi. Mazkurholat yuzasidan kimga murojaat qilish kerak va bu holat qancha vaqtga cho'zilshi mumkin?


Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисидаги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 221-модда; 2015 й., 32-сон, 425-модда) 29-моддасига кўра Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирларини кўриш мақсадида профилактика суҳбати ўтказилади. 

Фуқаронинг вақтинчалик рўйхатдан ўтган уй- жойи ўзининг номида бўлиб, солиқ ва бошқа тўловларни амалга ошираётган бўлса, шу яшаш жойидан моддий ёрдам олиши мумкинми?


Вақтинча рўйхатдан ўтказиш  фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 3 кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.