Жавоб берамиз

Паспорт тизими

Паспортимдаги стикер 2016 йил декабргача амал қилади. Чет элга чиқишга янги рухсатномани илгарироқ (масалан, 2016 йил сентябрдан 2018 йил сентябргача) олишим мумкинми?


Агар чет элга чиқишингиз учун рухсат берувчи ёзув (стикер)нинг амал қилиш муддати 2016 йил ноябргача тугаса, август ойида уни такрор расмийлаштириш масаласи билан паспорт столига мурожаат қилолмайсиз.

Россия Федерациясида истиқомат қилувчи қизим фарзанди билан Ўзбекистонга қайси ҳужжат асосида кела олади? Уларни рўйхатдан ўтказиш таомили қандай?


Агар қизингиз Россия ҳудудида бўлиб, Ўзбекистоннинг Москва шаҳри ёки Новосибирск шаҳридаги консуллик муассасасида консуллик ҳисобига турмаган бўлса, «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонунга (2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) мувофиқ, у консуллик ҳисобига туриш ва ЎзР фуқаролигидан чиқишга ҳужжатлар топшириш масаласи юзасидан консуллик муассасасига мурожаат қилиши зарур. Президентнинг фуқароликдан чиқариш тўғрисидаги Фармони чиққунга қа

Паспортни алмаштириш учун онамнинг пропискасини талаб қилишлари тўғрими?


 Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ, вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин рўйхатдан чиқарилиши лозим. Ўлим тўғрисидаги гувоҳнома шакли Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.

Онангизнинг вафотидан кейин сиз яшаш жойидаги ФҲДЁ органида унинг ўлими тўғрисида гувоҳномани олишингиз, уни уй дафтаридан чиқаришингиз ва паспортини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун топширишингиз

Мен неварамнинг васийси ҳисобланаман. У 2001 йилда Ўзбекистонда туғилган, Самарканда яшайди. Унинг онаси Россияда яшайди, РФ фуқаролигига эга ва ўша мамлакатда турмушга чиққан. Неварам Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини олиши мумкинми?


«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистонда яшовчи боланинг ота-онаси ёки улардан бири Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққанида ва ҳомийлик ёки васийлик белгиланган бола тарбиясида иштирок этмаганида бола ота-онаси ёки васийнинг илтимосига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини сақлаб қолади.

 

Унинг қўлидаги сертификат бир ойга берилган эди. Ҳужжатсиз қандай йўл тутиши мумкин?


– Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистон фуқароларига қайтиш сертификати паспортларининг амал қилиш муддати тугаганда ўзлари турган мамлакатдан чиқиш пайтигача берилади. Муддати ўтган паспорт консуллик муассасасига топширилади (АВ томонидан 17.06.1998 йилда 448-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 3-банди).

Эски паспорт янгисига алиштирилаётганда ундаги визалар ва рухсат бериш бўлимининг муҳри автоматик равишда қайта босиладими? Ёки уни расмийлаштириш учун яна мурожаат қилиш керак бўладими?


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши тартибига (ВМнинг 6.01.1995 йилдаги 8-сон Қарорига 1-илова) мувофиқ, визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида, ёки янги биометрик паспортга алмаштириш чоғида, ёхуд у яроқсиз ҳолга келганида, фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганида, шунингдек йўқотиб қўйилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортидан фойдаланишнинг имкони бўл

Agar men va mening turmush o'rtog'im horijdalik vaqtimizda farzand dunyoga kelsa va u 5 yoshgacha horijda yashab keyin O'zbekistonga biz bilan kelsa va 5 yoshdan keyin O'zbekistonda ulg'aysa, u kelajakda O'zbekiston fuqarosi bula oladimi, qachonki men va mening turmush o'rtogim O'zbekiston fuqarosi bo'lsak? Ammo men yoki mening turmush o'rtog'im O'zbekiston fuqorosi bo'lmagan holatda, ushbu farzand kelajakda O'zbekiston fuqorosi bo'la oladimi?


Ўзбекистон Республикасининг 02.07.1992 й. 632-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига биноан -туғилган пайтида ота-онаси Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган бола, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёхуд Ўзбекистон Республикасидан ташқарида туғилган бўлишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳисобланади.

Ushbu sayohatim menga O'zbekiston Respublikasiga tashrif buyurganimda va chiqish uchun ruhsatnoma stikerini yana yangilab olishim uchun hech qanday muammo tug'dirmaydimi?


Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек

Фукаро вактида алмаштирмаган фукаролик паспорти учун канча микдорида жарима тулайди?


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан, вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаши, қасддан яроқсизлантиришига олиб келган паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши – энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

&nbs

Men Eldor Zokirov, O'zbekiston Respublikasi fuqarosiman. New Yorkda universitet talabasiman. Passport yoqolib qolgan holatda O'zbekiston konsullligi orqali yangi biometrik passport olish imkoni bormi?


Чет элга вақтинча яшашга кетган (хизмат сафарига, ўқишга, даволанишга, контракт бўйича ишлашга) ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасида ёки консуллик муассасасида вақтинча консуллик ҳисобида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлганлиги ҳамда паспортда белгилар ва визалар қўйиш учун варақлар тугаганлиги, паспорт яроқсиз ҳолга келганлиги ёки йўқолганлиги, шунингдек стикерни расмийлаштириш муносабати била

ЎРҚ-296 нинг 11-бандига асосан 2014 йилда Тошкент шахрига доимий прописка қилинганман. 1. Агар бошқа ишга (бошка вазирлик марказий аппаратига ёки бошқа вазирликнинг Республика ахамиятидаги тизим ташкилотига) ўтсам пропискам давом этадими? 2. Агар доимий рўйхатда турганимга 3 (уч) йил тўлса ва мен ўз номимга уй сотиб олсам ота-онамни Тошкент шахрига ўз уйимга доимий рўйхатга қўя оламанми?


Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ, давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қил

Уйнинг эгаси чет элда бўлганда қандай қилиб уйга вақтинчалик прописка қилса бўлади?


Уй эгасининг ишторикисиз ва розилигисиз унинг эгалигидаги турар-жой майдонига вактинча руйхатдан утиш мумкин эмас.

Хозирги кунда исми ёки фамилиясини ўзгартириш мумкинми, агар мумкин бўлса қай тартиб асосида? Мумкин бўлмаса исм ёки фамилияни тўғирлаш учун нима қилиш керак?


Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза турар жойдаги ФҲДЁ органи томонидан кўриб чиқилади. 

Хозирги кунда мен пропискамни Тошкент шахрида жойлашган бошка манзилга кучира оламанми? 5-банд буйича турган пропискам 3 йил муддат утмасдан туриб никохни бекор булиши пропискамни учирилишига сабаб булмайдими? Жавобингиз учун рахмат.


Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) кўра фуқароларни доимий рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш шахснинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги муайян жойда доимий ёки вақтинча яшаш фактининг ички ишлар органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайд қилинади.

 

Уйимни мусодара килиши мумкинми, агар мен руйхатга туриш конун-коидаларни билмаган булсам? Еки кандай холларда уйни мусодара килиниши мумкин?


Сизнинг саволларингизга тулик жавоб беришимиз учун вазиятингизни аникрок ёритишингизни  сураймиз. Яъни сиз кариндошингизни уйига руйхатга туришдан олдин каерда руйхатда эдингиз, уйингиз нима сабабли мусодара килиниши мумкин каби саволларга  жавоб олсак, муаммони аниклаб, сизга тугри маслахат бера олардик.