Жавоб берамиз
Хўжалик фаолияти
- Хўжалик фаолиятини маъмурий тартибга солиш
- Хўжалик фаолияти турлари
- Доимий муассасаларнинг фаолияти
- Ваколатхоналарнинг фаолияти
- Иштирокчилар ва акциядорларнинг фаолияти
- Филиаллар ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолияти
- Шартнома муносабатлари
- Ижро ишини юритиш
- Лизинг
- Маҳаллийлаштириш
- Учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик
- Реклама
- Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш
- Нарх шакллантириш
Кичик корхона очиш учун 3 та таъсисчи иштирок этган, лекин устав фондини шакллантиришга фақатгина битта таъсисчи пул қўйган қолган иккитаси устав фонди учун пул қўймаган бўлсада корхона уставида таъсисчи сифатида киритилган шундай холатда қолган иккита таъсисчи корхонадан улуш талаб қилишга ҳаққи борми?
Корхонангизнинг учта муассислардан иккитаси устав фондидаги ўзларининг улушларини умуман тўаламаганлиги (яъни ушбу фондга ўзларининг ҳиссаларини умуман қўшмаганлиги) сабабли уларнинг ҳар бири ўз улушининг қийматини жамият томонидан тўланишини талаб қилишга ҳақли эмас.
Ташкилот иқтисод қилинган маблағни кўрилган зарарларни қоплаш учун ишлатиши мумкинми?
Ушбу саволдан шу нарса маълум бўладики, ташкилот путратчи сифатида қурилишга оид пудрат шартномаси асосида ишларни бажарган.
Ўзбекисто Республикаси Фуқаролик кодексининг 666 моддасига мувофиқ, Пудрат шартномаси бўйича пудратчи буюртмачининг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Икки юридик шахс ягона солиқ тўловчи. Бири иккинчисига бино ва ишлаб чиқариш ускуналарини қисқа муддатга ижарага бермоқда. Тузиладиган ижара шартномалари нотариал идорадан ўтказиш шартми?
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 39-моддасига кўра, ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади.
Саволим шундан иборатки, Тошкент шахридан корхонам номига уй сотиб олиш ҳукукига эгаманми? Мумкин бўлса, корхонам тугатилаетганда уйга булган ҳуқуқ қандай расмийлаштирилади.
ФК 59-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошига ва “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 2001 йил 6 ноябрдаги 310-II-сонли Қонуннинг 8-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошига биноан жамият иштирокчилари жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олишга ҳақлидир.