Жавоб берамиз

Ҳужжат айланиши

Электр энергияси учун ҳисобварақ-фактура кечикса


ҚҚСни ҳисобга олиш учун ҳисобварақ-фактура бўлиши шарт.

Корхонанинг заводлари орасида ТМЗ ташишда ЭТТЮХ расмийлаштириши лозимлиги


Корхона ТМЗларини ўз заводлари орасида автомобиль транспортида ташир экан, уларнинг йўлда ташиб борилиши учун «омбор-омбор» туридаги ЭТТЮХ расмийлаштириши лозим.

Ишончнома муддати ва товар-транспорт юкхати


Фуқаролик кодексига мувофиқ ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин.

Харид қилинган асбоб-ускунада аниқланган нуқсонни таъминотчи бартараф этди


Аниқланган нуқсонлар юзасидан далолатнома тузилганда, нуқсон қиймати 4860 “Даъволар бўйича олинадиган счётлар”га олиб борилади ва нуқсоннинг бартараф этилиши ҳам яна шу счетдан амалга оширилади.

Қурилиш корхонасида ички ҳужжатлар айланмаси


Ишлаб чиқариш-техника бўлими ёки бошқа бўлимлар корхона бухгалтериясига қандай ҳужжатларни топшириши ёки топширмаслиги қонунчилик томонидан белгиланмаган.

Сақлаш мумкин эмас йўқ қилиш, ёки Бухгалтерия ва солиқ ҳужжатлари қанча «яшаши» лозим?


Бухгалтерия ҳужжатлари ва солиқ солиш объектларини ҳисоби ҳужжатларини 5 йил сақлаш лозим. Шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни (шахсий таркиб бўйича буйруқлар, иш ҳақини ҳисоблаш бўйича ҳужжатлар ва бошқалар) – 75 йил.

Берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналини тўлдириш


Корхона берилган ишончномаларни ҳисобга олиш журналини юритишни танлаган экан, унинг барча устунлари, шу жумладан «Ишончнома олган шахснинг имзоси» устуни тўлдирилган бўлиши керак.

Харид қилинган товарларга НКМ чеклари йўқотилган.


Бошланғич ҳужжатларни йўқотиш ҳолларида корхона раҳбари буйруқ билан йўқотиш сабабларини текшириш бўйича комиссия тайинлаши мумкин.

НКМ чеки йўқотилган товарларни кирим қилиш


Моддий жавобгар шахс сотиш учун олинган товарни ЯТТдан нақд пулга харид қилган бўлса, НКМ чеки бўлиши лозим

Солиқ кодексидаги


Бухгалтерияда «ҳисобга олиш регистри» дейилганда бирламчи ҳужжатлардаги маълумотлар киритиладиган турли жадваллар тушунилади.

Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши


Ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби АВ томонидан 2004 йил 14 январда 1297-сон билан рўйхатга олинган "Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади

Электрон ҳужжатларни сақлаш


Йўқ, корхона электрон шаклда топширган ҳисоботларини, банк кўчирмаларини ва тўлов топшириқномаларини қоғозга чоп этиб сақлаши мажбурий эмас.

Мақсадсиз имтиёзни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш


Аниқ бир мақсадга йўналтирилмаган имтиёзлар бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида акс эттирилмайди ва молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир кўрсатмайди.

Узлуксиз товарларни етказиб бериш амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин.


Узлуксиз товарларни етказиб бериш амалга ошираётган солиқ тўловчилар ойнинг охирги кунида бир марта ҳисобварақ-фактура ёзишлари мумкин.

Солиқ ҳисоботларини 1С дастурига асосан топширганимиз қонунийми? Дубликат олишнинг имкони бўлмаган ҳолларда қандай ҳаракат қилиш керак ва бунинг жавобгарлиги қанақа?


Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларнинг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб бориш, башарти бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқнинг ёки бошқа мажбурий тўловларнинг суммасини камайтиришга олиб келса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасида кўрсатилган тартибда жарима солишга сабаб бўлади.