Жавоб берамиз

Ҳужжат айланиши

Корпоратив картага товар сотиб оладиган корхона билан шартнома тузиш зарурияти


Корпоратив карта ёрдамида товарни сотиб олишда шартнома тузиш шарт эмас.

Ишончномадаги муҳр


Йўқ, бўлмайди.

Кирим ва чиқим касса ордерлари қандай тўлдирилади?


Нақд пул тушумини расмийлаштиришда кирим касса ордери ва чиқим касса ордерини расмийлаштириш мажбурий.

Тўлиқ бажарилмаган ишлар ҳисоб-китобини расмийлаштириш


Корхонангиз бажарилган ишлар ҳажми 6%га кам чиққанидан қатъий назар пудратчи томонидан қилинган ишни шартномада кўрсатилган қийматда қабул қилишга рози бўлса, сотиб олинган ишлар қиймати шартнома нархига тенг бўлади.

Импорт шартномасини расмийлаштириш


Ҳа, хўжалик шартномалари ёзма шаклда тузилган ва тарафлар томонидан имзоланган бўлиши лозим.

Импорт қилинган товарга мулкий ҳуқуқни бошқа корхонага қандай ўтказилади?


Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. БЮД қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади.

СМР, TIR, ва инвойсларнинг асл нусхаларини сақлаш шартми


TIR – божхона транзитининг хадқаро ҳужжати, у импорт қилувчи корхонада сақланмайди. CMR – бу халқаро ташишларда товарга илова қилинган юк хати, унинг дубликати импорт қилувчи корхонада сақланади.

Қайси ҳужжат аванс ҳисоблаб ёзишга (тўлашга) асос бўлади?


Ойнинг биринчи ярми учун аванс корхонанинг ички ҳужжатларига асосан ҳисоблаб ёзилади ва тўланади.

Терминал орқали ва нақд пулга сотилган метан газ суммалари бўйича ўтказмалар


Фаолият турини аниқлаш учун статистика органлари томонидан бериладиган ИФУТ кодига эътибор қаратишни маслаҳат қиладмиз. Терминал орқали олинган тушум терминал чеки асосида “йўлдаги пуллар” сифатида ҳисобга олинади.

Ипотека кредити бўйича имтиёзни қўллаш учун зарур ҳужжатлар


Имтиёзни иш жойида қўллаш учун бухгалтерияга иш ҳақини кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтириш тўғрисида ариза ва кредит шартномасини тақдим этиш лозим. Кредит суммасини сўндириш графиги одатда кредит шартномасига илова қилинган бўлади.

Инкассация хизмати филиалида харажатлар ва солиқлар ҳисобини юритиш


Ушбу саволга аниқ жавоб бериш учун қўшимча маълумотлар талаб қилинади.

Комиссионернинг маҳсулот сотилгани ҳақидаги ҳисоботи шакли


Комиссионернинг маҳсулот сотилгани ҳақидаги ҳисоботи тўғрисидаги маълумот “Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш Тартиби”нинг IV Боби 23-моддасида баён этилган.

Маҳсулот комиссияга берилганида тузиладиган ҳужжат шакли


Комитент комиссионерга маҳсулотни комиссияга берганида юкхат (накладной), топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.

Инвойсдаги нарх бўйича хатолик қандай тузатилади?


Импорт қилинган товарнинг контрактда қайд этилган қиймати билан инвойс ва БЮДда қайд этилган қийматида фарқ бўлса, уларни мувофиқлаштириш керак. Бунинг учун ё инвойс ўзгартириб БЮДга тузатиш киритилади ёки контрактга тегишли ўзгариш киритилади. 

Янги бош бухгалтер ҳужжатларни кимдан қабул қилиб олади?


Бухгалтерлар ўртасида ўтказиладиган ишларни қабул қилиш-топшириш амали – бу мажбурий тартиб эмас. Лекин амалий жиҳатдан жуда керакли ишдир. Бу амал илгари йўл қўйилган эҳтимолий хатоликларни ва камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.