Жавоб берамиз

Контрагентлар билан шартномалар

Ижарага берувчи томонидан ижарага берилган бинонинг томини бошқа шахсга ижарага бериш мумкинлиги


Бинонинг томини ижарага олувчи билан тегишли қўшимча келишув тузиш орқали ижарага бериш мумкин.

Янги корхонани ҳам эски ишлаб турган корхонам ижарага олган хонага ижарага қўйишим мумкинми, яъни бир хонани иккита ташкилотга ижарага олиш ва бериш қонунчиликда тақиқланмаганми?


Қонунчиликда бир хонани иккита ижарачига ижарага бериш тақиқланмаган.

Шу жараён қандай расмийлаштирилади?


Нотурар жой оддий олди сотди шартномаси, турар жой бинолар эса нотариус орқали расмийлаштирилади.

Қонунчиликда қайси ҳолларда корхона ва корхона мулкдори ўртасида олди-сотди шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди (яъни нархлар сунъий равишда шакллантирилмаслиги ва нақд пул айланмаси яширилмаслиги учун). Агар бу мумкин бўлса, топшириш-қабул қилиш далолатномасига икки тарафдан ҳам бир жисмоний шахс имзо қўя оладими (директор, таъсисчи ва сотувчи бир одам бўлганда)?


Қонунчиликда корхона ва унинг мулкдори ўртасида олди сотди шартномаси тузилишига йўл қўйилмайдиган холлар мавжуд эмас.

Қарздор корхона қарзни талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида уч томонлама шартнома туза оладими?


Фуқаролик кодекснинг 322 моддасига асосан қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Шартномада янги турар-жой биносини сотиш қийматини АҚШ долларида кўрсатиб, тўловни Марказий банк томонидан белгиланган курс бўйича сўмда тўлашга рухсат этиладими? Иккала тараф ҳам Ўзбекистон Республикаси резиденти, сотувчи - юридик шахс, сотиб олувчи - жисмоний шахс.


Шартномада бинони сотиш қийматини АҚШ доллари ёки бошқа бир чет эл валютасида кўрсатилиши ноқонуний.

Юқоридаги ҳолатда бошқа корхона билан икки томанлама қарз шартномаси имзолаб, унга кўра қарз берувчи томонидан қарз суммаси бизнинг таъминотчиларимиз ҳисоб рақамига тўғридан-тўғри тўланиб (тўлов деталида “икки тарафлама қарз шартномасига асосан "А" корхонанинг қарздорлиги "Б" корхона томонидан тўлаб берилмоқда” деб кўрсатиб) иш фаолиятимизни давом эттирсак бўладими? Ёки бундай шартномалар уч томонлама тузилиши мажбурийми?


Қарздорнинг ўрнига учинчи шаҳс хам тўлаши мумкин.

С фирма фойдаланиб қўйган махсус техника ёқилғиси А фирмага тегишли бўлгани учун бухгалтерияда ёқилғини ҳисобдан чиқариш учун уч томонлама шартнома тузиладими?


Уч томонлама шартнома тузилмайди.

Ушбу таклиф конунга зид эмасми, хамда кандай хужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим, мумкин булса ушбу хужжатлар нусхаларидан намуна берсангиз.


Йўқ, қонунга зид эмас.

Агар экспортчи корхона аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида сотиб олса, сотиб олиш ва олинган товар учун тўлов амалга оширилишида қандай бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиши зарур?


ВМнинг 04.09.2003 й. 383-сонли қарори 1-иловасига мувофиқ аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун контрактация шартномаси тузилиши лозим.

МТМ бадал пули қандай ҳисобланади?