Жавоб берамиз

ҚҚС

Хизматлар импортида ҚҚС


2020 йил 1 январдан бошлаб дастурий маҳсулотлар лицензиарлари бўлган контрагентларингиз – хорижий корхоналарнинг хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланади, чунки корхонангиз Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказилган. Хорижий компаниялар эса ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. 

Ваколатхона учун ҳисобварақ-фактура


2020 йилда хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига товарлар реализация қилишда ва хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура 15%лик ҚҚС билан ёзиб берилади.

Ижарага олувчи томонидан коммунал хизматларнинг қоплаб берилишини ЭҲФда акс эттириш


Электрон ҳисобварақ-фактура ўзининг қоғоз шаклига ўхшаб тўлдирилади.

Агар 2019 йилда ҚҚСдан озод этилган товар таннархидан паст нархга сотилса, сотиш ва таннарх орасидаги фарқ ҚҚС ҳисоб-китоби таркибига кирувчи 1-илова – “товарларни реализация қилиш бўйича оборотлар” нинг 0103 сатрида кўрсатиладими?


Йўқ, ҚҚСдан озод этилган товар таннархидан паст нархга сотилса, сотиш ва таннарх орасидаги фарқ ҚҚС ҳисоб-китоби 1-иловасининг 0103 сатрида кўрсатилмайди.

Солиқ кодексидаги экспортёрлар экспорт қилган товарларига ноль ставкада ҚҚС қўллаши хизматларни экспорт қилишга ҳам тааллуқлими? Агар тааллуқли бўлмаса, хизматларни экспорт қилганда ҚҚС инвойсда қандай кўрсатилади ва буюртмачидан қандай ундириб олинади?


Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш Солиқ кодексининг 36-бобида батафсил келтирилган. Бундан ташқари ҳолатларда ушбу ставка қўлланилмайди.

Арзон уйлар қурилишида иштирок этаётган "Ўзшаҳарқурилиш" пудратчиларига қурилиш материалларини сотганимизда товарни "ҚҚСсиз" беришимиз керакми? 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон Президент Қарорининг 17-бандида фақат ишлаб чиқарувчилар назарда тутилмоқдами ёки бошқа жойдан сотиб олиб қайта сотувчилар ҳам назарда тутилганми?


Йўқ, корхонангиз қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи бўлмаганлиги сабабли ПҚ-2660 да кўрсатилган ҚҚС бўйича имтиёзни қўллай олмайди.

ҚҚС бўйича имтиёзларни хисобга олиш

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси томонидан бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясида ҚҚС базасини аниқлаш.


ҚҚС акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда реализация қилиш нархидан келиб чиқиб ҳисобланади

Реклама мақсадларида бепул тарқатилган товарлар бўйича ҚҚС ни ҳисобга олиш.


Реклама акцияси давомида ТМЗни ҳисобдан чиқариш рекламага қилинган харажатлар сифатида эътироф этилади. ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

2019 йил учун ҚҚС бўйича ҳисобот қайси муддатларда солиқ хизмати органларига топширилади ва тўловлар қачон амалга оширилади?


2019 йил учун ҚҚС бўйича йиллик ҳисобот 2020 йилнинг 20 январидан кечиктирмай солиқ хизмати органларига тақдим этилиши лозим.

АЖ шўъба корхонаси бўлмиш МЧЖнинг низом жамғармасини ўз акцияларини киритган ҳолда шакллантирганида ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келадими?


Юридик шахсларнинг низом жамғармасидаги қимматли қоғозларни реализация қилиш ҚҚСдан озод.

2019 йилда маҳсулот экспорт қилинганида ноль ставкали ҚҚС қўлланилиши натижасида вужудга келган ҚҚС бўйича ортиқча тўлов суммасини 2020 йилда бюджетдан қайтариш мумкинми?


Ха, 2019 йилда маҳсулот экспорт қилинганида ноль ставкали ҚҚС қўлланилиши натижасида вужудга келган ҚҚС бўйича ортиқча тўлов суммасини 2020 йилда бюджетдан қайтариш мумкин.