Жавоб берамиз

ҚҚС

Интернет тармоғида реклама хизматлари ва ҚҚС


Телевидениеда ва (ёки) радиода, оммавий ахборот воситаларида ва бошқа шаклларда рекламани жойлаштириш бўйича хизматларни реализация қилиш жойи сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди тан олинади, башарти улар Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилган бўлса.

Ўзбекистон ҳудудида норезидентларга туристик хизматлар кўрсатишда 15%лик ставкада ҚҚС ҳисобланади.


Йўқ, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ҚҚС бўйича имтиёз амал қилмайди.

ҚҚС ҳисоботида балансда сақловчи ижара операциясини акс эттирмайди


Ушбу савол билан ДСҚ ва/ёки МВга мурожаат этишингизни тавсия этамиз.

Даврий нашрлар газета таҳририяти ҚҚСни қачондан тўлай бошлайди


Газета таҳририяти маҳсулотлари сотуви 1 апрелдан бошлаб ҚҚСсолинадиган оборот ҳисобланади.

Товарлар солиқ солинмайдиган айланма учун фойдаланилганда, қабул қилинган товарлар бўйича ҚҚС


Товарлардан (хизматлардан) келгусида солиқ солишдан озод этилган айланма учун фойдаланилганда, илгари уларни олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилиши лозим.

Ижара тўлови бекор қилинган ёки камайтирилганда ҚҚС


Юзага келган шароитларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганлар томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Хусусий мактабда бепул ўқитиш бўйича хизматларнинг ҚҚСдан озод этилиши


Ҳа, хусусий мактабда мактаб ходимларининг фарзандларини бепул ўқитиш таннархи ҚҚСдан озод қилинади.

ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳалар иштирокчиларига товарларни сотишда ҚҚСдан озод этилиши


Ҳа, қўлланилади. ХМИ/ХҲМТ иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товар (иш, хизмат)лар ҚҚС тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилади.

Воситачилик шартномаси асосида маҳсулот реализациясида ҚҚС


Бунда воситачилик шартномасида комитент ҚҚС тўловчи ҳисобланишини акс эттириш ҳамда воситачилик товарининг реализация қилиш  қийматини  ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиш лозим.

Даврий нашрларга обуна учун харажатлар бўйича ҚҚС


Даврий нашрларга обуна бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин, башарти обуначи корхона ҚҚС тўловчиси бўлса ва унинг солиқ солинадиган айланмалари мавжуд бўлса (СКнинг 266-моддаси 1-қисми).

Инвентаризация бўйича камомадни моддий жавобгар шахсга қаратиш ҚҚС бўйича солиқ солиш объекти бўлмаслиги


Инвентаризация натижасида аниқланган камомадни моддий жавобгар шахсдан ундиришга қаратиш товарлар реализацияси ҳисобланмайди. Шу сабабли ҚҚСга тортилмайди.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз тақдим этадилар


Овқатланишни ташкил этиш бўйича хизматларни  буюртма қилган корхонанинг солиқ солиш тартибидан қатъи назар, айланмадан олинадиган солиқни тўловчи - хизматлар етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурани ҚҚСсиз тақдим этади.

Импорт товарни реализация қилиш нархи


Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган (импорт қилинган) товарларни реализация қилиш чоғида ҚҚС бўйича солиқ базаси ушбу товарларни олиб кириш (импорт қилиш) чоғида бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисоблаб чиқарилган қийматдан паст бўлиши мумкин эмас

Автомобиль сотиб олишда ҚҚСни ҳисобга олиш


Йўқ, корхона маъмурий мақсадлар учун фойдаланиладиган автомобилни сотиб олиш чоғида тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олмайди.

Қурилган завод бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш


Солиқ тўловчи 2019 йилда ҚҚСнинг бир қисми ҳисобга олинган асосий воситалар бўйича 2020 йил январида қолган ҚҚС суммасини бирйўла тўлиқ ҳисобга олишга ҳақли.