Жавоб берамиз

ҚҚС

Коронавирус пандемияси сабабли ТМЗларни «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига беришнинг солиқ оқибатлари


2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига  беғараз бериладиган товарлар ҚҚСдан озод этилади ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар бўлиб ҳисобланади.

Карантин: ҚҚС қўшимча ҳисобланмаслиги учун нима қилиш керак


Агар тушунтиришни тақдим этиш учун вақт талаб этилса, бу ҳақда солиқ органларини ёзма равишда аниқ муддатларни кўрсатган ҳолда хабардор қилиш лозим.

ҚҚС бўйича имтиёзни рад этишда солиқ тўловчининг ҳуқуқи


Ҳаво кемаларига хизмат кўрсатадиган солиқ тўловчи 2020 йил 1 апрелгача ҚҚСдан озод этиш тарзидаги имтиёздан фойдаланишни ёки 2020 йил бошидан ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллашни танлаш ҳуқуқига эга.

Офшор ҳудудлардан бўлган норезидентлар билан операцияларнинг солиқ оқибатлари


Норезидент билан операциялардаги солиқлар контрагент офшор ҳудудда жойлашганлиги ёки жойлашмаганлигидан қатъи назар бир хил тартибда ҳисобланади ва тўланади.

Маҳсулотни таннархидан паст баҳода сотилганда ҳамда бепул берилганда солиқ оқибатлари


2019 йилдагидан фарқли равишда 2020 йилда товарларни сотганда солиққа тортиш мақсадида уларнинг таннархи эмас, сотув нархлари инобатга олинади

2019 йилда сотиб олинган асосий воситалар бўйича ҚҚС ҳисоби


2019 йилда асосий воситалар бўйича ҳисобга олинмаган ҚҚСни 2020 йилда бир йўла ҳисобга қабул қилиш мумкин.

ЎзР ҳудудида импорт қилишда имтиёз қўлланилган ускунани реализация қилиш 15% ставка бўйича ҚҚС солинадиган айланма бўлиб ҳисобланади


Ҳа, импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз қўлланилган ускуна ЎзР ҳудудида 15%лик ставкадаги ҚҚС билан бирга реализация қилиниши лозим.

Юз ниқобларини бепул бериш – ҚҚС бўйича солиқ оқибатлари


Юз ниқоблaрини бeпул бeриш иқтисодий жиҳaтдaн ўзини оқлaйдигaн ҳолaт ҳисоблaниб, ушбу aйлaнмa қўшилгaн қиймaт солиғидaн озод этилaди.

Экспорт қилувчи томонидан товарларни қайта сотишда ноль даражали ҚҚС ставкасини қўллаш


Ҳа, бир нечта шартларга амал қилган ҳолда.

Хусусий корхона жисмоний шахсга товар кўринишида қарз тақдим қилганда солиқ оқибатлари


Мазкур операция фойда солиғини солиш мақсадида реализация қилиш ва ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади.

Ишончли бошқарув шартномаси доирасида ишончли бошқарувчида ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият


Ҳа, юзага келади. Ишончли бошқарувчи солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича мажбуриятларни бажармаган ёки тўлиқҳажмда бажармаган бўлса, уларни бажариш мажбурияти наф олувчига  юклатилади

Заргарлик буюмларини реализация қилишдан айланмани ҚҚС солишдан озод этиш


 Қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти 2022 йилнинг 1 июлига қадар ҚҚС ва акциз солиғидан озод этилган

Мол-мулкни лизингга беришда ҚҚС


Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ базаси барча даврий ижара (лизинг) тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз ҳисобидаги даромади чегириб ташланган ва ҚҚС ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.

Хизматлар импортида тўланган ҚҚСни солиқ ҳисоботида акс эттириш


Реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланган, норезидентлардан олинган импорт қилинган хизматлар бўйича Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида бюджетга ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси кўрсатилади

Агар товар таннархдан паст нархда сотилаётган бўлса, ҚҚСни ҳисоблашда харид қилиш қиймати ҳисобга олинмайди


Йўқ. 2019 йилдан фарқли равишда, 2020 йилда харид қиймати солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди.