Жавоб берамиз

ЖШДС

Пахта йиғим-теримига жалб қилинган жисмоний шахсларга имтиёзлар


Пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадларига ЖШДС солинмайди.

Хитой фуқароларининг меҳнат ҳақи ва дивидендларини солиқка тортиш


Чет эллик жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ЖШДС ва ижтимоий солиққа тортилади.

ЯТТ тугатилгандан сўнг қолган товарларни жисмоний шахс тасарруф этиши


ЯТТ ўз фаолиятини тўхтатланидан кейин унинг мулки ўша жисмоний шахс ихтиёрида мулк ҳуқуқи асосида қолади. Жисмоний шахс ушбу мулкни истаганича тасарруф этиши мумкин.

ЖШДС бўйича имтиёзлар


ЖШДС бўйича имтиёзлар амалдаги Солиқ кодексининг 54-бобида келтирилган.

Жисмоний шахс олган қарзидан ЖШДС тўламаслиги


Йўқ, агар қарз муддати тугамаган бўлса, шунингдек, қарз берувчи қарз суммасидан воз кечмаган бўлса, ушбу суммани қарз олувчи жисмоний шахснинг даромади деб ҳисоблаб, унга 12% ставкада даромад солиғи ҳисобланиши нотўғри.

Чет эл корхонасининг ваколатхонаси ходимларини бепул овқат билан таъминлаганида солиқ оқибатлари


Озиқ-овқат қиймати ёки озиқ-овқат қийматини қоплаш ходимларнинг иш ҳақи тарзидаги даромади ҳисобланади.

 

ЖШДСдан имтиёз мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тўланган контракт пулига нисбатан қўлланилмаслиги


А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тўлов-контракт асосида ўқиган педагог ходимнинг амалга оширган ўқиш учун тўловларига нисбатан ЖШДСдан имтиёзни қўллаш мумкин эмас.

Жисмоний шахсдан олинган фоизли қарз бўйича фоизларни ҳисоблаш ва ЖШДС тўлаш


Ўзбекистон резиденти бўлмиш жисмоний шахснинг фоиз кўринишидаги даромадлари ЖШДСга 5% ставкада тортилади.

Нормадан ортиқ сарфланган хизмат сафари харажатларининг солиқ оқибатлари


Хизмат сафарлари вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритиладиган компенсация тўловлари жумласига киради ва ижтимоий солик, ЖШДС, ФЖПТга тортилади.

183 кундан кўпроқ даврда Ўзбекистонда бўлган шахс резидентдир


Агар сиз ишга олган ходим охирги 12 ой давомида жами 183 кундан кўпроқ даврда ҳақиқатда Ўзбекистонда бўлган бўлса, у солиқ резиденти, акс ҳолда эса норезидентдир.

Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича тўловларнинг солиқ оқибатлари


Меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича белгиланган миқдордаги тўловлар жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди ва ЖШДСга тортилмайди.

Ходимнинг даволаниш ҳақини ўрнини қоплаш қийматини тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади


Ходимнинг стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланади ва ЖШДСга тортилади

Пенсионерларга тўланадиган мукофот суммаларига ЖШДС солиш


Агар мукофот корхонада аввал ишлаб пенсияга чиққан ва ҳозирда ишламайдиган пенсионер шахсларга тўланса, бундай тўлов бошқа даромадларга киритилади ва ЖШДСга тортилади.

Ўзининг олийгоҳда ўқиши учун контракт суммасини тўлашда ЖШДС бўйича имтиёз


Ҳа, жисмоний шахс Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида ўзининг таълим олиши учун йўналтирган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди, бунда талабанинг ёши бўйича чегаралаш йўқ.

Чет эллик жисмоний шахсга қарз шартномаси бўйича қарз қайтарилганида солиқ оқибатлари


Чет эллик жисмоний шахсга қарз шартномаси бўйича асосий қарз суммаси қайтарилганида солиқ оқибатлари келиб чиқмайди. Фоизлар қайтарилганида эса солиқ оқибатлари бор.