Жавоб берамиз

ЖШДС

Деҳқон бозорларидан сотиб олинган озиқ-овқат маҳсулотларини кирим қилиш ва ЖШДС бўйича имтиёз


Жисмоний шахсларнинг уй хўжалигида, шу жумладан деҳқон хўжалигида етиштирилган ҳайвонларни (қорамолларни, паррандаларни, мўйнали ва бошқа ҳайвонларни, балиқлар ва ҳоказоларни) тирик ҳолда ҳамда уларни сўйиб маҳсулотларини хом ёки қайта ишланган ҳолда сотишдан (бундан саноатда қайта ишлаш мустасно) чорвачилик, асаларичилик ва деҳқончилик маҳсулотларини табиий ва қайта ишланган ҳолда сотишдан олинадиган даромадларига ЖШДС солинмайди.

Коронавирус пандемиясида қийналгани сабабли берилган моддий ёрдам имтиёзли эмас


Ходимларга «коронавирус пандемиясида моддий тарафдан қийналиб қолганлиги учун» деб бериладиган моддий ёрдамга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмайди.

СК 377-моддаси 1-қисми 10-қисми 5 та хатбошидан иборат


Ҳа, СК 377-моддаси 1-қисми 10-бандининг 5-хатбошиси бор. 

ПФ-5986га биноан 7,5 МҲТЭКМгача ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам турлари


2020 йилда ходимга тўланадиган, ЖШДСга тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади.

Дори воситаларини бепул тарқатиш


Дори воситаларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхона уларни жисмоний шахсларга бепул тарқата олмайди.

АВда 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатга олинган қарор ва унга иловадаги Низом ҳозир ҳам кучда


АВда 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатга олинган қарорга ва унга иловадаги Низомга янги таҳрирдаги Солиқ кодекси кучга киргач ўзгаришлар киритилмади. Шунга қарамай, Низом ўз кучини йўқотмаган.

Ходимларни тушлик билан таъминлаш ва солиқ оқибатлари


Озиқ-овқат қиймати ёки озиқ-овқат қийматини қоплаш ходимларнинг иш ҳақи тарзидаги даромади ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммалари бўйича жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация топшириш керакми


Йук, корхона ишчилари корхона томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам суммаси бўйича 2020 йил якунлари бўйича жами йиллик даромади тўғрисида декларация топширмайдилар.

 

Пандемияда дори-дармон сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам ЖШДСга тортилади


Ҳа, пандемия даврида дори-дармон сотиб олиш учун ходимларга берилган моддий ёрдам суммаси ЖШДСга тортилади.

Ходимларни коронавирусга тестдан ўтказишда корхонанинг харажатларига солиқ солиш


 Covid-19 га тестдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларингиз ходимларнинг даромади ҳисобланмаслиги ва тегишинча, уларга ЖШДС солинмаслиги лозим.

Жисмоний шахснинг корхона устав фондидаги улушини сотиб олишда бухгалтерия ўтказмалари ва солиқ оқибатлари


Корхона бошқа бир корхона таъсисчиси бўлмиш жисмоний шахсдан унинг 100 млн.сўмлик улушини 120 млн.сўмга сотиб олганида ушбу жисмоний шахсда 20 млн.сўм миқдорида мулкий даромад пайдо бўлади ва солиқ агентида ЖШДСга тортилади.

Чет эллик ходимлар билан меҳнат муносабатлари - юқори малакали бош директор учун солиқ бўйича имтиёз


Агарда сизнинг корхонангиз геофизика билан боғлиқ бўлиб, бош директор параллел равишда яна мутахассис сифатида ишласа, бунда унинг иш ҳақи йилига 60 минг АҚШ доллари эквивалентини ёки ундан кўпни ташкил этса, сиз унинг даромадларига пасайтирилган ставкани қўллашга ҳақлисиз".

Квартирани ижарага беришда II гуруҳ ногирони - пенсионер учун юзага келадиган солиқ оқибатлари


ЖШДС солиш мақсадларида жисмоний шахсларнинг квартирани ижарага беришдан олган даромадлари мулкий даромад ҳисобланади

2 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақага ШЖБПҲни солиш


2 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича нафақа ходиманинг бошқа даромади бўлиб ҳисобланади ҳамда унга ЖШДС ва ШЖБПҲга бадаллар солинади.

Директор ўзининг шахсий автомобилига корпоратив картадан пул тўлаб бензин сотиб олганда юзага келадиган солиқ оқибатлари


Директор корпоратив картадан тўлов ўтказган ҳолда шахсий автомобилига сотиб олган бензин қиймати унинг учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади.