Жавоб берамиз
ЖШДС
Жисмоний шахсга фоизсиз қарз бериш солиқ оқибатлари
Жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қарз берувчи юридик шахсда ҳам, қарз олувчи жисмоний шахсда ҳам солиқ солишга олиб келмайди.
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар ва унинг солиқ оқибатлари
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар солиқ агентида солиқ солинадиган мулкий даромадларга киритилад
Эр-хотин – МЧЖ муассислари. Эр ўз улушини хотинига ҳадя қилиб, муассислар таркибидан чиқяпти.
Бундай ҳолат уставда назарда тутилган бўлса, йиғилиш баённомаси ва ҳадяни нотариал тасдиқлаш лозим.
Жисмоний шахс томонидан кўчмас мулк сотилишидан келиб чиқувчи солиқ натижалари
Жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади
Ходим ва унинг оила аъзоларига тиббий хизматларни тўлаб беришда солиқ оқибатлари.
Юридик шахслар томонидан солиқ тўловчи манфаатларини кўзлаб стационар ва амбулатор даволаниш ҳақини тўлаш, шунингдек унинг картасига даволаниш учун пул маблағларини беғараз ўтказиб бериш моддий наф тарзидаги даромадлар ҳисобланади.
Жисмоний шахсга қарз бериш оқибатлари
Ҳа, қарз бериши мумкин.
Қарз – битим шаклларидан бири бўлиб, ушбу ҳолатда тарафлардан бири юридик шахс, иккинчиси эса жисмоний шахс ҳисобланади
Ходимнинг даволаниши учун шартнома асосида корхона ҳисобидан касалхонага тўлаб берилган 2 500 000 сўм солиққа тортиладими?
Йўқ, ўз ходимларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар ЖШДСга тортилмайди.
Хусусий корхона мулкдорига бинони сотишда солиқ оқибатлари
Давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари юзасидан битим тузилган тақдирда, баҳолашни ўтказиш мажбурийдир. Шунингдек баҳолаш объектининг қиймати тўғрисида низо чиққан тақдирда, масалан, солиқлар тўғри тўланиши устидан назорат ўтказилаётганда ҳам баҳолашни ўтказиш мажбурий бўлади.
Солиқ органининг ялпи даромад асосида ҳисобланган иш ҳақи фондидан солиқ ушланмаларини ҳисоблаш
Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.