Жавоб берамиз

Муассислар билан ҳисоб-китоблар

Агар бухгалтерия ҳисобида аввал дивидендларни тўлашга йўналтирилган фойданинг камайишига олиб келган хато аниқланган бўлса, ортиқча олинган дивидендларга даромад солиғи қўшимча ҳисобланиб, бу дивидендлар муассисларнинг бошқа даромадларига киритилиши керакми?


Муассисларга фақат корхона соф фойдага эга бўлганда дивидендлар тўлаш мумкин.

Дивидендлар тақсимланганидан кейин уларни муассисларга тўлашнинг чекланган муддатлари мавжудми?


Қонунчиликда масъулияти чекланган жамияти (бундан буён  жамият деб юритилади) муассислари ўртасида тақсимланган фойдани тўлаш муддатлари белгиланмаган.

Хусусий корхона мулкдорига автомобилни соф фойда тўлови ҳисобига топшириш тартиби қандай? Бундай топширишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?


Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандига мувофиқ (ЎзР ВМнинг 07.03.2006 йилдаги 38-сон қарорига илова) бундай битимлар нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Муассис томонидан устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ ҳолда олинган пул маблағларига солиқ солиш керакми?


Муассис томонидан устав фондига ҳисса доирасида олинган пул маблағлари солиқ солиш объекти ҳисобланмайди. Муассис томонидан устав фондига киритилганидан ортиқ олинган пул маблағлари тўлов манбаида 10 фоиз дивиденд солиғи солиш объекти ҳисобланади.