Жавоб берамиз
ҚҚС
Давлат муассасаси ишлаб чиқарган электр энергияси бўйича ҚҚС
03.09.1999 йилдаги 414-сонли ВМҚ нинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган манбалардан қўшимча даромад олаётган муассасангиз 2000 йил 1 январдан бошлаб 2027 йил 1 январгача Давлат бюджетига ундириладиган солиқлардан озод қилинган.
Хусусий мактаб биносини лизингга беришда ҚҚС келиб чиқиши
Хусусий мактаб биносини лизингга бериш бўйича айланма ҚҚСга тортилади, имтиёз белгиланмаган.
Суд ҳукми асосида қарз эвазига автомобиль аукционда сотилди
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-AUKSION» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади.
Товар эркин муомалага чиқарилгандан кейин тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш
Корхона қўшимча тўланган ҚҚС суммасини божхона қийматига тузатиш киритишни расмийлаштириш (тузатилган БЮД) санасида ҳисобга олишга ҳақли.
Шубҳали корхона ҳисобланган контрагентдан олинган товар ва хизматлар учун ҳисобга олинган ҚҚСни тиклаш шартми
Аввалги даврлар учун ҳисобга олинган ҚҚС суммаларини тиклаб бюджетга тўлаб бериш ёки тикламасликни А корхона ўзи ҳал қилади.
Корхона ҚҚС тўлашдан айланмадан олинадиган солиқ тўлашга ўтганда, ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиш
Солиқ тўловчи мақомини йўқотганда илгари товарларни (хизматларни) олиш чоғида ҳисобга олиш учун қабул қилинган, олинган товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммасига тузатиш киритилиши лозим.
Қолдиқ ТМБларни таннархидан арзон баҳода сотилганда солиқ оқибатлари
Жисмоний шахслардан олинган товарларни сотишда тўланадиган ҚҚС
Корхона товарларнинг ҚҚСсиз нархига 12% ҚҚСни қўшади ва шу нархда сотади. ҚҚС суммасини бюджетга тўлайди.
Гаров эвазига олинган мулк
Тўловни кечиктириб ва бўлиб-бўлиб тўлаш бу тижорат кредитининг шаклларидан бири ҳисобланади .
Лизингга беришда ҚҚС
Мол-мулк молиявий ижарага (лизингга) берилган тақдирда, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) солиқ базаси барча даврий ижара (лизинг) тўловлари суммаси (шу жумладан, қайтариб сотиб олиш суммаси, агар шартномада шундай сумма назарда тутилган бўлса) сифатида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз ҳисобидаги даромади чегириб ташланган ва солиқ ҳисобга олинмаган ҳолда аниқланади.
Wildberries компанияси билан ишлашнинг солиқ оқибатлари
Wildberries компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган. Шундай экан, бу компания ўз фаолиятидан келиб чиқадиган солиқларини ўзи тўлайди. Сизнинг корхонангиз ўз солиқларини тўлайди.
Кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш хизматлари бўйича ҚҚСдан озод қилишни кимлар қўллаши мумкин
Ташкилот берилган лицензияда назарда тутилган хизматларни реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод қилишни қўллаш ҳуқуқига эга.
Кирувчи ҚҚСнинг ҳисобга олиниши
Солиқ тўловчи ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланган (тўланиши лозим бўлган) солиқ суммасини ҳисобга олиши мумкин, бунинг учун баъзи бир шартлар бажарилиши керак.
Кўп қаватли хонадонларни қуриб сотиш
Cотувчи квартира ёки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига мулк қилиб топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олишидан иборат.
Ногиронлиги бор ишчилар меҳнат қиладиган корхоналарда ҚҚС бўйича озод этишни қандай қўллаш
ҚҚС бўйича озод этишни қўллаш учун юридик шахс таъсисчиси ногиронлиги бор шахсларнинг жамоат бирлашмаси бўлиши керак.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter