Жавоб берамиз
Фойда солиғи
Молиявий ёрдам беришнинг солиқ оқибатлари
А корхона Б корхонага қайтарилмайдиган молиявий ёрдам шартномаси асосида пул ўтказганида, томонларда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари пайдо бўлади.
Устав фондидаги давлат улуши бўйича дивиденд тўлаб бериш
МЧЖ давлат улуши бўйича дивиденд тўлаб бераётганида солиқ агенти сифатида 5%ли ставкада солиқ ушлаб қолиб, дивиденд тўланадиган санадан кечиктирмай бюджетга тўлаб бериши лозим. Солиқ коди – 35.
Жисмоний шахсга пул кўринишида қарз беришнинг солиқ оқибатлари
Жисмоний шахсга пуллик фоизсиз қарз берилганда, томонлар даромад кўрмайди. Шу сабабли бунда солиқ оқибатлари ҳам вужудга келмайди.
Бошқа корхонанинг банк кредитини тўлаб юборишнинг солиқ оқибатлари
Б корхона А корхонанинг кредити тўловларини тўлаб берганида аввал А корхона ундан қарздор бўлиб туради, бунда солиқ оқибатлари бўлмайди.
Кулердаги сувдан фойдаланишнинг солиқ оқибатлари
Вакиллик харажатлари, юридик шахснинг ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш билан боғлиқ ҳамда муайян жисмоний шахсларнинг даромади ҳисобланмайдиган бошқа харажатлари ЖШДС солиш мақсадида даромад деб қаралмайди ва бу солиқ бўйича солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди.
Давал хом ашёни бериш ва унинг солиқ оқибатлари
Агар пудратчи ушбу ТМЗларни йўл қурилишида ишлатса, унга берилган ТМЗлар реализация қилинган деб ҳисобланмайди ва ҚҚС солинмайди. Бунда ЭҲФ расмийлаштирилмайди.
Валюта тушуми 180 кун ичида таъминланмаса, фойда солиғи умумий асосда тўланиши
Коронавирус пандемияси муносабати билан қабул қилинган Президент Фармонларининг бирортасида ҳам товарлар экспортидан валюта тушуми ўз вақтида келиб тушмаганида фойда солиғи бўйича солиқ базаси камайтирилиши ёки 0% даражали ставка қўлланишили мумкинлиги белгиланмаган.
Келгуси харажатлар учун захирани шакллантиришнинг солиқ оқибатлари
Корхонангиз ишлаб чиқариш линияларининг технологик хусусиятларидан келиб чиқиб, келгуси харажатлар учун шакллантирган захираси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.
Фоизсиз қарзнинг томонлар учун солиқ оқибатлари
Бир корхона бошқа корхонага фоизсиз қарз берганида қарз берувчи корхона учун солиқ оқибатлари вужудга келмайди.
Кредит фоизларининг бир қисми Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан тўлаб берилганида, бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Корхона банкдан кредит олганида, корхонанинг банк олдида кредит бўйича асосий қарзни ва фоизларни тўлаб бериш мажбурияти юзага келади.
Фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар ва зарар
Зарар суммаси чегирилиш ёки чегирилмаслиги тўғрисида эмас, харажат чегирилиши ёки чегирилмаслиги тўғрисида фикр юритилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалари фойда солиғини ҳисоблашда чегирилиши
Қонунчилик талабларига асосан белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилган вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилади.
Инвестицион чегирмани қўллаш
Инвестицион чегирмани қўллаш мақсадларида товарларни (хизматларни) ишлаб чиқариш жараёнида солиқ тўловчи томонидан фойдаланиладиган, чиқарилган кунидан эътиборан кўпи билан уч йил ўтган машиналар ва ускуналар (шу жумладан транспорт ускуналари) янги технологик ускуналар деб эътироф этилади.
Фоизсиз қарз ва беғараз молиявий ёрдам беришнинг солиқ оқибатлари
Б корхона фойда солиғи солиш мақсадида фоизсиз қарзни олган санадаги МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича даромад кўради.
Инвестицион чегирмани қўллаш
Корхона транспорт воситаларини модернизация қилиш учун йўналтирган маблағларига нисбатан инвестицион чегирмани қўллашга ҳақли.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter