Жавоб берамиз

ЖШДС

Жисмоний шахснинг қарзини ҳисобдан чиқариш


Банк мижозининг унга бўлган қарзини ҳисобдан чиқарса, бунда жисмоний шахсда моддий наф тарзидаги даромад юзага келади.

Жисмоний шахсга фоизсиз заём берилишининг солиқ оқибатлари


Солиқ кодексида жисмоний шахсларга мақсадли ишлатиш тарзида пул маблағлари кўринишида заёмларни бериш тўғрисидаги талаб белгиланмаган.

Чет эллик ходимнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


Чет эл фуқароларининг, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларининг даромадлари Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ солиққа тортилади, солиқ ундириш ўзаро келишув принциплари асосида тўхтатилиши ёки чекланиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.

Устав фондига пул бўлмаган ҳиссаларнинг киритилишидан ЖШДС


Мутахассиснинг фикри бўйича, жисмоний шахснинг пул бўлмаган ҳиссаси унинг даромади ҳисобланмайди ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди.

Икки ёшгача бўлган болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлашда бухгалтерия ҳисоби ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлашда икки ёшга тўлмаган болани парвариш қилиш бўйича нафақа жами даромад таркибига киритилмайди.

Жисмоний шахсдан кўчмас мулкни ижарага олишда ЖШДС


Корхона жисмоний шахснинг мулкини ижарага олганида солиқ агенти сифатида ЖШДСни ушлаб қолиши ва бюджетга тўлаб бериши шарт.

IT park резиденти томонидан ЖШДС 7,5% ставкасини қўллаш ва ва ҳисоботда акс эттириш


Технопарк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.

Банк мижозларига cashback тўланганда ЖШДС


Бу вазиятда «cashback» остида нима тушунилишини ҳамда бундай тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари деб тан олинмаслиги учун улар СК 369-м. 14-бандида берилган шартларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлаб олишингиз даркор.

Товарларни харид қилишда имтиёзли кредитлардан фойдаланган жисмоний шахсларда солиқ оқибатлари юзага келиши мумкинми


Шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда битимнинг барча тарафларида солиқлар бўйича мажбуриятлар юзага келиши мумкин.

ФҲШ асосида ишловчи шахсларнинг даромад солиғи ва ижтимоий солиқ


ФҲШ мувофиқ жисмоний шахсга амалга оширилган тўловлар жисмоний шахс (ижрочи)нинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ҳисобланади.

Банк мижозларига cashback тўланганда ЖШДС


Бу вазиятда «cashback» остида нима тушунилишини ҳамда бундай тўловлар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадлари деб тан олинмаслиги учун улар СК 369-м. 14-бандида берилган шартларга мувофиқ келиш-келмаслигини аниқлаб олишингиз даркор.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловларнинг солиқ оқибатлари


Предмети ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан иборат бўлган, тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга мувофиқ жисмоний шахсларга тўловлар (бундан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар мустасно) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар жумласига киритилади.

Ходимнинг ОТМда ўқиши учун контрактини тўлаб беришнинг солиқ оқибатлари


Талабаларнинг таълим олиши учун Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотлари билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича пулли-контракт асосида ўтказиладиган маблағлар жисмоний шахснинг даромадлари сифатида қаралмайди.

Жисмоний шахсга тўланган моддий ёрдамга солиқ солиш


СК 377-моддаси 10-бандида кўрсатилган моддий ёрдам суммаларига СК 378-моддаси 1-бандида ЖШДСдан имтиёз белгиланган.

Акцияларни дивиденд ҳисобига беришнинг солиқ оқибатлари


Таъсисчилар юридик ёки жисмоний шахс эканлигидан келиб чиққан ҳолда дивидендлар солиқ агентида мос равишда фойда солиғи  ёки ЖШДСга тортилади.