Жавоб берамиз
Солиқ мажбуриятларини бажариш
Олдинги давр учун қўшимча ҚҚС
Ишчиларни овқатлантириш ва ётоқ билан таъминлаш
Озиқ овқат маҳсулотлари юридик ёки жисмоний шахслардан, улгуржи ёки чакана тарзда, савдо шохобчалари ёки савдо комплекс (бозор)ларидан харид қилинишидан қатъий назар сотувчилар томонидан НКМ чеки берилиши шарт.
Импорт шартнома бўйича 365 кундан ошган кредиторлик қарз
Расман эълон қилинмаган солиқ тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари кучга киритилмаган ҳужжат сифатида ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
Ижара муддати давомида кўчмас мулк объекти бўйича мол-мулк солиғи ва ер солиғи
Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқлар юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Экспорт операциялари бўйича қарздорлик учун жарима борасидаги норма
Қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган умумий валюта тушумининг 10 фоизи.
Транспорт хизмати чет элда кўрсатилди
Ишончли бошқарув
Ишончли бошқарув шартномалари тузишда таянч норматив ҳуқуқий ҳужжат – Фуқаролик кодексидир.
Мажбурий тиббий кўрик
Қонунчиликда белгиланган тоифадаги шахсларнинг мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш иш берувчининг зиммасига юклатилган бўлиб, ходимлар мажбурий тиббий кўриклардан ўтиши муносабати билан чиқимдор бўлмайди.
СОРЖ нима ва қандай ҳисобланади
СОРЖ – бу солиқ эмас ва ҳатто тўлов эмас, балки - ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ундириб олинган жарималар ва пенядан ажратмадир.
Солиқ қўшимча ҳисобланиб тўланганида, пеня ва СОРЖга ажратма тўланиши
Солиқ тўловчи солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда тўлаши лозим бўлган пул суммаси пенядир.
Маркировкаланадиган эҳтиёт қисмни бепул бериш бухгалтерия ҳисоби ва солиқ оқибатлари
Агар маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулот жуда кичик бўлса ёки маркировкаланиш натижасида маҳсулотнинг ташқи кўринишига таъсир қилса, маркировкани маҳсулот қадоғига ёки бошқа моддий ташувчига босиб тушириш мумкин.
Ходим томонидан берилган товарли қарзнинг назорат остидалиги
Агар корхона ва ходим ўртасида СК 37-моддаси шартларига биноан ўзаро боғлиқлик бўлмаса, СКнинг 180-моддасига мурожаат қилиш ва трансферт нарх тўғрисида сўз юритишга асос ҳам бўлмайди.
ҚҚС бўйича имтиезни қўллаш
Ҳисобга ўтказилиши лозим бўлган солиқ суммаси солиқ тўловчининг танловига кўра алоҳида-алоҳида усулда ва (ёки) мутаносиб усулда аниқланади.
Тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ чеки берилмади
Товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади.
Фаолият турлари сонининг ошиши ва ҳисоб юритиш тартиби
Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловасини тўлдиришда 021-026-сатрларда тегишли фаолият турларини танланган ҳолда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад кўрсатилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter