Саволнинг ID си: 10112
Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сонли Қарорининг 10-бандига асосан 2018 йил 1 январдан бошлаб нотижорат ташкилотларга ходимлар сонидан қатъий назар тадбиркорлик фаолиятидан олган даромадлари бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун назарда тутилган тартибда ягона солиқ тўловини тўлашга рухсат берилди. Шунингдек, мазкур қарорнинг 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари барча турдаги солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимларва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашдан 2023 йил 1 январгача озод этилди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатларга аниқлик киритиб берсангизлар:
1.Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари солиқ тўловларидан озод бўлсада, қандай солиқ ҳисоботларини топшириб туришлари керак бўлади?
2.Агар бюджет ташкилотида Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар бўйича қўшимча даромад олиш ҳолати бўлмаса, уларнинг фақатгина жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича ҳисоботларини топшириб боришлари етарлими?
3.Агар бюджет ташкилоти Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бўлса, улар ҳам ПҚ-3454-сон Қарорнинг 10-бандида белгиланган ҳуқуқдан фойдалана олишадими? Агар мумкин бўлса, унда улар қандай қўшимча солиқ ҳисоботлари топширишлари керак бўлади?
Экспертларнинг жавоблари:
Давомини ўқиш учун сайтга киринг (агар рўйхатдан ўтган бўлсангиз) ёки рўйхатдан ўтинг