Жавоб берамиз

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва фуқароларнинг суғурта бадаллари

Ўзбекистон Республикасидаги хорижий компаниянинг доимий муассасасида ишловчи жисмоний шахслардан солиқ ушлаш, тўлаш ва уларнинг даромадлари тўғрисидаги солиқ ҳисоботларини топшириш тартиби қандай?


Солиқ кодексининг 184-моддасига мувофиқ Жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлов манбаида ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ва тўлаш мажбурияти юридик шахслар, жумладан фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари зиммасига юклатилади.

Чет эллик фуқародан даромад солиғи қандай ушланади? Шахсий жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ҳам ҳисобланиладими? ШЖПЖси китобчаси очиладими? Мажбурий суғурта бадали ушланадими? Ушланса унга ИНН қандай тартибда олинади?


Чет эт фуқаросининг солиққа тортилиши у Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезидентилигига ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси борлигига боғлиқ.

Асосий ишдан озод этилмаган касаба уюшма қўмита раислари ва ҳисобчиларига жамоатчилик асосида бажарган вазифаси учун тўланадиган маблағлар ЖШДС ва суғурта бадалллари муносабатларида қандай акс эттирилади?


Агар касаба уюшмалари уставида қўшимча тўловлар назарда тутилган бўлса, ва улар касаба уюшмасининг асосий ишдан озод этилмаган ихтиёрий аъзоларига аъзолик бадаллари ҳисобидан тўланса, улар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўлов учун солиқ объекти бўлиб ҳисобланмайди.

Саволим шуки, ўқишга жўнатилган ходимнинг ўртача иш хаққидан даромад солиғи ушланадими?


Солиқ кодексининг 175-моддаси 7-бандига мувофиқ, ходимларига кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқишлари вақтида асосий иш жойи бўйича уларга тўланадиган иш ҳақи ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш тарзидаги даромадга киритилиб, у жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиққа, Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловга тортилади.

Корхонамиз томонидан мавсумий ишларга жалб этилган ишчилар учун қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Даромад солиғи қандай ҳисобланади ҳамда қандай ҳисоботлар тақдим этилади?


Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан Солиқ Кодексининг 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда, белгиланган ставкалар бўйича ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган ходим даромадидан ЖШДС ушлаб қолишда слиққа тортиладиган база 1 баробар миқдорида ЭКИҲ камайтириб ҳисобланадими? жамғариб бориладиган мажбурий пенсия жамғармасига 1% бадаллари ҳисобланганда ушбу база ҳам камайтириладими? Пул маблағлари етишмаслиги сабабли олдин солиқларни тўлаб, иш ҳақи тўловини кейинга қолдирса бўладими?


Агар ходим асосий иш жойи бўлмаган ташкилот бухгалтериясига даромад солиғини максимал ставкада ушлаб қолиниши бўйича ариза топширган бўлса, ЖШДС ва  жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадаллари бўйича солиққа тортилувчи база ЭКИҲ 1 баробарига камайтирилмайди.

Солиқ кодексининг 171-моддасида келтирилган жисмоний шахслар даромадларининг кайсиларига: 1) шкала бўйича, 2) энг юқори ставка (23%) бўйича, 3) энг кам ставка (7,5%) бўйича, 4) бошқа ставкалар бўйича ЖШДС солинади? Қайси даромад манбаидан ШЖБПҲга 1% миқдорида ажратма амалга оширилади?


СКнинг 171-моддаси жисмоний шахслар даромадларини 4 гуруҳга бўлади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва бошқа даромадлар.

Турмуш ўртоғимнинг иш ҳақини 100 фоиз менинг кредитимга йўналтирса бўладими, ва ундан даромад солиғи ушланмайдими? Мактаб бухгалтери бу имтиёз фақат кредит олган шахсга тегишлидир деган экан. Шу тўғрими ?


Оила аъзосининг ҳар бири (эр ва хотин) кредит бўйича тўловларни амалга оширишга, шу билан биргаликда, ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағларга берилган солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин.

Qaynota yoki qaynona kelinining o‘qishi uchun to'lagan pulidan daromad solig‘ini qaytarib olishi mumkinmi?


Агар келинининг ЎзР ОЎЮда ўқиши учун ҳақиқатда тўлов қайнота ёки қайнона томонидан амалга оширилган бўлса, мазкур имтиёздан улар фойдалана олишмайди, чунки келин туғишган қиз ҳисобланмайди.

Россияда 10 ой мобайнида ишлаган ва 2015 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон Республикасидаги корхонага ишга қабул қилинган жисмоний шахс даромадларидан ЖШДС ва пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?


Ўзбекистон Республикаси норезиденти – жисмоний шахс томонидан меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича даромадлар манбаида олинган даромадларга  манбада чегирмаларсиз 20 % ставка бўйича солиқ солиниши лозим.

Даромаднинг бир қисми ипотека кредитини қоплаш учун йўналтирилган тақдирда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади?


Жисмоний шахсларнинг солиқ солиниши лозим бўлган ҳамда ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларига СКнинг 179-моддаси 30-бандига мувофиқ солиқ солиниши лозим эмас.

Ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда меҳнат таътилида бўлган тақдирда ЖШДС қандай ушланади?


СКнинг 186-моддаси иккинчи қисмига биноан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади.

Агар икки турдаги моддий ёрдам: ходимнинг оила аъзоси вафот этганлиги ва бошқа ҳолатлар бўйича моддий ёрдам тўланган бўлса, ЖШДС қандай ушлаб қолинади?


Сизнинг ҳолатингизда  моддий ёрдамнинг 12 ЭКИҲдан иккала суммасига ЖШДС солинмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича жалб қилинган фуқарога унинг ишига тўланадиган ҳақдан ташқари, автомобиль амортизацияси учун қўшимча ҳақ тўлаш мумкинми? Агар мумкин бўлса, ушбу тўланаётган амортизация харажатлари солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларга тортиладими?


Ҳа, мумкин. Бироқ автомобилнинг амортизацияси харажатларини қоплаш фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромади ҳисобланади. Кўрсатилган даромадларга ЖШДС, ЯИТ, шунингдек бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ажратмалар солинади (СКнинг 172, 306-моддалари).

Корхона жисмоний шахснинг топшириқ шартномаси асосида олган даромадидан ЖШДС ушлаб қолиб, бюджетга ўтказиб бериши керакми?


Жисмоний шахсларнинг фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича олган даромадларига солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ЖШДС солинади (СКнинг 184-моддаси).   Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган, қатъий белгиланган солиқ солинадиган даромадлар ЖШДС солиқ солиш объекти бўлмайди (СКнинг 169-моддаси).