Жавоб берамиз

Хўжалик фаолиятини маъмурий тартибга солиш

Қурилиш фаолиятини амалга ошириш бўйича белгиланган муддат (куннинг тегишли қисми) мавжудми?


Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Кооператив устав жамғармасига киритилган улушлар кооператив иш фаолиятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида сарфланган бўлса, аъзолар улушларига даъво қилмаган ҳолда ўз ихтиёрига кўра кооперативдан чиқиб кетиши қанчалик қонуний ҳисобланади?


Кооператив аъзоси ихтиерий равишда ўз улушини кооперативдан олмасдан аъзолигдан чиқиб кетиши мумкин.

Корхонамиз номини ўзгартирдик. Энди қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозим?


Корхонанинг номи ўзгартирилганда ушбу корхона қайта рўйхатдан ўтказилади.

Корпоратив карта очишга ҳуқуқимиз борми?


Юридик шахслар фаолият юритиш билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин. 

Агар Президент қарори ва вазирликнинг йўриқномаси бир-бирига зид бўлса, қайси бири устун туради?


Саволда келтирилган ҳолда, ЎзР Президенти қарорини юқори юридик кучга эга.

Бизнинг корхонамиз норуда фойдали казилмалар, яъни гипс тоши қазиб олиб, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бизнинг фаолиятимизга лицензия талаб қилинадими?


Ҳа, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаб қилинади.

Озик-овкат ва ноозик овкат моллари чакана савдоси билан шугулланувчи ЯТТ ёки ХТлар давлат ташкилотларига шартнома асосида канча суммагача булган микдорда махсулот сотиши мумкин? Ушбу ЯТТ ёки ХТлар улгуржи савдо билан шугулланса буладими? Улгуржи савдони амалга ошириш тугрисида кандай конун ва коидалар бор?


Озик-овкат ва ноозик овкат махсулотларни  давлат  ташкилотларнинг ихтиёжлари учун харид қилиш жараёни махсулотнинг тури ва керакли ҳажмига боғлиқ. Улгуржи савдо фаолиятини юритиш ҳуқуқи фақат юридик шахсларга берилган.

Фаолиятимиз тиббий хизмат курсатиш ПФ 3923 фармонга асосан имтиёзга эгамиз, Узбекистон Республикаси худудида атроф табиий мухит ифлослантирганлиги ва чикиндилар жойлаштирганлиги учун компенсация туловларини тулашдан озодми?


Фармонда тиббиёт муассасалари атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун компенсация тўловларидан озод қилиниши тўғридан-тўғри белгиланмаганлиги сабабли, ушбу корхоналар компенсация тўловларини тўлашдан  озод қилинмаган, деб ҳисоблаймиз.

Адлия вазири ўринбосари Президент қарорига ўзгариш ва қўшимчалар киритишга ёки тушунтириш беришга ҳақлими? Қорақалпоғистон Республикасида эълон республика миқёсида эълон қилинадими ёки вилоят миқиёсидами?


Ҳа, ҳақиқатан савдо ташкилотчиси суд ижрочиси томонидан берилган буюртмани олган кундан бошлаб 3 кундан кечиктирмай оммавий ахборот воситаларида аукцион ўтказилиши тўғрисида хабарнома бериши керак.

1. Юридик шахснинг рўйхатдан ўтказилган манзил турар жой ҳисобланса ягона солиқ тўловини минимал миқдори қандай аникланади? 2. МЧЖнинг таъсисчилар таркибидан чиқиб кетаётган таъсисчининг ҳақиқий улуши – 1000000 сўмни ташкил этади. Таъсисчилар йиғилиш баённомасига асосан таъсисчига улушнинг ҳақиқий қийматидан ортиқроқ қолдиқ қиймати 1200000 сўмлик асосий воситаларни берса бўладими? 3. Улгуржи фаолиятини амалга оширучи корхонадан чикиб кетаётган таъсисчининг хакикий улуши жамият соф активлари ва устав капитали орасидаги фаркдан ортик булса, устав капитали шу фаркда камайтирилиши керак (МЧЖ турисидаги конуннинг 20 банди). Агар биз устав капиталини камайтирсак улгуржи фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бекор килинадими?

1. Шартнома бўйича тўловчи ташкилот ўрнига унинг раҳбари банк муассаларига нақд пул ва пластик карта орқали тўлаб, бизга квитанция тақдим қилса бўладими? 1.2. Агар хўжалик юритувчи субъект малака ошириш курси тўловини бошқа бир ташкилотдан амалга оширса, шунда биз 3 томонлама шартнома тузсак бўладими? 2. Транспорт тизимида раҳбар, хайдовчиларни малакасини ошириш ва кадрларни тайёрлаш ва қайта таёрлаш хизматларини амалга оширишда бизнинг корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларга эга бўладими. Агар эга бўлсак ушбу имтиёзлар корхонанинг бошқа фаолият турларидан олинган даромадларга ҳам тадбиқ этиладими?


Албатта, бўлади. Фақат буни тегишли тартибда расмийлаштириш талаб этилади.

1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш мажбурийми ёки уни шакллантирмаса ҳам бўладими? 2. “Бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш” бўйича харажатларга нималар киради? 3. Бюджет ташкилотларида товарлар ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш ва реализация қилиш харажатларига нималар киритилади?


Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш мажбурий тусга эга эмас.

Туманда йулларни кенгайтириш муносабати билан йул четидаги савдо дўконларири орқароқ суриладими ёки бошка жойга кучириб юборадими? Сурилса унга кандай конун хужжатлар асос була олади? Йул кенгайиши икки тарафга буладими ёки бир тамонламами? Давлат ташкилотига тегишли бинони хусусийлаштириш , ёки айрибошлаш тартиби хакида кабул килинган қонунлар,қарорлар ҳақида маълумот берсангиз.


Туманда йулларни кенгайтириш муносабати билан йул четидаги савдо дўконларини орқароқ сурилиши шу жойни реконструкция қилиш режалари, яъни шаҳарсозлик ёки ердан фойдаланиш режаларига мувофиқ амалга оширилади.

Аутсорсинг шартномаси бўйича ишга жалб этилган ходимлар жамият ходимларининг ўртача йиллик сонига таъсир қиладими?


Ходимлар таъминоти бўйича аутсорсинг шартномасини тузиш Сизни микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига киритиш мезонларини аниқлаш учун зарур бўлган ходимларнинг ўртачи йиллик сонини ошишига олиб келмайди.

Янги очилган корхоналарга ойлик маоши хисобланиши буйича канча имтиёзли муддат берилади?


Амалдаги қонунчиликда меҳнатга ҳақ тўлашни кечиктириш бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.