Жавоб берамиз
Банк карталарини қўллаган ҳолда ҳисоб-китоблар
1. Корхонанинг қанақа этиёжлари учун корпоратив карточкани ишлатиш мумкин? Корпоратив карточкага асосий воситалар ёки канцтовар сотиб олиш мумкинми? 2. Корпоратив карточкага сотиб олган буюмларга фақат терминал чеки бўлиши керакми ёки юкхати ҳам расмийлаштириш керакми? 3. Карточкадан қилинган харажатлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Миллий валютадаги корпоратив банк карточкаларини “Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низом”да (ВМ 05.02.1999й. 54-сон қарори билан тасдиқланган) кўзда тутилган харажатларни тўлаш учун нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда ишлатиш мумкин.
Давлат ташкилотлари корпоратив карточка орқали ўт ўрувчи ускуна (газоносилка)ни – 5 000 000 сўмга сотиб олиши мумкинми?
Юридик шахслар корпоратив карточка орқали Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова)да назарда тутилган харажатларни амалга оширишлари мумкин.
Корпоратив карта воситасида харид амалга оширилганда чек ва олинган товарлари рўйхати илова қилинган терминал чеки орқали ҳисобот юритиш мумкинми? Я.Т.Т. ларда савдо қилинганда (ёки хизматлардан фойдаланилганда) олинган товарлари рўйхати илова қилинган терминал чеки бўлмаса товар-моддий бойликларни харид қилиш далолатномаси (харид далолатномаси) бўйича расмийлаштириш мумкинми? Ёки хамма холатда Юк-хати ҳужжати бўлиши зарурми?
Корпоратив картадан фойдаланишга масъул шахснинг ҳисоботи раҳбар томонидан тасдиқланиб, унга илова қилинган терминал чеки бухгалтерия ҳисобида товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш операцияларини акс эттириш учун бирламчи ҳужжат сифатида хизмат қилади.
Мен узимнинг пластик картамдан Ўзбекистонда ишлаб чикарилган автомобилни сотиб олиш хукукига эгаманми?
Ха, шундай ҳуқуқингиз бор. Тўловлар фақат нақд шаклда амалга оширилиш шарти қонун ва қонуности ҳужжатлари меъёрларига зид.
Биз яқинда ташкил қилинган фирмамизда ойлик маошни пластик картага 100% тушириб, кейин 40%ини нақдлаштириб, қолган қисмини қолдирсак бўладими? Банкда бизга "йўқ" деб жавоб беришди. Бундан олдинги ишлаган жойимда бошқа банк билан шу тарзда ишлардик, муаммо йўқ эди. Ҳозирги бизга хизмат кўрсатаётган банк 50%га 50% ишлашни таклиф қилмоқда, лекин биз буни хоҳламаяпмиз. Шу ҳолатни тушунтириб берсангиз, бизнинг қанақа ҳуқуқларимиз бор. Олдиндан раҳмат.
Амалдаги қонун ҳужжатларига биноан ходимга унинг иш ҳақини нақд пулда, пластик картага тушириш орқали ёки ўзга шаклда бериш масаласини банк ҳам, иш берувчи ҳам эмас, балки ходимнинг ўзи ҳал қилади.
- 1
- 2