Жавоб берамиз
Солиқ мажбуриятларини ижро этиш
Корхонани янги ташкил қилинганида 10 кун ичида ДСИни солиқ солиш тартиби тўғрисида хабардор қилмаса, корхона қайси солиқ солиш тартибини қўллайди?
Агар солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтиш чоғида ЯСТни танлаш ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, у ташкил топган пайтдан умумбелгиланган солиқлар тўловчиси ҳисобланади.
ЯТТ савдо айланмаси 1 млрд.дан ошса ва фаолиятини ЯТТ ҳолатида давом эттиришни ҳоҳласа, қандай солиқларни тўлайди, қайси ҳисоботларни қайси муддатларда топшириши лозим?
Агар календарь йилида тушум 1 млрд.сўмдан ошса, ЯТТ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни юридик шахслар учун назарда тутилган тартибда тўлайди. Тушумни ҳисоблаш ва солиқлар тўлаш АВда 19.03.2019 йилда 3143-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади.
1. Ип калава ва мато тўқиш билан шуғулланувчи корхона ўз матоларини чакана савдода сота оладими? 2. Ишлаб чиқариш корхонаси қошида дўкон қандай очилади? 3. Корхона ўзи ишлаб чиқарган матоларни чакана савдода сотса, 28.03.2011 йилдаги №ПҚ-1512 ва 29.09.2017 йилдаги №ПФ-5197 га асосан ҚҚС бўйича 0% ставка қўллай оладими?
Ҳа, ип калава ва мато тўқиш билан шуғулланувчи корхона ўз матоларини чакана савдода сота олади.
Солиқ инспекция талабномасига кунлик 3,6 млн сўм тушум ассосиз эканлиги, ва буни талаб қилишга ҳаққи йўқлигини баён қилиб жавоб хати берилса, кейинчалик корхонага нисбатан қонунчиликка асосан қандай жазо чоралари қўлланилиши мумкин?
Асосланган ҳолда талабномага ёзилган жавоб учун қонунчиликда солиқ тўловчига нисбатан ҳеч қандай маъмурий жазо белгиланмаган.
Солиқ органлари қандай текширув олиб бориши ва унинг натижаси ҳақида маълумот берсангиз.
Солиқ кодексининг 91-моддаси 11-қисмига асосан солиқ текшируви текширув ўтказилаётган йилдан бевосита олдинги кўпи билан 5 календарь йилдаги фаолиятни қамраб олади.
Жисмоний шахслар томонидан корхона учун божхона тўловлари қайтариб бермаслик шарти билан тўлаб берилган бўлса, ушбу жисмоний шахслар ва корхона учун қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?
Корхона учун ушбу суммалар бошқа даромад ҳисобланиб, фойда солиғини ҳисоблаётганда жами даромадлар таркибида солиқ солинадиган базага киритилади
Тайёрловчи томонидан харажатларни қоплаб берилиши натижасида кластерда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Тайёрловчи томонидан харажатларни қоплаб берилиши натижасида кластерда солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Корхона бошқа корхонанинг дебиторлик қарзини ёки кредиторлик қарзини уступка орқали олса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
Дебиторлик (кредиторлик) қарзини адо этишни заммасига олаётган корхона ва дебитор (кредитор) корхона ўртасида бу қарздорлик қандай шартларда ёпилаётганига қараб, бунда қайси тараф даромад кўрса, ўша тарафда солиқ оқибатлари юзага келади.
1. Агарда сув ишлаб чиқариш корхонаси мижозларга реклама акцияси сифатида 50 бутилка олган мижозга 5 бутил сув акция сифатида текинга берса, берувчи корхонада қандай солиқ юзага келади ва олувчи жисмоний шахс ҳамда юридик шахсларда қандай солиқ юзага келади? 2. Акциялар счет-фактураларда қандай акс эттирилишини кўрсатиб берсангиз.
Товарлар бепул топширилганда корхонанинг фойда солиғини солиш мақсадлари учун товарларни реализация қилишдан олинган тушум уларнинг таннархи асосида аниқланади
1.Юридик шахс ташкил этмасдан очилган деҳқон хўжалигида - олинган ер майдони, ер майдонига қурилган иссиқхона, етиштирилган маҳсулотлар сотуви бўйича қандай солиқ оқибатлари пайдо бўлади? 2.Солиқларнинг тўлов муддатлари қандай бўлади? 3.Махаллий Хокимлик томонидан солиқлар бўйича имтиёзлар бериш хуқуқи борми?
Деҳқон хўжаликларини солиққа тортиш Солиқ кодекси 383-моддасига асосан амалга оширилади.
Товарларни реализация қилишдан олинган тушум 2019 йилнинг январь-февраль ойлари якуни бўйича 100,0 млн. сўмдан ошган бўлса, ЯТТ кайси ойдан бошлаб ва қанақа солиқ тўлайди?
Сизнинг ҳолатингизда, январь-февраль ойларида оборот 105 млн.сўмни ташкил қилган. Демак, сиз март ойидан бошлаб ягона солиқ тўловини тўлашга ўтасиз.
1.МЧЖни Кластерга айлантириш тартиби қандай? 2.Кластерларларга қанақа солиқ ва божхона имтиёзлари мавжуд?
Кластер – бу маълум бир худудда концентрациялашган ва фаолияти муайян вазифаларни бажаришга қаратилган ташкилотлар гуруҳидир. Паррандачилик соҳаси бўйича айрим солиқ ва божхона имтиёзлари белгиланган.
Жамоат ишларига жалб қилинган ишчиларнинг ойлик маоши қайси соликлардан имтиёзга эга, МЧЖ томонидан тўлаб берилаётган 50% иш ҳақидан ҳам солиқ имтиёзига эгами?
Сизнинг ҳолатингизда, ЖШДС ва ЯИТ бўйича имтиёзлар фақат жисмоний шахсларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланган суммаларга нисбатан қўлланади.
Шу маълумот тўғрими?
Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПФ-5468-сонли Фармонига биноанга, 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларни йиллик оборотига қараб солиққа тортиш тартиби жорий қилинади. Бундай ўзгаришлар СКнинг янги таҳрири лойиҳасида ҳам назарда тутилган.
Жамиятимиз юқоридаги фаолият бўйича умумбелгиланган солиқ тўлаши мумкинми?
Корхонангиз солиқ солиш тартибини танлаши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги савол мазмунида кўрсатилган ишлар (маҳсулотни харид қилиш, саралаш, сақлаш, қадоқлаш) қандай шартномалар асосида амалга оширилишига боғлиқ.