Жавоб берамиз

Солиқ мажбуриятларини ижро этиш

Жисмоний шахс ер ва мулк солиғи бўйича мажбурияти борлигини қандай билиши мумкин?


Солиқ суммаси ва тўлов муддатлари кўрсатилган солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан жисмоний шахсга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

e-hisobot.uz сайти орқали терилган тўлов топшириқномалари қонунийми? Агар солиқ мажбуриятлари бўлмаган ҳолда солиқ тўловини амалга ошириш учун e-hisobot.uz сайти орқали тўлов топшириқномаси жўнатилиб, у Картотека №2 га жойлаштирилса, корхона учун бунинг оқибатлари қандай бўлади?


Ҳа, cолиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон Республикасининг интерактив давлат хизматлари ягона портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлашган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали ҳам амалга оширилиши мумкин. Солиқ мажбуриятлари бўлмаган ҳолатда солиқ тўловига тўлов топшириқномасининг 2-картотекага жойлаштирилиши молиявий ёки маъмурий жавобгарликка олиб келмайди.

Мажбурий тўловлар бўйича қарзни ҚҚСнинг ортиқча суммаси ҳисобидан сўндириш мумкинми? Қайси сабабларга кўра солиқ органлари бунга рад этишлари мумкин?


Ҳа, сиз қайтариладиган ҚҚСнинг ортиқча суммасини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармаси олдидаги ўз қарзингизни сўндиришга йўналтиришингиз мумкин.