Жавоб берамиз

Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш

Мен 67 фоиз улушим билан навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиб, кўп овоз билан таъсис шартномасига ўзгартириш киритиб, уни давлат рўйхатидан ўтказишим мумкинми?


Жамият уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек жамият муассислари киритадиган ҳиссаларнинг пул баҳосини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Ташкилот фаолият юритмагани учун жарималар


Узоқ вақт фаолият кўрсатмаган тақдирда мажбурий тугатиш қўлланилиши мумкин.

Ажралиб чиқиш тарзида қайта ташкил этишда корхоналар учун қандай солиқ окибатлари келиб чиқади?


Жамиятни бўлиш ёки ажратиб чиқариш тарзида қайта ташкил этишда 23-сон БҲСМ, ФКнинг 49–56 моддаларига, шунингдек “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги Қонуннинг (06.12.2001 й. № 310-II) тегишли моддаларига риоя қилиш лозим.

1.Жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкилса ажратиш тартиби қандай бўлади ва бухгалтерия ўтказмалари қандай амалга оширилади? 2.Жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этиш натижасида иккита ёки учта янги жамият юзага келса, жамиятларда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?


Жамиятни ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этишда ишларни “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар” тўғрисидаги Қонун (06.12.2001 й. № 310-II) , ФКнинг 49–56 моддалари ҳамда 23-сон БҲСМга мувофиқ амалга ошириш лозим. 

Ушбу ҳолатда Б ташкилоти А ташкилотидан кирим қилинган хом ашё ва материаллар қолдиклари бўйича ҚҚСни ҳисобга (зачётга) олиш мумкинми?


Бир ташкилот иккинчисига қўшилганда шу қўшилган ташкилотдан қабул қилиб олинган хом ашё ва материаллар бўйича ҚҚСни ҳисобга олиш мумкин.

Тугатилган корхонада пул айланмаларининг мавжудлиги


Жамият қайта ташкил этилганда молиявий ҳисоботлар 23-сон БҲМСга риоя қилган ҳолда шакллантирилиши лозим.

Қайта ташкил этиш жараёнида ворис корхонанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Қайта ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатлар давлат рўйхатидан ўтгунига қадар тугатилаётган корхонанинг қарзлари бўйича ворис корхонанинг ҳисобрақамига келиб тушган тўлов талабномалари қабул қилинмайди, талабнома хат кўринишида ворис корхонанинг ўзига келиб тушса, уни кейинчалик ижро этиш мумкин. Келиб тушган дебиторлик қарзини вақтинчалик 6990 счётига киритиб туриш, кейинчалик эса дебиторлик қарзини ёпишга ўтказиш мумкин.

1. Иккита корхона бирлашаётганда бухгалтерия утказмалари, жумладан узаро дебитор кредиторлик карздорлари кандай акс эттирилишини ва бухгалтерия утказмаларини мисол ёрдамида батафсил тушунтириб берсангиз 2. Б корхона балансида А корхонанинг шўъба корхоналаридаги улуши 0620 счетда қачон акс эттирилади: шўъба корхоналарнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритиш санасидами ёки бирлашув жараёни ниҳоясига етиб, Б корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартириш киритилган санадами?


Қўшиб юбориш (қўшиб олиш) шаклидаги қайта ташкил этишда қатнашаётган тарафлар ўртасидаги дебиторлик ва кредиторлик қарзларини акс эттирувчи миқдорий кўрсаткичлар дастлабки бухгалтерия балансига киритилмайди.

Корхона ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини МЧЖдан хусусий корхонага ўзгартирса, МЧЖ пайтида ҳосил бўлган тақсимланмаган фойдадан дивиденд солиғи тўланадими?


Ҳа, корхона МЧЖ сифатида ишлаб топган тақсимланмаган фойдаси таъсисчига берилаётганда, ундан дивиденд солиғи ушлаб қолинади.

Институт тузилмасида алоҳида юридик шахс ҳисобланмиш 15 та ташкилотларнинг мавжудлиги қонун ҳужжатларига мос келадими? Институт муассис сифатида унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қандай кўринишда ташкил қилишга ҳуқуқи бор? Институт тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг барчаси “бўлинма” шаклида қайта ташкил қилиниши, уларнинг мустақил балансга, ҳисоб рақамга эга бўлган, мустақил солиқ тўловчи сифатида фаолият юритишига тўсқинлик қилмайдими?


Институт тузилмасида алоҳида юридик шахс ҳисобланмиш 15 та ташкилотларнинг мавжудлиги қонун ҳужжатлари билан чекланмаган.

1. А корхона Б корхонага қўшиб олиш йўли билан тугатилганда, А корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари Б корхонанинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши ушбу корхоналарнинг бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. А корхонанинг якуний балансига қандай ўзгартириш киритилади?

1. С ташкилотда А ташкилотни қўшиб олиш санасига устав фонди бўйича қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади (рақамларда келтирсангиз)? 2. С ташкилотнинг устав фондида А ташкилот таьсисчиси – жисмоний шахснинг улуши 310 минг АҚШ доллари. А ташкилот таьсисчиси томонидан А ташкилотнинг устав фондига киритилган улуш бўйича курс фарқлари С ташкилот балансида қай тарзда акс эттирилади? 3. A ташкилотни тугатиш балансида соф активлар қиймати -550 млн сум, у С ташкилот балансида қандай акс эттирилади?

“Б” юридик шахс белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган санада “А” юридик шахсда ўзининг киритмоқчи бўлган устав фондидаги улуши юзасидан бирор бир бухгалтерия ёзуви (проводкаси) бериладими?

Қайта ташкил этиш жараёнида бирлаштирилаётган корхонада қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? Бирлаштирилаётган ташкилотда 8500 ва 8700 счетлари қандай ёпилади?


Қайта ташкил этиш жараёнида бирлаштирилаётган корхонада барча баҳоловчи ва тартибга солувчи (контрактив ва контрпассив) счетлар ёпилган бўлиши керак, чунки қайта ташкил этиш жараёнида бухгалтерия ҳисоби счетлари бўйича маълумотлар эмас, балки мулк ва мажбуриятлар топширилади.

1. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш учун "А" ташкилотда қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 2. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш учун "С" қўшма корхонада қандай бухгалтерия ўтказмалари берилади? 3. "А" ташкилотни "С" қўшма корхонага бирлаштириш жараёнида "А" ташкилот балансининг хусусий капитал қисмидаги 8500 счет, 8700 счетларни қай тартибда ёпиш мумкин? 4. "С" қўшма корхонанинг 8300 счетида қандай бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади? 5. Таъсис ҳужжатларига қандай тартибда ўзгартириш киритишни тавсия этасиз?


Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилиш (бирлашиш) шаклида қайта ташкил этилганида таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш, фақат таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.