Жавоб берамиз
Маъмурий жавобгарлик
ВМ сининг 461-карорида кўрсатилган муддат утиб кетганлиги сабабли кандай чора курилади? Ушбу карорнинг ижросини ўз вақтида таъминламаганлик учун давлат идораси раҳбарларига қандай чора кўрилади?
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ва ҳ. маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
ЙҲХХ нозирининг хатти-ҳаракати қанчалик қонуний? ЙПХ ходимига нисбатан қандай чора кўришим мумкин?
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимнинг ҳаракатлари қонун ҳужжатлари қоидаларига зид.
ЙҲХБ нозирида фоторадарга даврий мувофиқлик сертификати бўлиши керакми?
Тўғри, ўлчов воситалар, автотранспорт воситалари ҳаракатининг тезлигини дистанцион ўлчагичлари (фоторадарлар) мажбурий тартибда сертификатланган бўлиши шарт, шу жумладан фоторадарларда мувофиқлик сертификати бўлиши ҳам шарт.
Сертификатнинг мавжуд эмаслиги (қайсидир муддатга қадар) ҳайдовчи ёки юридик шахс уни бирор жавобгарликка олиб келадими?
Юридик шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар икки йилда бир марта малака оширишдан ўтиши мажбурияти сиз элатиб ўтган 23.02.2018 й. 139-сонли ВМҚда ва 31.05.2018 й. 408-сонли ВМҚнинг 1-иловасида ўз аксини топган.
ЙҲХХ томонидан белгилаган жарима миқдори тўғрими? Корхона автомашинани жарима майдончасидан чиқариш учун қандай ҳужжатларни тақдим этиши зарур?
Сиз ДЙҲХХ ходимидан қандай асосларга кўра сиздан жарима тўлаш талаб қилинаётганлигини аниқлашингиз лозим.
1) Қандай ҳолатларда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин ? 2) Давлат стандартларига мос келмайдиган тартибда ўрнатилган йўл белгисига нисбатан расмийлаштирилган баённома ва ушбу баённома асосида чиқарилган қарорни бекор қилишга асос бўладими? 3) Ноқонуний расмийлаштирилган баённомани расмийлаштирган ЙПХ нозирига нисбата қандай жазо чоралари кўрилади?
Мансабдор шахс айбдорнинг айб даражасини фоиз кўринишида кўрсатишга ҳақлими?
Битта дорихонадаги хуқуқбузарлик учун барча дорихоналар фаолиятини тўхтатиб қўйиш қонунийми ёки битта дорихонанинг ўзини фаолияти тўхтатилиши керакми?
МЧЖнинг битта дорихонадаги қоидабузарлик учун унинг барча дорихоналар фаолиятини тўхтаб туриш қонуний/ноқонунийлиги тўғрисида ҳолатларни билмай туриб қатъий жавоб беришнинг имкони йўқ.
Ушбу ўзгартириш қачондан кучга киритилган ва дорихона харидорга товар чекини бермаса қонунчиликда қандай чоралар белгиланган?
Президентнинг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ–2773-сон қарори билан киритилган ва дорихоналар томонидан касса чеки билан бирга сотиб олувчига товар чекини бериш бўйича ни назарда тутувчи мажбурият 2017 йил 20 феврал кунидан бошлаб кучга кирди
Автомобиль ўғилнинг номида бўлса, отаси автомобильни бошқариш учун ишончнома бўлиши мажбурийми ва қайси қонунга асосан?
1. Корпоратив картага хизмат курсатишда чекловлар мавжудми? 2. Корпоратив картага хизмат курсатишдан бош тортган савдо дуконлари еки идораларга кандай маъмурий жавобгарлик мавжуд?
Ушбу ҳолат юзасидан қоидабузарлик кимнинг зиммасига тушади ва унга кўриладиган қонуний чоралар қанақа?
Мазкур масалага аниқлик киритиш учун жавобгарлик турини аниқлаб олишимиз керак, агарда жавобгарлик чораси молиявий жарима бўладиган бўлса, жавобгарлик субъекти сифатида юридик шахс қаралади, агарда маъмурий жавобгарлик бўладиган бўлса, мазкур вазифани бажариш зиммасига юклатилган шахс жавобгарлик субъекти сифатида қаралиши мумкин.
Қайд этилган ҳолат тарифига кўра шартнома тузган корхона томонидан 100 фоиз тўлов олдиндан амалга оширилганидан кейин ўлчов воситасини етказиб бермаганлиги учун "МХКМ"ДК корхонасининг шартномавий мажбурияти келиб чиқмаган бўлса, Қайси норматив ҳужжатга асосан кредиторлик қарзи қачон вужудга келади, қачон муддати ўтган кредиторлик қарзи деб ҳисобланади.Шартномага кўра мажбурият келиб чиқмаган бўлса, шартноманинг 2-томони ҳисобланган корхона пул ўтказганилдан кейин кейинги мажбурияти бўлган ўлчаш воситасини етказиб бермаган бўлса, "МХКМ"ДК раҳбарларининг маъмурий жавобгарлиги келиб чиқадими?
Қонунчиликда “даъво муддати” деган тушунча мавжуд. ЎзР Фуқаролик кодексининг 154-моддасига мувофиқ, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди.
Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди.
Мен давлат хизматчиси сифатида бирон бир хусусий фирманинг таъсисчиси бўлишим мумкинми? Башарти, таъсисчи бўладиган бўлсам, у ҳолда ўзим ишлаётган давлат корхонаси рахбарини бу ҳақида хабардор этишим керакми?
Давлат хизматчиси акциадорлик жамиятининг муассиси (акционери), масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг муассиси (иштирокчиси) бўла олади. У коммандит ширкатда ҳисса қўшувчи тарзидаги иштирокчи бўлиши ҳам мумкин.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси қайси ташкилотга бўйсунади: Тошкент шаҳар ҳокимлигигами ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигигами?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 02.10.2007 йилдаги ПҚ-700-сонли Қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси икки ташкилотга – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.
- 1
- 2