Жавоб берамиз

Маъмурий жавобгарлик

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати Сиздан қуйидаги саволимизга жавоб беришингизни сўрайди. Мажбурий бадал бир йил учун олдиндан тўланганда, шу йил давомида тариф ошди. Мулкдордан қўшимча янги ва эски тариф орасидаги фарқ олинадими?


Ширкатнинг устави, ёки унинг аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан ушбу масала ҳал этилиши лозим. Агар у очиқ қолдирилган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва фарқни мулкдордан тўлашни талаб қилиш учун асос мавжуд эмас.

Ҳурматли таҳририят, юқоридаги ҳолатдан келиб чиқиб менинг қуйидаги саволларимга ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман: 1) Ўзим истиқомат қиладиган уйим олдидаги ер майдони (огород)га нисбатан менинг ҳақ-ҳуқуқим қандай? 2) Ер майдони (огород)ларнинг обондончилиги аслида кимнинг зиммасида? 3) Уй-жой ширкати ва кўп қаватли уйда истиқомат қилувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари нималардан иборат? 4) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан қандай молиявий тўловларни йиғишга ҳақли? Жумладан, ҳар йилнинг охирида биздан ўзимиз яшайдиган хонадоннинг неча хонадан иборатлигига қараб, йиллик “уй тўлови” ундирилади. Бу “тўлов” тури қанақа мажбурий тўлов эканлигига ойдинлик киритишингизни сўрайман. 5) Уй-жой ширкати кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилардан йиғган молиявий тўловларни қандай мақсадларга йўналтириши шарт? 6) Уй-жой ширкати фаолияти қониқтирмаса кимга шикоят қилиш мумкин?


Агарда фуқароларни уй-жой мулкдорлари ширкатининг фаолияти қониқтирмаса, маҳаллий давлат органлари, прокуратура ёки судга шикоят ва аризалар билан мурожаат қилишлари мумкин.