Жавоб берамиз

Болани парваришлаш таътилидаги аёл 2 йил тугамасдан ишга чиқмоқчи. Уни ишга кабул кила оламизми ?


Ҳа, уни ишга қабул қилишингиз лозим.

Онам Тошкент шаҳридаги акамнинг квартирасига Конуннинг 2-банди буйича 2012 йилда доимий прописка дан утган. Онамнинг пропискасини 2-банддан 1-бандга ўзгартирса бўладими? Қайси ҳолларда ўзгартирса бўлади?


2011 йил 15 сентябрдан кейин расмийлаштирилган олди-сотди ва бошқа шартномалар бўйича Тошкент шаҳрида пропискаси йўқ фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига биноан прописка қилиниши мумкин эмас.

 

 

1. Вақтинчалик рахбарликни таъсисчи бажиши мумкинми ва бу қандай расмийлаштирилади? 2. Берилган займдан воз кечиш мумкинми ва бу қандай тартибда амалга оширилади? Бу суммадан хеч қандай солиқ тўланмайдими?

2 band bilan propiska qilganlar turmush o'rtog'ini qancha vaqt ichida doimiy propiskaga quya oladi?


Ҳужжатлар тўлиқ ва қонуний бўлган тақдирда доимий прописка уч иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

Фуқаронинг Тошкент Политехника иниститутида ўқиган, аспирантурада ўқиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиган даврлари ёш чегараси бўйича ҳарбий захирага (нафақага) бўшатилганда унинг ҳарбий хизмат давомидаги стажига қўшиладими?


Олий таълим муассасасида кундузги ўқиш, аспирантура ёки ҳарбий хизмат даври ёш бўйича пенсияни тайинлаш учун зарур  иш стажига киради

1. МЧЖнинг фирма номини сақлаган ҳолда НТМга айлантира оламанми? 2. НТМга айлантириш (ташкил этиш) тартиби қанақа бўлади? 3.Уставга тегишли ўзгартириш киргизиладими ёки НТМ учун алоҳида устав рўйхатдан ўтказиладими? 4. Бошқа устав рўйхатдан ўтказилса, ҳозирги устав нима бўлади? 5. НТМ устави ҳам «ягона дарча»да рўйхатга олинадими? 6. НТМлар учун намунавий устав ишлаб чиқилганми?


МЧЖни НТМга (нодавлат таълим муассасасига) қайта ташкил этилаётганда МЧЖнинг номи, агарда у НТМ фаолиятинининг хусусиятини кўрсатаётган бўлса, сақланиб қолиниши мумкин.

1. Пудрат шартномасида шартноманинг амал қилиш муддати ва ишларнинг бажарилиш муддати бири биридан фарқ қиладими? 2. Мазкур холатда буюртмачи ишларни бажарилиш муддати белгиланмаганлиги сабабли шартномани ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга даъво билан чиқиши асослими? 3. Агар мазкур холатда шартнома ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаса, судга хақиқий бўлмаган битимни ҳуқуқий оқибатларини қўллашни, яъни тўланган бўнакни қайтариб олишни сўраб даъво талаби қўйган маъқулми? 4. Мазкур холатда давлат божи фукаролик ишлари бўйича судга энг кам ойлик иш хакининг 50% тўланадими?


I. Ҳа, бу муддатлар фарқ қилиши мумкин.

II. Даъво талаби асосли ёки асоссиз эканлигига баҳо бериш суд ваколатига тааллуқлидир.

III. Йўқ.

IV. Бу корхона мақомига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ.

Иш берувчининг хисобидан 1 йилда 1 марта узнинг ходимларини наркотик ва алкоголь кабул килишни билиш учун лаборатор усулда (кон топшириш) текуширув утказиши мумкинми?


Қонунчиликда белигиланган ходимлар тоифаларигина меҳнат шартномаси тузилаётганда дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўриклардан ўтишлари лозим.

1. Вақтинчалик рахбарликни таъсисчи бажиши мумкинми ва бу қандай расмийлаштирилади? 2. Берилган займдан воз кечиш мумкинми ва бу қандай тартибда амалга оширилади? Бу суммадан хеч қандай солиқ тўланмайдими?


Агарда корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамият бўлса, жамиятнинг раҳбари (директори) унинг иштирокчилари орасидан ҳам сайланиши мумкин.

Chakana savdo korxonasida ayrim holatlarda xaridorlar tomonidan sotib olingan oziq-ovqat mahsulotlarini (masalan: sut va sut mahsulotlarini) sotilgan vaqtdan 4-5 sota vaqt o’tgacha, ba’zida esa sotilgan kunning ertasiga qaytarib olib kelish va mahsulot summasini qaytarib berishlarini talab qilish holatlari uchrab turadi. Ushbu holatda chakana savdo korxonasi qonuniy qanday chora ko’rishi lozim? Чакана савдо корхона бошқарувчиси


Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган харидор, нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин.

Ерни ўлчаш масаласи бўйича кайси органга мурожаат қилишим керак?


Мазкур масала юзасидан туман ҳокимлиги ва ер тузиш хизматига мурожаат қилишингиз лозим.

Chakana savdo korxonasi yakka tartibdagi tadbirkordan u tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlarni pul ko’chirish yo’li bilan sotib olishi va chakana narxlarda sotishi mumkinmi? Agar mumkin bo’lsa, yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan qanday hujjatlar taqdim qilinishi lozim?


Қонунчиликда, ЯТТ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни нақд пулсиз шаклда сотиш бўйича чекловлар ўрнатилмаган.

Бола тарбияси учун 3 йилгача мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади? Мехнат таътилида булган ходимларнинг штати кискартирилиши мумкинми, агарда мумкин булса кандай процедурада амалга оширилади?


Йўқ, иш берувчининг штат қисқариши муносабати билан уч ёшга тўлмаган боласи бор ва болани парваришлаш бўйича таътилда бўлган аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи йўқ.

Ўриндош асосида ишловчи ходимга саноат билан шугулланувчи кушма корхонада кандай иш ҳақи белгиланади ва энг кам микдори қанча? Ўриндошлик асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотнома шаклини тулдиришда батафсил кумаклашсангиз. Бу шаклни качон, ким ва кайси корхонада тулдирилади? Шакл мазмунига карасак факат уриндошлик асосида ишловчи ходим ишдан бушагач асосий иш жойидаги бухгалтериясига такдим этилади, тўғрими?


Ўриндошлик иш жойидан маълумотнома ходимлар бўлими томонидан тўлдирилади ҳамда асосий иш жойидаги ходимлар бўлимига топширилади.

Мен 35 ёшдаман (уйланганман, доими прописка Наманган вилоятида ) онам акамнинг квартирасига Конуннинг 2-банди буйича 2012 йилда доимий прописка дан утган. Мен акамнинг квартирасига доимий пропискадан утсам буладими ёки онам прописка килинган уй майдонига пропискалан утсам буладими?


Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2016 йилдаги 336-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби такомиллаштирилди.  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.