Жавоб берамиз
"Шухрат" ордени олган шахсга пенсия тайинланаётганда унга бирон бир имтиёзлар айнан пенсия миқдорига қўшимча сумма миқдори қўшиладими?
Шахс ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтаётганда унга пенсия миқдори қандай, яъни ногиронлик пенсияси суммасиданми ёки умумий меҳнат стажидаги ойлик иш ҳақи миқдоридан ҳисобланадими?
Ногиронлик пенсиясидан ёшга доир пенсияга ўтиш бир пенсия туридан иккинчи пенсия турига ўтиш деб ҳисобланади.
Мактабгача таълим муассасаси мен билан шартнома тузиши керакми?
Ҳа, давлат мактабгача таълим муассасаси ва боланинг отаси ёки онаси ўртасида шартнома тузилиши керак.
Ташкилотнинг харажатлар сметасига ходимлар фаолиятини индивидуал баҳолаш асосида хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун уларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш учун маблағ назарда тутилган бўлса, ушбу мукофот пулларини ҳисоблашда интизомий жазо амал қилиб турган ходимларга мукофот пули ҳисобланадими? Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 180-моддаси (Меҳнат учун рағбатлантириш) 3-хатбошида “Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди” деб белгилаб қуйилган. Шунингдек, 4-хатбошида “Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди” деб белгилаб қуйилган.
Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.
ЙҲХБ нозирида фоторадарга даврий мувофиқлик сертификати бўлиши керакми?
Тўғри, ўлчов воситалар, автотранспорт воситалари ҳаракатининг тезлигини дистанцион ўлчагичлари (фоторадарлар) мажбурий тартибда сертификатланган бўлиши шарт, шу жумладан фоторадарларда мувофиқлик сертификати бўлиши ҳам шарт.
Асосий иш жойидан ҳомиладорлик таътилига чиққандан кейин ўриндошлик иш жойи бўйича иш ўрни сақланадими ва ўриндошлик иш жойида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Ҳа, ходима асосий иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанидан сўнг ўриндошлик иш жойи бўйича иш ўрни сақланади.
Жамоа шартномаси бўлмаган ҳолларда, ташкилотнинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларига неча иш кунидан иборат меҳнат таътили берилади?
1,5 ёки 2 сменада ишловчи ҳайдовчиларга иш хақи 1,5 ёки ставка ҳисобида тўланадими?
Хайдовчилар, яъни ходимлар, уларга белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишласалар, бундай иш «иш вақтидан ташқари иш» деб ҳисобланади.
Фермер хўжалигининг қарздорлигини фермер хўжалиги бошлиғининг шахсий мулкидан ундириш ФКнинг 48, 329- моддалари талабига тўғри келадими?
Ҳа, фермер хўжалигининг маблағи етарли бўлмаса, унинг бошлиғи субсидиар жавобгар бўлади.
Тулов муддатининг 180 кун ичида деб белгиланиши қонунга зид эмасми? Муддати қайси ҳужжатда белгиланган?
Йўқ, сизнинг корхонангиз импорт шартномаси асосида олиб кирган махсулоти учун, 180 кун давомида тўловни амалга ошириш шарти белгиланганлиги амалдаги қонунчиликга зид эмас.
Агар ходим 06.09.2018 йилда ишдан бўшаш тўғрисида ариза тақдим этса, у ҳолда унга яна 4 кунлик компенсация тўлашимизга тўғри келадими? Чунки бунда ходимнинг иш стажи таътилни қўшиб ҳисоблаганда 14.09.2017-06.09.2018 й, 12 ой бўлиб колмокда. Бунда йил давомидаги таътил кунлари жамланиб, 15 кундан ортиқ қисми айрилиши керакми?
Ходимларга меҳнат таътиллари берилишининг асосий қоидалари Меҳнат Кодексининг 2-боби билан тартибга солинади.
Корхонада чиққан металл парчаларини (чиқиндиларини) "Ўзметкомбинат" АЖга топширишга мажбурмизми?
Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби, асосий тушунчалари, тартиботлар ва талаблари «Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низом билан тартибга солинади.
Мен уйда турмаган даврим учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун пул тулайманми?
Истеъмолчи доимий яшаш жойида вақтинча бўлмагани ҳужжатлар билан тасдиқланган давр учун маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ҳақ тўламаслик ҳуқуқига эга
Бир юридик шахсдан унинг таъсисчилигида очилган бошқа юридик шахсга ер майдонини ўтказиб бериш ва расмийлатириш тартиби қандай амалга оширилади? Ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш қайси давлат органи томонидан амалга оширилади?
Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсларга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter