Жавоб берамиз
Ходима бола парваришлаш таътилидан иш ўрнига қайтмасдан, янги туғруқ таътилига чиқиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, туғруқ таътили учун маблағ қандай тартибда ҳисобланади, аввалги туғруқ таътили учун ҳисобланган база асосида ҳисобланадими?
Қоидага кўра, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тиббий хулосада белгиланган кундан эътиборан жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилади ҳамда аёлга умумий 126 календарь кун муддатда тўлиқ берилади
16 ёшгача бўлган болаларни доимий рўйхатга қўйиш керакми? Неча ёшдан рўйхатга қўйиш керак? Бундай ҳолатда рўйхатга қўймаслик учун жавобгарлик борми?
Прописка карточкалари яшаш жойи бўйича яшовчи фуқароларга, шунингдек 16 ёшга тўлмаган болаларга тузилади.
Ишонч қоғозини тўлдиришда ишончли вакилнинг Ф.И.Ш. ва бошка маълумотлари лотин алифбосида тўлдириладими ёки кирилл алифбосида ёзиладими?
Ишончли вакилнинг шахсини аниқлаш учун ишончнома ва бошқа ҳужжатларда паспорт маълумотлари айнан лотин алифбосидаги ўзбек тилида келтирилиши лозим.
ПҚ-3237 нинг 3-банди 2-қисмида "идоравий танлов комиссияси" деганда жамиятнинг идораси назарда тутилганми ёки юқори турувчи орган (акциядорлари) назарда тутилганми?
Жамиятингиз танловда бевосита буюртмачи ва шартнома тарафи сифатида иштирок этаётган тақдирда идоравий танлов комиссияси мазкур жамият томонидан тузилади
1. Ушбу холда ижарага олувчи корхонага ишчиларнинг мехнат таътиллари сакланган ҳолда ўтказиш мумкинми? 2. Ишчиларни бир корхонадан иккинчи корхонага ўтказиш ҳақидаги буйруқ қай тартибда ёзилади? 3. Меҳнат дафтарчасига ёзувлар қандай тартибда киритилади?
Тошкент шаҳрида умумий шаклдаги ишончнома расмийлаштирсам бўладими?
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли турар жой майдонига вақтинча ҳисобга олиш учун унинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади
Кадастр органи иккита юридик шахс ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини нотариал тартибда тасдиклатишни сўрашга ҳаклими? Бу омборхонани қандай қилиб сотиб олувчининг номига расмийлаштирса бўлади?
Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга фақат қонунчиликда белгиланган асослар бўлсагина йўл қўйилади.
Хомиладорлик ва туғиш таътили якунига етмасдан туриб ходимни ишга қўйса бўладими?
Сотиб олувчи МЧЖ олди-сотди шартномасини давлат рўйхатидан ўтказишим, нотариал тасдиклатишим шарт эдими? Сотаётган МЧЖ бинони сотишда таъсисчилардан рухсат олган-олмаганлигини менга номаълум. Корхона маъмурий бинони сотиб олиши қонунийми?
Олди-сотди шартномаси асосида кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи Сизнинг корхонангизга ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим
1. Ёшларни мавсумий ишларга жалб килишимиз мумкинми, бу қандай расмийлаштирилади? 2. Пахта-йиғим теримига қатнашаётган ишчи-ходимларга овқат пули бериш учун бериладиган маблағни кўпайтириш мумкинми? АЖ умумий йиғилишда қабул қилинган қарорга асосан ҳисоб-сиёсатида белгиланган сумма ўзгартирилиши мумкинми?
Мавсумий ишларга ёшларни жалб қилиш учун корхонангиз муайян ишларни бажариш учун меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиши мумкин.
Ташкилот тугатилишига карамай унинг банкдаги хисобракамида пул айланиши окибатида конунда кандай жазо чоралари кўзда тутилган?
МЧЖ шаклидаги корхонани оилавий корхона шаклига ўтказиш мумкинми?
Банкнинг хатига асосан пул маблағларини фермер хўжалигисиз рухсатисиз қайтаришга ҳақлимизми?
Бола туғилганда бериладиган нафақани олиш учун ходим иш берувчига қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?
Ушбу нафақани олиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини тақдим қилиш етарли.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter