Жавоб берамиз
Уй-жойнинг мажбурий суғуртасини исталган муддат учун амалга оширсам бўладими?
Агар суғурта шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса, квартиранинг тўлиқ қийматида суғурта қилишингиз керак.
Бухоро шахар Ободонлаштириш бошқармасининг бошқарув ходимлари давлат хизматчиси ҳисобланадими ва ВМнинг 3.07.1997 йилдаги "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама хак белгилаш тугрисида"ги 339-сонли қарори билан Бухоро шахар хокимлигининг мустакил бошкармаси сифатида лавозим маошига 40 % устама ҳақ белгилаш мумкинми ?
Шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармалари тўғрисида намунавий низомга кўра, ободонлаштириш бошқармаси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига биноан ташкил этилади, вилоятларга (Қорақалпоғистон Республикасида - республикага) бўйсунувчи шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасаси ва мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
“А” корхона экспорт мажбуриятини амалга оширолмай қолганда, ушбу мажбуриятни “Б” корхона воситачилик шартномаси асосида амалга оширса буладими?
Йўқ, икки томонлама тузилган экспорт шартномаси асосида вужудга келган мажбуриятни воситачилик шартнома асосида бошқа ташкилотга топшириш мумкин эмас.
ЯТТни корхона раҳбари сифатида қандай расмийлаштиришимиз мумкин?
Якка тартибдаги тадбиркорнинг асосий фаолияти хусусий тадбиркорлик фаолияти бўлиб ҳисобланади.
Учта давлатдаги ҳамкорларимизнинг қарздорлик суммаларни 1 та корхоналар розилиги билан қўшимча келишув асосида бирлаштирса бўладими?
Йўқ, турли давлатлар резидентлари блан тузилган экспорт шартномаларини битта қўшимча келишув асосида бирлаштириш мумкин эмас.
Бошқа корхонага инвестиция бўйича қанақа ўтказмалар берилади
Молиявий инвестициялар ҳисобини юритишда 12-сон БҲМС, 8-сон БҲМС, 21-сон БҲМС ларга риоя қилган ҳолда бухгалтерия ўтказмалари берилади.
Ушбу ҳолатда мувофиқлик сертификати керакми?
Хонадон эгаси ўрнатилган ҳисоблагичларнинг мувофиқлик сертификати нусхасини қурувчи ташкилотдан олиши мумкин
Ходимнинг хомиладорлик ва туғишдан кейин таътили даври, ҳамда боласи икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун бериладиган таътил даврига бошка ходим тузилган меҳнат шартномаси муддати қандай кўрсатилади?
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида “асосий ходим ишга чиқадиган кун шартнома муддати якунланадиган кун” деб кўрсатиш тўғрироқ бўлади.
Ҳозирги кунда машина эгаси менинг рухсатимсиз бош ишончномани бекор килиши ёки бирон бир шартини ўзгартириши мумкинми?
Бу ҳолат қайси қонунчилик ҳужжатида белгиланган?
ЎзР фуқароси эрнинг Германиядаги иш ҳақи ва даромадларидан алимент ундириш тартиби қандай?
Умумий қоида бўйича алимент ЎзР ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
Қандай қилиб саунани МЧЖ балансига олсак бўлади?
Қурилиш ишлари корхона томонидан ўз кучи билан ёки пудрат шартномаси (ФКнинг 631-м.) асосида корхона учун бошқа шахслар томонидан бажарилиши лозим.
МК 122-моддасига асосан тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилган холларда хамда қўриқчиларга бир соат ишлаганлиги учун 1,5 баравар иш ҳақи тўланадими ёки бир баравар тўланадими?
Ишлаб чиқариш шароитларга кўра зарур бўлган ҳолларда ҳам тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланилиши лозим.
Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ руйх.2387) 2-иловаси меҳнат шароити ноқулай ишларни аниқлашда асос сифатида ишлатилса бўладими?
Фуқароларнинг иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ташкилотда иш ўринлари аттестацияси ўтказилиши керак.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter