Жавоб берамиз
Shu holatda avvalgi turgan joyi bilan shartnomani bekor qilmasdan turib(ko'pchilikni ovora qiladi, boshqalarning vaqt va mablag'i ketishiga sababchi bo'ladi) boshqa joyga shartnoma va vaqtincha ro'yxatdan o'tishi mumkinmi? Bu holatda qanday yo'l tutiladi?
Бошқа манзилда бўйича рўйхатдан ўтиш ва ижара шартномасини тузиш учун муқаддам тузилган ижара шартномаси бекор қилиниши қонунчиликда назарда тутилмаган. Шу билан бирга, фуқаро прописка қилинган жойда яшаши шартлигини инобатга олиб, муқаддам тузилган ижара шартномасини бекор қилиш тавсия этилади.
Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлими?
Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлидир.
Банк хисоб раками ким томонидан хатланган булса уша орган томонидан ечиладими ва бу кайси хужжатларда ёзилган?
Банклардаги ҳисобварақлар бўйича тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш тегишли назорат қилувчи органнинг қарори асосида амалга оширилади.
Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?
Кўрсатилган хизматлар учун натура шаклида материаллар бериш бартер хисобланадими ва қонуний бўладими?
Тошкент шахрига отамнинг уйига руйхатга тура оламизми?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.
Банк ўз интернет сайтида берган ёлғон ахборот учун қонун олдида қандай жавобгарликга эга?
Банкнинг расмий сайтида жойлаштирилган маълумотлар нотўғри бўлса, қонун ҳужжатлари талабларига зид ҳисобланади.
Корхонанинг банкдаги ҳисобрақамида солиқларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўлган ҳолда кафиллик шартномасига асосан навбатсиз кредит тўловини тўлаб бериш мумкинми?
Кафилнинг асосий ҳисобварағида соликларни тўлаш учун инкасса талабномаси мавжуд бўла туриб, бошқа пул талаблари юзасидан тўловларни, яъни кредит тўловларини амалга ошириш қонунчиликка зид ҳисобланади.
1. Корпоратив картага хизмат курсатишда чекловлар мавжудми? 2. Корпоратив картага хизмат курсатишдан бош тортган савдо дуконлари еки идораларга кандай маъмурий жавобгарлик мавжуд?
1.Коровул булиб ишлаётган ходимлар ўтёқар лавозимида хам ишлашлари Вазирлар махкамасининг 18 октябр 2012й №297 карорига асосан ўриндошлик бўлиб хисобланадими ёки бир неча касб лавозида ишлаш деб саналадими? Шунга асосан, бир неча касб деб қўшилган вазифанинг 30% ойлик маошини тулаймизми ёки бўш вакансия булганлиги учун 50% тўланадими? 2.Ўқитувчига ёзги мавсумда таътил учун ва таътилдан кейин ўкитувчилик учун ўртача ойлик маоши тўланадими?
- Сизнинг вазиятингизда қоровул бўлиб ишлаётган ходимнинг ўтёқар лавозимида ҳам ишлаши бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибида расмийлаштирилиши керак.
Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?
Штатлар жадвалини тузиш тартиби қандай?
Штат жадвали ташкилотнинг ички расмий ҳужжати бўлиб, унда ташкилотнинг ички тузилмаси, штат таркиби ва штат сони қайд этилган бўлади.
Лизинг шартномаси асосида корхона хисобига кирим килинган асосий воситалар(оборудование) кийматига нисбатан (5 йил муддатда ягона солик солиш базасидан 25 фоизда ошмаган холда имтиёз куллаш) имтиёзидан фойдаланиш мумкинми?
Агарда лизинг шартномаси асосида корхона хисобига кирим килинган асосий воситалар янги технологик жиҳоз бўлса, шунингдек янги технологик жиҳоз фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан беш йил ўтиб кетмаган бўлса, ҳамда бу технологик жиҳозни қўшимча лизингга (сублизинг) берилмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзларга эга бўлиши мумкин.
Мени огоҳлантирмасдан ишдан бўшатишди. Ходим сифатида менинг ҳуқуқларим бузилганми?
Agar menga bir shaxs toshkentdagi uz uyini vasiyat qilib qoldirsa va bunga farzandlari keyinchalik qarshilik qilmasa men shu uyga qonuniy doimiy ruyxatga qo'yilamanmi? Agar bir uyga kup kishini vasiyat qilib qoldirgan bulsachi shu vasiyat qilinganlarning barchasi doimiy ruyxatga kira oladimi?
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини мерос асосида Тошкент шаҳрида доимий прописка қилиш 2011 йил 15 сентябргача бўлган тақдирда амалга оширилади.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter