Жавоб берамиз
2015 йил 3 декабрда кулланилган амнистияда статя 167 модда 3-кисм а-банди ва 209-модда 2 кисм а-банди амнистияга тушганми амнистия кулланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош хисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш хакимдан 20% тулаш ва 2 йил муайян хукукдан яъни рахбарлик лавозимларида ишлашга такикланганман. 2015 йил 4-ноябрда хукм кучга кирган. Талон тарож растрата барчаси тулик тулаб копланган. Мен берилган жазолардан озод буламанми. Агар озод булсам кимга мурожаат килишим керак.
Менинг ёшим 17 да, ҳали паспорт олмаганман. Май ойида 18 га тўламан. Паспорт олмаганлигим учун жарима тўлайманми?
Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши жарима солишга сабаб бўлади
Тошкентдаги ишхонамизга Чирчиқда прописка қилинган ва ўша ерда яшовчи ходим ишга киряпти. Аризада у фирмадаги иш куни тугагандан кейин йўналишли транспортда уйга қайтишини кўрсатди. Бундай мутахассисни ишга қабул қилиш мумкинми?
Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга қўйиш муддатидан ошмайдиган даврда вақтинча иш олиш ҳуқуқига эгадир.
Мен доимий равишда бошқа мамлакатда яшайман, Ўзбекистон фуқаросиман. Қариндошим мени хабардор қилмасдан Тошкентдаги квартирамга ноқонуний равишда ижарачиларни қўйган, бироқ ижарачилар ундан кетишни хоҳлашмаяпти. Квартирамни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?
Ўзбекистонга квартирага доир ҳужжатлар билан келишни ва у жойлашган жойдаги милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига қариндошингизнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз
Биз бир мавзеда яшаймиз, бошқасида прописка қилинганмиз. Бундай ҳолда биз вақтинча пропискани расмийлаштиришимиз ёки ҳисобга туришимиз шартми?
Дўстим АҚШда ишлайди, агар у 2016 йил июнь ойига қадар Ўзбекистонга келиб паспортини алмаштирса, унда ХЧКваФР ёки виза бузилишига олиб келадиган муаммолар юзага келиши ёки Ўзбекистонга кира олмаслик ҳолати бўлиши мумкинми?
Фуқаролар стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди
Аввал Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандим, унинг бошқа туманидан ўз номимга уй сотиб олганман, лекин бу уйга прописка қилинмаганман. Ҳозирги кунда мен Самарқандда прописка қилинганман. Ҳозир Тошкент вилоятидаги уйимга прописка қилинишим мумкинми?
2011 йил 15 сентябргача уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.
Тез-тез хорижга чиқиб келишим сабабли участка инспектори тиббий комиссиядан ўтишимни сўради. У мени тиббий кўрикдан ўтишга мажбур қилиш ҳуқуқига эгами? Бундай талаб қайси қонун ҳужжатида назарда тутилган?
Ўзбекистон фуқароси бўлган куёвим Қозоғистоннинг яшаш гувоҳномасига эга. Чегарада унга паспортини биометрик паспортга алмаштирмагунига қадар уни мамлакатдан чиқармасликларини айтишган. У Алматида консуллик ҳисобида туради, Қозоғистонда прописка қилинган. У нима қилиши ва биринчи навбатда қаерга мурожаат қилиши керак?
У биометрик паспорт олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ТИВ консуллик бошқармасининг паспорт бўлимига мурожаат қилиши лозим.
Мен Ўзбекистоннинг Туркиядаги Элчихонасида консуллик ҳисобида тураман. Яқинда Тошкентга келдим, чунки мендаги хорижга чиқиш учун рухсат берувчи ёзувнинг амал қилиш муддати тугади. Стикерни расмийлаштириш хусусида Ўзбекистон ТИВга мурожаат қила оламанми?
Ҳозир хорижда бўлган ва паспортини биометрик паспортга алмаштириш учун жорий йилнинг охиригача Тошкентга кела олмайдиган кишини қандай оқибатлар (санкциялар, жарима) кутади?
Ўзбекистон фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йилнинг 31 декабригача ҳақиқийдир. Ҳақиқий бўлмаган паспортдан фойдаланганингиз учун ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима тўлашингизга тўғри келади.
Квартирада ёнғин бўлганда барча ҳужжатлар, шу жумладан паспортим ҳам ёниб кетди. Мен паспорт столига янгисини беришларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Ходимлар менга жарима тўлашим кераклигини айтишди. Ушбу талаб тўғрими?
Табиий офатлар (ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар ва ҳоказо) натижасида паспортларини йўқотганликлари хусусида ариза берган ва ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этган шахслар маъмурий жазога тортилмайдилар.
Австрия фуқароси Ўзбекистонга хизмат визаси бўйича узоқ муддат - 6 ойга қадар давом этадиган хизмат сафарига келяпти. У Ўзбекистон фуқароси квартирасида рўйхатдан ўтказилиши (вақтинча прописка қилиниши) мумкинми?
Ўзбекистонда вақтинча бўлувчи хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра меҳмонхоналарда ёки бошқа турар жойларда рўйхатдан ўтишлари ва яшашлари мумкин.
Мен билан тузилган меҳнат шартномаси бекор бўлганда корхона қандай тўловларни амалга ошириши керак (огоҳлантириш даврида тўлиқ ишлаганимни ҳисобга олган холда)?
Штатни қисқартиришда Сиз огоҳлантириш даврини тўлиқ ишлаб берганингизни инобатга олган ҳолда Сизга ишдан бўшатиш нафақаси тегишли ҳисоб-китоб фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.
Банк хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим қилинган «Хорижий валютани харид қилиш буюртманомаси» асосида биржадан ташкари валюта бозорида қатнашади. Қайси муассаса ушбу буюртманома бўйича талабларнинг қай даражада бажарилаётганлиги ҳақида хўжалик юритувчи субъектни хабардор қилиши керак.
Кўрсатилган ҳужжатга асосланган ҳолда банкнинг ўзи сизнинг буюртманомангиз бўйича қарор тўғрисида хабардор қилиши керак эди. Бундай хабарноманинг мавжуд эмаслиги боис банкка ахборот тақдим этилиши юзасидан мурожаат қилиш лозим.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter