Жавоб берамиз

Ишчи ва ходимларга йил ёки чорак мобайнида қандай миқдорда мукофот тўлаш мумкин? Мукофот бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби қандай?


Меҳнат кодексининг 153-моддасига биноан корхонада меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда кўзда тутилиши мумкин.

5 та ходимга тарқатиш учун сотиб олинган картошкани тақсимлаш ҳақидаги буйруқни қандай тўғри расмийлаштириш лозим? Қайси ҳужжатлар асосида картошкани тарқатиш керак? Бунда солиқ оқибатлари қандай?


Картошкани тақсимлаш ҳақидаги буйруқда моддий ёрдам натурада – қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кўринишида берилиши, ҳар бир ходимга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати, тақсимлаш усули кўрсатилиши керак.

Visa халқаро тўлов картаси яшаш жойи бўйича очиладими? Visa халқаро тўлов картасини Республикамизнинг яна қайси банкларида очиш мумкин ва қанча миқдорда хорижий валютани нақд пулсиз шаклда сотиб олиш мумкин?


Сизга шу банкнинг марказий офисига қўнғироқ қилиб, банкнинг қайси филиалида конверсион карталарни расмийлаштириш мумкинлигини билиб олишингизни тавсия қиламиз.

Hisobvaraqdagi pullarni qanday qaytarib olsak bo'ladi?


Xat muallifi ish holatlarini aniqlab, korxonaga nisbatan cheklovlar asossiz deb hisoblagan taqdirda, o`z huquqlari buzilishini bartaraf etish borasida prokuraturaga yoki bevosita xo`jalik sudiga murojaat qilishi mumkin. 

Юкоридаги шартномани тузиш конун хужжатларининг талабига жавоб берадими? ЯТТ лар учун юридик шахслар билан шартнома тузиш талаблари кандай ва ушбу муносабат кайси конун хужжатлари билан тартибга солинади? Якка тартибдаги тадбиркорлар накд пулсиз хисоб китобларни амалга ошириб фаолиятини амалга ошириши мумкинми?


Хусусий тадбиркор амалга ошираётган фаолият турига караб конунчиликда белгиланган тартибда ходимларни ишга кабул килиши мумкин.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси қайси ташкилотга бўйсунади: Тошкент шаҳар ҳокимлигигами ёки Соғлиқни сақлаш вазирлигигами?


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика тиббиёт муассасалари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 02.10.2007 йилдаги ПҚ-700-сонли Қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси икки ташкилотга – Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.

Ушбу қарор фақат мансабдор шахсларга тааллуқлими ёки барча Ўзбекистон фуқароларига тегишлими? Мен (мансабдор шахс эмасман) ҳозирда виза режими ўрнатилган давлатда яшайман стикернинг амал қилиш муддати ўтган, МДҲдан бошқа виза тартиби ўрнатилган давлатга стикернинг амал қилиш муддатини узайтирмасдан бориб келсам бўладими?


Модомики стикерингизнинг амал қилиш муддати тугаган экан, Сиз ЎзРнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига ва консуллик муассасаларига чет элга чиқиш учун стикерни расмийлаштириш тўғрисида белгиланган шаклда ариза билан мурожаат қиласиз.

2015 йил 3 декабрда кулланилган амнистияда статя 167 модда 3-кисм а-банди ва 209-модда 2 кисм а-банди амнистияга тушганми амнистия кулланилганми. Мен эркак кишиман. Бюджет корхонасида бош хисобчи лавозимида ишлайман. Менга 2 йил 6 ой ой иш хакимдан 20% тулаш ва 2 йил муайян хукукдан яъни рахбарлик лавозимларида ишлашга такикланганман. 2015 йил 4-ноябрда хукм кучга кирган. Талон тарож растрата барчаси тулик тулаб копланган. Мен берилган жазолардан озод буламанми. Агар озод булсам кимга мурожаат килишим керак.


Ушбу ҳолатда савол муаллифига нисбатан Қарор татбиқ этилмайди.

Менинг ёшим 17 да, ҳали паспорт олмаганман. Май ойида 18 га тўламан. Паспорт олмаганлигим учун жарима тўлайманми?


Паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаши жарима солишга сабаб бўлади

Тошкентдаги ишхонамизга Чирчиқда прописка қилинган ва ўша ерда яшовчи ходим ишга киряпти. Аризада у фирмадаги иш куни тугагандан кейин йўналишли транспортда уйга қайтишини кўрсатди. Бундай мутахассисни ишга қабул қилиш мумкинми?


Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга қўйиш муддатидан ошмайдиган даврда вақтинча иш олиш ҳуқуқига эгадир.

Мен доимий равишда бошқа мамлакатда яшайман, Ўзбекистон фуқаросиман. Қариндошим мени хабардор қилмасдан Тошкентдаги квартирамга ноқонуний равишда ижарачиларни қўйган, бироқ ижарачилар ундан кетишни хоҳлашмаяпти. Квартирамни ўз мулкларига олиш учун ижарачилар нима қила оладилар?


Ўзбекистонга квартирага доир ҳужжатлар билан келишни ва у жойлашган жойдаги милиция таянч пунктидаги профилактика инспекторига қариндошингизнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида ариза билан мурожаат қилишни тавсия этамиз

Биз бир мавзеда яшаймиз, бошқасида прописка қилинганмиз. Бундай ҳолда биз вақтинча пропискани расмийлаштиришимиз ёки ҳисобга туришимиз шартми?


Фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойида рўйхатдан ўтишлари шарт.

Дўстим АҚШда ишлайди, агар у 2016 йил июнь ойига қадар Ўзбекистонга келиб паспортини алмаштирса, унда ХЧКваФР ёки виза бузилишига олиб келадиган муаммолар юзага келиши ёки Ўзбекистонга кира олмаслик ҳолати бўлиши мумкинми?


Фуқаролар стикернинг амал қилиш муддати чет элда тамом бўлиши Ўзбекистон Республикасига киришда, шунингдек бир хорижий давлатдан бошқасига сафар қилишда жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди

Аввал Тошкент вилоятида доимий прописка қилингандим, унинг бошқа туманидан ўз номимга уй сотиб олганман, лекин бу уйга прописка қилинмаганман. Ҳозирги кунда мен Самарқандда прописка қилинганман. Ҳозир Тошкент вилоятидаги уйимга прописка қилинишим мумкинми?


2011 йил 15 сентябргача уй-жой олган фуқаролар Рўйхатнинг 1-бандига асосан прописка қилинади.

Тез-тез хорижга чиқиб келишим сабабли участка инспектори тиббий комиссиядан ўтишимни сўради. У мени тиббий кўрикдан ўтишга мажбур қилиш ҳуқуқига эгами? Бундай талаб қайси қонун ҳужжатида назарда тутилган?


Сизнинг ҳолатда профилактика инспектори тўғри ҳаракат қилган.