Жавоб берамиз
15 кун ишлаб бўшаган ходимга компенсация тўлаш
Агар ходим 15 кундан кам ишлаб, ишдан бўшаган бўлса, Меҳнат кодексининг 224-моддасига биноан ҳисобга олинмайди ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланмайди.
Агар ходим 15 ва ундан кўп кун ишлаб, ишдан бўшаган бўлса, 1 ой деб яхлитланади.
Янги мехнат Кодекси бўйича таътил пулини ҳисоблаш
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақтда унинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, ўртача ойлик иш ҳакини ҳисоб-китоб қилиш қоидаси Меҳнат кодексининг 257-моддасида белгиланган.
Таъсисчига дивидендлар тўланганида солиқ ҳисоботи
Корхона таъсисчисига дивиденд тўлаганида, солиқ агенти сифатида ушбу дивиденд суммасини солиққа тортиши лозим.
Жисмоний шахсдан сотиб олинган чорвачилик, деҳкончилик ёки асаларичилик маҳсулотини сотиб олишни расмийлаштириш
Жисмоний шахслар товарларни (хизматларни) реализация қилишда ЭҲФ расмийлаштирмайдилар. Сизнинг вазиятингизда одатда харид далолатномаси расмийлаштирилади.
Мулк сотилиб, ЭҲФ расмийлаштирилганидан кейин ҚҚСнинг СКда белгиланган ставкаси ўзгарган бўлса
Бино сотилиб, ЭҲФ расмийлаштирилган бўлса, ҚҚС суммасини ўзгартириб бошқа ЭҲФ расмийлаштириш керак эмас.
АВни текинга беришни расмийлаштириш, бухгалтерия ҳисоби, солиқ оқибатлари
Асосий воситани жисмоний шахсга текинга беришда хадя шартномаси расмийлаштирилади. Мулк топширилгач, топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланиб, жисмоний шахс ЖШШИРига ЭҲФ расмийлаштирилади.
Қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқнинг солиқ тўловчилари молиявий ҳисоботларни топширмаслиги
2023 йилдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқни қатъий белгиланган солиқ ставкаси бўйича тўлайдиган тадбиркорлик субъектлари йиллик молиявий ҳисоботларни солиқ органларига топшириш мажбуриятидан озод этилади.
Чет элда ўз эҳтиёжи учун ёқилғи сотиб олиб, сарфлаганда акциз солиғи юзага келиши
Мазкур ҳолатда корхона акциз солиғи тўловчи ҳисобланмайди ва солиқ солиш объекти вужудга келмайди.
Айрим корхоналар томонидан асосий воситаларни беғараз олиш ва беришда ҚҚС ва фойда солиғи
Ушбу банд 08.04.2022 йилдаги №ПФ-101-сон Фармонга мувофиқ 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган.
Хорижий компания хизматларининг импортида тўланган ҚҚС
2022 йил 11 сентябрдан олдин ҳам, бу санадан кейин ҳам хорижий компания хизматлари импортида тўланган ҚҚС фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда харажатлар таркибида акс эттирилмайди.
Текинга асосий восита берилганда солиқ оқибатлари
Асосий восита ёки бошқа мол-мулкни бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилса, ҚҚС ва фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.
Импорт чоғида тўланган ҚҚСнинг ҳисобга олишини
Агар импорт қилинган товарлар ҚҚС солинадиган айланма мақсадида ишлатилса, уларни импорт қилишда ҳақиқатда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинади.
Корхона тугатилаётганида дивидендлар ва улардан солиқ вужудга келиши эҳтимоли
Таъсисчига қайтарилаётган соф активлар қийматидаги улушининг устав фондидаги улуши суммасидан юқори қисми дивиденд деб эътироф этилиб, солиққа тортилади.
Ер солиғи тегишли ҳуқуқ ўтганидан кейинги ойдан бошлаб тўланиши
Суд қарорига асосан ходим фойдасига қилинган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладими
Амалга оширилган харажатларни чегириладиган деб эътироф этиш учун ушбу харажатлар СКнинг 317-моддасидаги рўйхатга кирмаганлигининг ўзи кифоя қилмайди.

Бизнинг Facebook
Телеграм канали @uz_buxgalter