Жавоб берамиз

Пенсиялар, нафақалар, имтиёзлар

Бола туғилганда бериладиган нафақани олиш учун ходим иш берувчига қандай ҳужжатларни тақдим қилиши керак?


Ушбу нафақани олиш учун ФҲДЁ бўлими томонидан берилган боланинг туғилганлик ҳақидаги маълумотномасини тақдим қилиш етарли.

Мен тадбиркорлик фаолиятимни вактинча тухтатганлигим мени ишловчи пенсионер эканлигимни англатадими? Бюджетдан ташкари пенсия жамгармасининг карори хакикатдан хам конунийми?

1. Деҳқон хўжалиги 2016 йил июнь ойида ташкил этилса, унинг бошлиғи 2016 йилда қанча миқдорда суғурта бадали тўлаши мажбурий аҳамиятга эга? Агар бу ҳолатда ҳам ЭКИҲнинг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадали тўланишлиги керак бўлса, 2016 йилнинг неча ойи пенсияга чиқишда стаж сифатида ҳисобга олинади? 2. Деҳқон хўжалиги 2016 йил 2 октябрда ташкил этилди, деҳқон хўжалиги раҳбарида 2016 йил учун суғурта бадали тўлашлиги бўйича мажбурият юзага келадими? Агар мажбурият юзага келмаса, бу давр пенсияга чиқишда иш стажи сифатида инобатга олиниши учун нима қилиш керак бўлади? 3. Деҳқон хўжалиги раҳбари 2017 йил январь ойида 2017 йил учун ЭКИҲнинг тўрт ярим баравари миқдорида суғурта бадалини тўлади. 2017 йил февраль ойида у ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, 2017 йилнинг неча ойи стаж сифатида ҳисобга олинади?

Биринчи разряддан оз иш ҳақи ҳисобланса, бу давр пенсияга чиқишда стаж сифатида ҳисобга олинмаслиги мумкинми ёки бу норма фақатгина иш берувчига нисбатан тегишли жавобгарлик кўриш учун асос бўладими?


Ҳа, ҳисобга олинади.

1986 йил сентябрдан 1996 йил май ойигача Тожикистонда ишлаганман. Шу йилларни нечанчи йилгача пенсияга хисоблашади?

Фарзанди 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ишга тушишни сўраб ариза билан мурожаат этса, иш берувчи розилик бермаслиги мумкинми?  Розилик берса унга тўланаётган бола нафақасини ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадими?  Корхона бюджет бўлмаса аёлга ҳафтасига 35 соатлик иш ўрнатилиб, унга иш вақтининг қисқартирилган, аммо тўлиқ вақт учун тўланадиган иш куни белгиланадими?


Йўқ, аёлнинг бола парваришлаш таътилини муддатидан илгари тугатишни ва  ишга чиқишни сўраб ёзган аризани иш берувчи рад этишга ҳақли эмас.

2017 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътилини тўлашда иш стажи ҳам инобатга олинадиган бўлди. Шу бўйича қуйидаги ҳолатларда қандай йўл тутилади?


Йўқ, хисобланмайди.

Фермер хўжалигининг солиқдан қарздорлиги туфайли ходимини ишлаган даври учун стаж хисобланмайдими?


Иш берувчининг ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларидан қарзи мавжудлиги пенсия тайинлашда иш стажига киритмаслик учун асос ҳисобланмайди.

Фуқаронинг Тошкент Политехника иниститутида ўқиган, аспирантурада ўқиган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиган даврлари ёш чегараси бўйича ҳарбий захирага (нафақага) бўшатилганда унинг ҳарбий хизмат давомидаги стажига қўшиладими?


Олий таълим муассасасида кундузги ўқиш, аспирантура ёки ҳарбий хизмат даври ёш бўйича пенсияни тайинлаш учун зарур  иш стажига киради

Ҳаракати чекланган ва қаровга муҳтож онамга қараш муносабати билан пенсияга муддатидан олдин чиқиш мумкинми?


Йўқ, қонунда бундай асос билан белгиланган муддатдан олдин пенсияга чиқиш кўзда тутилмаган. Бироқ, бошқа асос билан нафақага чиқиш имконияти мавжуд.

Ушбу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш ҳамда касаллик варақаси бўйича нафақани иш ҳақининг 100%и миқдорида тўлаш мумкинми? Юқорида келтирилган йўриқнома бандларини тўлиқ шарҳлаб беришингизни илтимос қиламан.


Бу ходимларни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчиларга тенглаштириш эмас, балки уларга қонун нормасига мувофиқ, яъни иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида нафақа тўлаш лозим.

1987-88 йилларда Афғонистон ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашган, ҳарбий ҳаракатлар натижасида бугунги кунда 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолган фуқаролар учун мамлакатимизда қандай имтиёз ва кафолатлар белгиланган. 15.04.1994 йилда Москвада имзоланган, Ўзбекистон Республикаси учун 22.07.1996 йилдан кучга кирган “Буюк Ватан уруши ногиронлари ва қатнашчилари, бошқа давлатлар ҳудудларидаги ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларини учун имтиёз ва кафолатларни ўзаро татбиқ қилиш (взаимном признание) ҳақидаги” келишувнинг 1-илова, 2- ва 3-бандларига мувофиқ, ҳарбий ҳаракатлар қатнашчиси (ногирони) мазкур келишувнинг 2-иловасидаги 2.6., 2.10., 2.14., 2.15., 2.18., 2.19., ҳамда 3.2.5., 3.2.8. бандларидан бугунги қонунчилигимиздан келиб чиққан ҳолда қандай фойдаланишлари мумкин?


Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногиронлари, бошқа давлатлар ҳудудида жанговар ҳаракатлар иштирокчилари, вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун имтиёзлар ва кафолатларни ўзаро эътироф этиш тўғрисидаги битимда (Москва, 1994 йил 15 апрель, 1994 йил 7 ноябрдан кучга кирди, Ўзбекистон Республикаси учун 1996 йил 22 июлда кучга кирди)  уруш ногиронлари учун имтиёз ва кафолатлар белгиланган.

Иш стажига эга бўлмаган пенсия ёшига етган фуқарога пенсия тайинлаш қандай амалга оширилади?


Ёшга доир нафақа эркакларга - 65 ёшга етганларида, аёлларга - 60 ёшга етганларида тайинланади.

Қайси қонунга асосланиб 2009 йил 8 апрелда тайинланган пенсияни бекор қилиб, 2006 йил 6 июндан пенсия тайинланган?


“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 37-моддаси, ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ.

Мен укишга булган давримда иш жойим сакланган холда ойлик маош олишим мумкинми ёки йукми?


Сизга Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига  Сиз юқорида келтирган саволларга жавоб беришни сўраб мурожаат қилишингиз тавсия қилинади.