Жавоб берамиз

Пенсия таъминоти

Меҳнат дафтарчаси стажни тасдиқлайдими? Нима учун пенсия расмийлаштирган вақтимда маълумотномалар талаб қилинмаган эди, ҳозир эса уларни тақдим қилиш зарур?


Асосан фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Пенсияни расмийлаштириш учун маълумотномаларни тўплашда улар ўз кучини йўқотмаслиги учун неча ой олдин тўплашим керак? Туркманистонда ишлаган давримни маълумотномалар билан тасдиқлаш керакми ва ким сўров юбориши керак: ижтимоий таъминот бўлими ёки менинг ўзимми?


Қонуннинг 3-моддасига асосан фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.

Агар мен оилавий корхона бошлиғи бўлсам пенсияни 100% миқдорида оламанми?


Агар сиз I гуруҳ ногирони бўлсангиз, бинобарин, сиз имтиёзли тоифага кирасиз ҳамда сизга 100 фоизли пенсия тўланади.

Ушбу масала буйича киска савол МЧЖ таъсисчиси пенсионер булса унга пенсия жамгармаси 50 фоиз пенсия тулашга хаклими


Дивидентлар бу – фойданинг мулкий кўриниши бўлиб, ООО томонидан унинг муассислари ва (ёки) ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми (Солиқ Кодексининг 22, 176 моддалар). Бу банк депозитларидан олинадиган фоизлар кўринишидаги фойда каби меҳнат ва (ёки) фуқаролик-ҳуқуқий шартномасида кўрсатилган иларни бажариш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш деб ҳисобланмайди.

Бизнинг ташкилотимизда ёшга доир пенсия олувчи тажрибали аудиторларни февраль-май ойларида, яъни ишлаш даврийлиги 4 ойни ташкил этган ишга жалб қилмоқчимиз. Уларнинг ҳар ойдаги ўртача иш ҳақи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2014 йилдаги ПФ-4672-сон Фармони билан белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан, яъни 231 575 сўмдан камни ташкил этади.


Агарда сиз бу аудиторлар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузсангиз ва улар оладиган даромад (гонорар, тақдирлаш пули ва б.) қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан кам бўлса, у ҳолда пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши керак.