Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти турлари

"Текстиль" МЧЖ ҳисобракамидан "Насаф" футбол клуби ҳисобракамига унинг харажатларларини молиялаштириш учун ўтказиб берилган маблағ қандай солиқларга тортилади?


Умумбелгиланган солиқлар тўловчиси бўлган корхоналарда солиқ солинадиган фойда профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммасига, бироқ солиқ солинадиган фойданинг ўн фоизидан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилади.

Бартерга рухсат борми?


1996 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси доирасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида мавоза (бартер) асосидаги шартномалар тузиш тақиқланган.

1. МЧЖлар ўртасида қарз шартномаси тузилганда фоизларни белгилашда МБнинг қайта молиялаш ставкасини қўллаш мажбурийми (СК 135-моддасига асосан солиқ окибатлари шартномада белгиланади)? 2. Қайта молиялаш ставкаси ўзгарганда тузилган қарз шартномаларини ўзгартириш шартми?


Қарз шартномаси тарафлари фоизларни мустақил равишда белгилайдилар ёки қарз умуман фоизсиз берилиши мумкин.

1.Улгуржи савдодан чакана савдога ўтиш қандай тартибда амалга оширилади? 2. Чакана савдода тушган пул ва сотиш операциялари қандай ўтказмалар (проводкалар) билан акс эттирилади?


Чакана савдода бухгалтерия ҳисобини юритиш корхонанинг ҳисоб сиёсатидага мувофиқ амалга оширилади. Масалан ТМЗ ҳисоби таннархи бўйича юритилиши ёки сотиш (реализация) қиймати бўйича юритилиши мумкин. Шунга қараб бухгалтерия ҳисобидаги ўтказмалар фарқланади.

1.Ҳозирги кунда хусусий шахслар билан payme дастури орқали савдо қилсак бўладими? 2.Солиқ муносабатлари қандай бўлади?


Ўзбекистонда ташкилотлар пулни тўлов сервислари орқали қабул қилиб товар сотиш билан, яъни электрон тижорат билан шуғулланишлари мумкин. Электрон тўлов сервислари орқали олинган тушумга солиқ солиш бошқача тарзда олинган тушумга солиқ солишдан фарқ қилмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан ташкилотимизга нисбатан Вазирлар Махкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон Карори билан тасдикланган Низомининг 19-банди, Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қумитасининг қўшма хатида келтирилган талаблар тадбиқ этилиши ёки этилмаслиги ҳолатлари юзасидан аниқ тушунтириш беришингизни сўраймиз.


Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 19-банди талаблари барча чакана савдо корхоналарига нисбатан тадбиқ этилади.

1. Корхона ҳар хил фаолият турлари билан шуғалланмоқчи бўлса, қайси фаолият тури асосий фаолият деб давлат рўйхатдан ўтилади ва ИФУТ (ОКЭД) қўллаш тартиби қандай бўлади? 2. Ҳар хил фаолият турлари билан шуғулланувчи корхоналар кайси фаолиятга лицензия олишлари керак? 3. Корхонанинг таъсисчиси хизмат сафарига кетган пайтда ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилиши қонунга зид бўлмайдими?


Янги ташкил этилган корхонанинг асосий фаолият тури унинг уставида кўрсатилган бўлиши лозим. Кейинчалик қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ўзгариши мумкин. Ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ваколатли шахслар тайинланиши мумкин.

1. Бошкарув компаниялари ҳали асосий фаолиятидан (инвестицияларни жойлаштириш) даромадга эга бўлмаганда, яъни ЯСТ базаси ҳали мавжуд бўлмаганда улар учун №2203 Низом талаблари қўлланиладими, уларга ЯСТнинг энг кам микдорини хисоблаш ва тулаш талаби тўғрими? 2. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Сиздан, тижорат банклари томонидан таъсис этиладиган бошқарув компаниялари, бошқа даромадларга эга бўлганда, юқорида келтирилган Президент Фармойиши хамда Қарори, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ вужудга келадиган солиқ оқибатларинининг тўғри позициясини танлашда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.


Тижорат банки томонидан таъсис этилган бошқарувчи компания Президентнинг 19.11.2008 йилдаги Р-4010 сон Фармойиши 1-иловасига мувофиқ бериладиган солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркорлар, Хусусий тадбиркорлар ва Хусусий корхоналарни солиққа тортиш ҳамда ишчилар сони ҳақида маълумот берсангиз. Юқорида кўрсатилган корхоналар умумий миқдорда неча кишини ишга қабул қилиши мумкин?

Дори-дармон воситаларини ишлаб чиқарувчи завод ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларини Ўзбекистоннинг ички бозорларидаги истеъмолчиларга етказиш мақсадида улгуржи лицензияга эга бўлган битта корхона билан комиссион шартнома тузиб маҳсулотларни реализация килинса ва воситачилик хизматини кўрсатган корхона воситачилик ҳаққини шартномада кўрсатилган тартибда олса, иккала корхона ДСИга қанақа солиқ тури бўйича ҳисоботларни тақдим этади, солиқ солиш базаси қандай ва солиқ ставкалари қанча миқдорда бўлади?


Воситачилик шартномаси асосида фаолиятни амалга оширганлик муносабати билан ҳар иккала томонда ҳам қўшимча ҳисоботлар топшириш мажбурияти юзага келмайди.

Комиссионер томонидан сотилган маҳсулот (дори восита)ларни реализация қилганлиги учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


Йўқ, дори воситаларини воситачилик (комиссион) шартнома асосида сотиш мумкин эмас.

Ломбард фаолиятини амалга оширишни бошлаётган МЧЖ учун солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоблари ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритилиши тўғрисида батафсил маълумот беришингизни сўраймиз.


Ломбардларда асосий фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ЎзР МБ томонидан чиқариладиган қонун ҳужжатларига  асосан, умумий масалалар бўйича эса бухгалтерия ҳисобининг умумқабулқилинган қоидаларига (БҲМС ва бошқа ҳужжатларга) мувофиқ амалга оширилади. 

1. Шартномага асосан кафолат муддати давомида бепул алмаштирилган эҳтиёт қисмлар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Шартномага асосан кафолат муддати давомида бепул алмаштирилган эҳтиёт қисмлар солиққа тортиладими?

Буғдойни қайта ишлашга бериб, ун ва кепак қилиб кирим қилиш бухгалтерияда қандай ўтказмалар билан акс эттирилади?


Давал хом ашёси билан боғлиқ операцияларнинг буюртмачида бухгалтерия ҳисоби АВда 15.03.2010й. 2086-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ юритилади.

1. Корхонада қарз шартномаси орқали қайтариб бериш шарти билан берилган маблағлар қайтариб тўлаб берилмаса, ҳисобдан чиқарилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса қанча муддат ўтгандан кейин амалга оширилади ва бухгалтерия бирламчи ҳужжатлари сифатида нималар асос бўлади? 2. Товарлар (иш, хизматлар) сотиб олиш ва сотиш учун юзага келган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қанча муддатда ҳисобдан чиқарса бўлади?


Қарзни ҳисобдан чиқариш учун қарздор билан унинг қайтарилмаслиги (беғараз молиявий ёрдам) ҳақида шартномага қўшимча келишув тузиш мумкин.