Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

Гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти (ХХТУТ коди - 17122) билан шуғулланувчи кичик корхона табиатни муҳофаза қилиш бўлимига бирор бир даврий ҳисобот топширадими, шунингдек, компенсация тўловлари тўлайдими ва қайси қонун ҳужжатларига асосан?


Агарда Сизнинг корхонангиз ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатга киритилган бўлса, Сиз 2016 йилдаги фаолият кўрсатган даврингиз учун “2016 йилда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳисобот”, яъни 1-KB (eko) топширишингиз лозим, мазкур рўйхатда Сизнинг корхонангиз киритилган ёки киритилмаганлиги борасидаги маълумотни www.stat.uz web – сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи юридик шахс иккинчи манзилда алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдосини йўлга қуйиш учун яна битта рухсатнома олиши ва устав фондини ошириши шартми?


Устав фондини ошириш шарт эмас.

Ер участкасини мевали боғ учун олиш масаласида кимга мурожаат килсам булади?


Уй атрофингиздаги ер участкасини олиш ва уни қўкаламзорлаштириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органига мурожаат қилишингиз керак.

Янги ташкил қилинган ва таъсисчилари иккита жисмоний шахсдан ташкил топган оилавий корхона таъсисчиларидан бири чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун, яъни кейинчалик чакана сотиш мақсадида устав фондининг бир қисмини товар шаклида шакллантириши мумкинми?


Ҳа, оилавий корхона таъсисчиси товарларни устав фондига улуш сифатида киритиши ва шу тариқа устав фондини бир қисмини шакллантириши мумкин.

Корхона логотипларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида юритилиши амалдаги конун хужжатларида қандай белгиланган?


Логотип деганда турли хил корхоналарнинг товарларини (хизматларини) фарқлаш учун қўлланиладиган белги ва тасвирлар тушунилади. Шунга кўра, фикримизча, Сиз хатингизда товар (хизмат кўрсатиш) белгиларини  назарда тутяпсиз.

1. Чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи ЯТТ мижозга банк ажратган истеъмол кредити орқали маиший техника сотиши мумкинми ва банк томонидан кредит маблаги накд пулсиз, яъни перечисления тушади, бу холат улгуржи савдо фаолияти хисобланиб колмайдими? 2. Юридик шахс ташкил этган холда бу холатда улгуржи савдо лицензияси олиш керакми? 3. Қонун буйича бу холатда кандай йул тутиш керак?


1. Кўриб чиқилаётган вазиятдаги ҳолатни «улгуржи савдо» фаолиятига ҳам киритиб бўлмайди.

2. Назаримизда, шарт эмас.

3. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш лозим.

Олди-сотди шартномаси йўқолган тақдирда бинони Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастридан ўтказиш учун қандай йўл тутишимиз керак?


Мазкур ҳолатда Сиз фуқаролик ишлари бўйича судга юридик фактни аниқлаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент шахрида вактинчалик руйхатда турган фукаро якка тартибдаги тадбиркорлик учун патент олиши мумкинми, агар узини яшаш манзили буйича патент олса Тошкент шахрида кайси тартибда фаолият олиб боради?


Қонунчиликда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатга олишда унинг вақтинчалик ёки доимий яшаш жойида рўйхатга олиниши борасида чекловлар мавжуд эмас.

Низом бўйича лойиха-қидирув ишларининг қийматини аниқлаш, лойихалаш ва қурилиш объектининг мураккаблик даражасидан келиб чиқиб объект қурилиши қийматидан фоиз хисобида аниқлаш келтирилган. Ушбу фоиз хисобида аниқланган қиймат лойиха-қидирув ишларининг тўлиқ қиймати хисобланадими ёки унга лойиха таркибида хисобга олинмаган ишларнинг (топогеодезия қидирув ишлари, объектнинг жорий нархлардаги қийматини аниқлаш...) қиймати хам қўшиладими? Ушбу масала юзасидан аниқлик киритиб беришингизни сўраймиз.


Лойиҳа-тадқиқот ишларининг тўлиқ қиймати АВда 9.12.2008й. 1879-сон билан рўйхатга олинган Низомда белгиланган тартибда аниқланади.

1. Совутиш-музлатгич омборида сақлаш учун жисмоний шахслар, яъни фуқаролардан хам махсулотларни қабул қилишимиз мумкинми? 2. Фуқаролардан махсулотларни қабул қилишнинг алохида тартиби белгиланганми ва улардан қандай хужжатларни талаб қилишимиз мумкин? 3. Сақлаш учун жисмоний шахслардан қанча миқдоргача маҳсулотлар қабул қилиниши мумкин? 4. Совутиш-музлатгич омборида жисмоний шахсларга кўрсатилган сақлаш хизматлари учун нақд пул қабул қилиб банкдаги ҳисоб рақамимизга топширишимиз мумкинми?


Омонат сақлаш шартномаси асосида қонунчиликда белгиланган тартибда омонат сақлаш фаолиятини амалга оширишингиз мумкин.

Хизмат кўрсатишга оид шартномаларни энг узоқ муддати қанча?


Қонунчиликда хизмат кўрсатишга оид шартномаларнинг муддатини белгилаш борасида чекловлар ўрнатилмаган.

1. МЧЖнинг фирма номини сақлаган ҳолда НТМга айлантира оламанми? 2. НТМга айлантириш (ташкил этиш) тартиби қанақа бўлади? 3.Уставга тегишли ўзгартириш киргизиладими ёки НТМ учун алоҳида устав рўйхатдан ўтказиладими? 4. Бошқа устав рўйхатдан ўтказилса, ҳозирги устав нима бўлади? 5. НТМ устави ҳам «ягона дарча»да рўйхатга олинадими? 6. НТМлар учун намунавий устав ишлаб чиқилганми?


МЧЖни НТМга (нодавлат таълим муассасасига) қайта ташкил этилаётганда МЧЖнинг номи, агарда у НТМ фаолиятинининг хусусиятини кўрсатаётган бўлса, сақланиб қолиниши мумкин.

1. Вақтинчалик рахбарликни таъсисчи бажиши мумкинми ва бу қандай расмийлаштирилади? 2. Берилган займдан воз кечиш мумкинми ва бу қандай тартибда амалга оширилади? Бу суммадан хеч қандай солиқ тўланмайдими?


Агарда корхонангизнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли масъулияти чекланган жамият бўлса, жамиятнинг раҳбари (директори) унинг иштирокчилари орасидан ҳам сайланиши мумкин.

Chakana savdo korxonasida ayrim holatlarda xaridorlar tomonidan sotib olingan oziq-ovqat mahsulotlarini (masalan: sut va sut mahsulotlarini) sotilgan vaqtdan 4-5 sota vaqt o’tgacha, ba’zida esa sotilgan kunning ertasiga qaytarib olib kelish va mahsulot summasini qaytarib berishlarini talab qilish holatlari uchrab turadi. Ushbu holatda chakana savdo korxonasi qonuniy qanday chora ko’rishi lozim? Чакана савдо корхона бошқарувчиси


Ўзига зарур сифатга эга бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган харидор, нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, қонунчиликда белгиланган ҳуқуқларни амалга ошириши мумкин.

Chakana savdo korxonasi yakka tartibdagi tadbirkordan u tomonidan ishlab chiqarilgan mahsulotlarni pul ko’chirish yo’li bilan sotib olishi va chakana narxlarda sotishi mumkinmi? Agar mumkin bo’lsa, yakka tartibdagi tadbirkor tomonidan qanday hujjatlar taqdim qilinishi lozim?


Қонунчиликда, ЯТТ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни нақд пулсиз шаклда сотиш бўйича чекловлар ўрнатилмаган.