Жавоб берамиз
Хўжалик фаолияти
- Хўжалик фаолиятини маъмурий тартибга солиш
- Хўжалик фаолияти турлари
- Доимий муассасаларнинг фаолияти
- Ваколатхоналарнинг фаолияти
- Иштирокчилар ва акциядорларнинг фаолияти
- Филиаллар ва алоҳида бўлинмаларнинг фаолияти
- Шартнома муносабатлари
- Ижро ишини юритиш
- Лизинг
- Маҳаллийлаштириш
- Учинчи шахслар олдидаги жавобгарлик
- Реклама
- Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қайта ташкил этиш, тугатиш
- Нарх шакллантириш
Юқорида қайд этилганларга мувофиқ, Сиздан корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни экспорт қилганда қайси тартибда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот тоифасига мансублиги фактини тасдиқлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда белги қўйиши тартибини аниқлаштириб беришингизни сўраймиз.
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимининг янгиланган шакли устида иш олиб борилмоқда.
Ташкилот билан жисмонии шахс уртасида автомобил ижара шартномаси тузилди. Ушбу холатда натариусдан тасдиклатиш шартми?
1. Ушбу фаолият тури билан шугулланиш учун лицензия талаб этиладими? 2. корхона бир нечта жойни ижарага олиб иш юритиши мумкинми? бу холатда ижарага олинган иккинчи жой корхонанинг филиали буладим? агар иккинчи жойда филиал сифатида ташкил килинса хусусий корхоналар учун бунинг тартиби кандай ва канака хужжатлар талаб килинади?
ЯТТ банкдан накд пул олган холда кишлок хужалик махсулотларини бозордан сотиб олиб (тайёрлов), уни МЧЖга накд пулсиз сотиши мумкинми. Агар мумкин булса ЯТТ да кандай солик туловлари келиб чикади.
Якка тартибдаги тадбиркор амалга оширадиган фаолият турида тайёрлов хизматлари кўрсатилган бўлса, у қайта тайёрлов маҳсулотларини сотиши мумкин.
ДСИ томонидан суд карорига асосан кайтарилган пулни ташкилот таъсисчисининг улушига кушиша оламизми?
Йўқ, суд қарорига асосан давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонангизга қайтарилган маблағларни сиз муассиснинг жамият устав капиталидаги улушини кўпайтиришга тўғридан-тўғри йўналтира олмайсиз.
ХХТУТ - 90300 "Ахолига маиший хизматнинг ноишлаб чикариш турларини курсатиш" деб номланган. Бизнинг ХХТУТ - 90310 коди билан Юридик шахсларга хизмат курсатишимиз конун хужжатларининг бузилишига олиб келмайдими? Ёки биз ХХТУТ - 90310 коди билан факат жисмоний шахсларга хизмат курсатишимиз керакми?
90310 тармоқ кодига эга корхоналар бу аҳолига маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланувчи корхоналардир. Бунда ташкилотлар мазкур хизматларни юридик шахсларга кўрсатишга ҳам ҳақли.
Чет эл фирмаси билан тузилган шартномага асосан курсатилган иш ва хизматларни акти ва счет фактураларни электрон формаси билан ёпса буладими.
Чет эл фирма (норезидент) билан тузилган шартномага асосан бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) далолатномаси ва/ёки ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳужжатлар шаклида тасдиқланиши мумкин.
Жамият уз эхтиёжи учун зарур бўлган махсулотни тўғридан тўғри уша махсулотни ишлаб чиқарадиган юридик шахсдан олиши мумкинми ёки хар қандай олинадиган махсулотни қиймати 300 АКШ долларидан ошса биржа орқали харид килиниши керакми?
Хўжалик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сонли Қарори 1-бандида қайд этилган субъектлар сирасига кирмаса, ушбу талаб унга нисбатан амал қилмайди.
Электр таъминоти корхонаси ходимлари огохлантиришсиз тармокдан узишга хаклими? Огохлантириш муддати кандай?
Муқаддам мавжуд бўлган - электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиб қўйиш ёки узиб қўйиш тўғрисида олдиндан истъемолчини огоҳлантириш тўғрисидаги қонунчилик талаби ҳозирда бекор қилинган.
Юридик шахс ва "GM Uzbekistаn"нинг расмий дилери ўртасида автомашина етказиб бериш учун шартнома имзоланган. Бугунги кунда расмий дилер корхонага мурожаат қилиб автомашина нархи кўтарилганлиги сабабли қўшимча тўлов сўрамоқда. Олдиндан тўлов сифатида 100% миқдорда пул кўчирилган бўлса ҳам, яна кўшимча тўлов қилинадими?
Сизнинг холатингизда сотувчининг талаблари томонлар ўртасида тузилган шартнома доирасида амалга оширилган.
Hisobvaraqdagi pullarni qanday qaytarib olsak bo'ladi?
Xat muallifi ish holatlarini aniqlab, korxonaga nisbatan cheklovlar asossiz deb hisoblagan taqdirda, o`z huquqlari buzilishini bartaraf etish borasida prokuraturaga yoki bevosita xo`jalik sudiga murojaat qilishi mumkin.
Юкоридаги шартномани тузиш конун хужжатларининг талабига жавоб берадими? ЯТТ лар учун юридик шахслар билан шартнома тузиш талаблари кандай ва ушбу муносабат кайси конун хужжатлари билан тартибга солинади? Якка тартибдаги тадбиркорлар накд пулсиз хисоб китобларни амалга ошириб фаолиятини амалга ошириши мумкинми?
Хусусий тадбиркор амалга ошираётган фаолият турига караб конунчиликда белгиланган тартибда ходимларни ишга кабул килиши мумкин.
Фермер хўжалиги умумий майдони 5 гектар бўлиб, боғдорчиликка ихтисослаштирилган. Фермер хўжалигида битта ишчи бўлиб, ўрнатилган тартибда иш хақи ёзилмоқда. Фермер хўжалигини рахбарига иш хақи ёзилгани йўқ. Cабаби у бошқа корхонада ишлайди. Ушбу холат буйича республикамизнинг қонунчилик талаблари бузилгани йўқми?
Сиз томонингиздан “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун (30.04.1998 йилдаги 602-I-сон, янги таҳрирда, бундан буён матнда - Қонун), шунингдек солиқ ҳамда меҳнат қонун ҳужжатлари талаблари бузилган.
савол шундан иборатки, мен ушбу далолатномани пул тулашимга асос эмаслигини, бу далолатнома юридик хужжат эмаслиги ва бирламчи хужжат сифатида каралишини кандай норматив хужжатлар ёки конунлар асосида исботлашим мумкин.
Амалдаги қонунчиликка асосан ҳисобварақ-фактура қатъий солиқ хужжати бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сонли Фармонидаги 5-банди "Талаб қилиш ҳуқуқини бериш шартномаларидан" нимаси билан фарқ килади? Батафсил тушунтириб берсангиз.
Талаб қилиш ҳуқуқини бериш операцияси Фармоннинг 5-бандини иккинчи қисмида айтиб ўтилган “даромадни яшириш” сифатида баҳолаш ноқонуний деб ҳисобланади.