Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

Чет эл инвестицияcи иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси – юридик шахс бўлиб, унинг раҳбари ҳозирда мамлакатимиз ҳудудида ва у устав фондидаги ўз улушининг бир қисмини нақд валюта шаклида ҚКнинг банкдаги ҳисоб-рақамига топширмоқчи. Айтингчи бу қонуний мумкинми? Агар мумкин бўлса, чет эллик таъсисчиси – юридик шахснинг раҳбаридан қандай ҳужжатлар лозим бўлади?


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондига улуш сифатида валюта бойликларини киритиш мумкин, аммо юридик шахслар томонидан нақд чет эл валютасини олиб кириш ҳамда олиб чиқиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Хўжалик ҳисобидаги бюджет ташкилоти томонидан ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олиш тартиби қандай?


Автомобиль бензини ва дизель ёнилғиси ажратилган лимитлар доирасида нефть базалари билан тузилган шартномалар асосида, лимитдан ортиғи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобига биржа савдолари орқали сотиб олинади.

Давлат улуши булган Акциядорлик жамияти мол-мулкини колдик баланс қийматида бошқа МЧЖнинг устав фондига берса буладими?


Давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари юридик шахсларнинг устав фондларига улуш тариқасида берилаётганда баҳолаш ўтказилиши мажбурийдир.

Қорамолларнинг ички аъзолари учун мувофиқлик сертификати олиш мажбурийми?


Молларнинг ичаклари, пуфаклари ва ошқозонлари сертификатлаштирилиши лозим.

Мажбурий ижро бюроси ходимларини хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги юзасидан қайси судга мурожаат қилинади?


Давлат органларининг ва бошқа органларнинг, шунингдек мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятлар бўйича ишлар фуқаролик судларига тааллуқли.

Хўжалик юритувчи субъектга мажбурий ижро бюросидан ходимларнинг коммунал қарздорлиги бўйича маълумотнома йиғиш, тўловларини амалга ошириш ва бу ҳақда ҳар ой жадвал кўринишида маълумот бериш бўйича талабномаси нечоғлик ҳаққоний?

Чакана савдо корхонаси ўз эҳтиёжи йўлида фойдаланиш мақсадида жисмоний шахсдан ЎзРда ишлаб чиқарилган LABO русумли автомашинаси учун йўл фондига тўловни амалга ошириши керакми?


Ҳа, тўланади.

Корхона ташкилий-хукукий шаклини ва номини ўзгартирганда кадастр хужжатларига узгартириш киритиш учун кадастр хизматига кандай хужжатлар такдим килиши керак. Бундай холатда устав нотариал тасдикланадими, кабул килиш-топшириш далолатномаси тузиш керакми?


Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўлгандан, ўзгаргандан ва тўхтагандан ёхуд унинг ҳуқуқий ҳолати ўзгаргандан кейин бир ой муддатда кадастр органига ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда буюртманома беришлари шарт.

ЎзР Президентининг 2017 йил 25 майдаги “Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт қилиниши ва рақобатдошлигини таъминлашни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5057-сонли Фармонида “шартнома миқдори 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги керак” дейилганда экспорт шартномасининг суммаси назарда тутилмоқдами ёки экспорт қилинаётган инвойс суммаси назарда тутилмоқда?


Ушбу Фармонда айнан экспорт шартномасининг миқдори, ёки “суммаси” назарда тутилган.

Б ташкилот томонидан тугатилган А ташкилотнинг таъсисчиси томонидан ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркор ҳисобрақамига мавжуд қарздорликни тўлаб бериш тўғри бўладими?


Тугатилган корхонанинг таъсисчиси белгиланган тартибда дебиторлик қарзни ундириш ҳуқуқини олмаган тақдирда, қарздорликни унга тўлаб бериш нотўғри бўлади.

1. Бизнинг корхонамиз бошка калава ип ишлаб чикариш корхонасидан миллий валютада, яъни ўзбек сўмида сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация қилишга ҳақлими? 2. Агар корхонамиз бошқа калава ип ишлаб чикариш корхонасидан миллий валютада, яъни узбек сумида сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига ички бозорда эркин муомаладаги валютада реализация килса ва ушбу реализациядан тушган тушумни Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига (ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон карори билан тасдикланган, кейинги ўринларда Тартиб) мувофик 50% мажбурий сотувга тушадими?


Сизнинг корхонамиз калава ип ишлаб чиқариш корхонасидан миллий валютада сотиб олган калава ипни «Ўзбекенгилсаноат» АК корхоналарига эркин муомаладаги валютада реализация қилишга ҳақли. 

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона)нинг чет эллик таъсисчиси устав фондидаги ўз улушини давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил муддат ичида тўлиқ шакллантирмаса, корхонанинг келгусидаги ҳаракатлари қандай бўлиши лозим?


Дастлаб, устав фондидаги ўз улушини шакллантирмаган иштирокчини жамиятдан чиқариш, унинг улушини бошқага ўтказиш масаласини ҳал этиш ва 30 кун мобайнида жамиятни қайта давлат рўйхатдан ўтказилиши лозим.

1. Агар биз 400 нафар ишчи ходимлар билан ишласак шу аснода йирик корхона хисобланамизми ёки кичик бизнес субъект холатда коламизми? 2. Агар йирик корхона хисобига утиб трикотаж махсулотлари ишлаб чикарсак ВМ нинг 17.05.2017-йил кунги №290 сон карорига тушамизми?


1. Ҳа, йирик корхона ҳисобланасиз.

2. Ҳа, ВМнинг 290-сонли қарорида белгиланган имтиёз қўлланилади.

Махсулот етказиб беришнинг охирги муддатидан эртаси куни етказиб берилган махсулот учун пеня ҳисобланадими ёки йўқми?


Маҳсулот етказиб бериш муддатидан (белгиланган санадан) эртаси куни етказиб берилган маҳсулот суммасига пеня ҳисобланади. Ушбу кейинги куннинг етказиб берилган вақти (соат 12 ми ёки 15 ми ва ҳ.к.) – муҳим эмас.

Якка тартибдаги тадбиркор ноозиковкат махсулотлари (маиший техника артел махсулотлари сотиш) чакана савдо фаолияти билан шугулланса, уз фаолияти давомида фуқароларга банклар томонидан берилаётган истеъмол кредитларига хам Узбекистонда ишлаб чикарилган маиший техника товарларини сотиши мумкинми?


Якка тартибдаги тадбиркор молиявий истеъмол кредит бўйича пул маблағларини олишга ҳақли эмас.