Жавоб берамиз

Хўжалик фаолияти

Буюртмачи махсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда кечиктирилган кунлар учун пеняни хисоблаб ушлаб қолишга хақлими?


Сотиб олувчининг харид қилган маҳсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда маҳсулот етказиб беришнинг кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга хақлилиги ёки ҳақли эмаслиги шартноманинг шу қисмига оид бўлган шартларига боғлиқ.

1. Бизнинг корхона 2016 йил хисобидан дивиденд (масалан 55 000 000 сўм (8710 счети якуний сальдоси)) олишни режалаштиряпти. Банкдаги хисоб рақамда бундан кам сумма бўлиши мумкин (масалан 20 000 000 сўм). Бунда дивиденд олиш учун баённома ва буйруқ чиқараётганда қайси сумма кўрсатилади, 55 миллионми ёки 20 миллионми? Ёки биргина баённома ва буйруқ билан йил давомида ушбу суммани олиб юриши мумкинми. 2. Корхона 55 миллионми суммани 2017 йил охирига қадар барибир дивиденд тарзида олади. Баъзи банк муассасалари бўлиб олишни талаб қиляпти, аммо хеч қандай қонуний асос кўрсатишмаяпти. Банк муассаларининг талаби қонунийми ва корхонанинг ички ишларига аралашишига ҳаққи борми?


Банкнинг талаблари ноқонунийдир. Банк ўз мижозларининг,  яъни корхонангизнинг ички ишларига аралашишга,  шу жумладан дивидендни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳар бир бўлинган суммага алоҳида қарор расмийлаштириш ҳамда ҳар бир қароринг нусхасини тақдим этиш тўғрисида талаб қўйишга  ҳақли эмас.

Юридик шахс 2016 йил 20 апрелда “GM Uzbekiston”нинг ҳудудий диллеридан харид қилган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган ва суюлтирилган газ баллони ўрнатилган автомашинани жорий йилнинг 20 апрелига қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказиши керакми?


Бу автомобильдан қайси мақсадларда фойдаланилишига боғлиқ.

Харидорга уз балансимиздаги юк машиналари билан тайёр маҳсулотларни етказиб беришимиз учун лицензия талаб этиладими?


Йўқ, талаб этилмайди. Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг таркибий қисми сифатида амалга ошириладиган, унга ёрдамчи характердаги ташиш фаолияти «тижорат мақсадлари» тушунчаси билан қамраб олинмаслиги ва демак-ки, лицензия талаб қилмаслиги даркор.

Шартномага асосан маҳсулотни етказиб бериш муддати бир кун кечиктирилганда пеня хисобланадими?


Маҳсулот етказиб беришнинг муддати 2 кунга кечиктириб юборилганлиги сабабли пеня шартномага асосан ҳисобланади.

Фермер хўжалиги ёқилғи маҳсулотларини олиш учун ишончномани ўзининг ходимига эмас, балки бизнинг нефт базаси ходими номига бера оладими?


Юридик шахс томонидан ўз ходими бўлмаган жисмоний шахсга ишончнома, хусусан, товар-моддий бойликларни олишга ишончнома бериш қонун ҳужжатлари талабларига зиддир.

Мен корхонани карзларини тугатиш учун ва уни самарали юргазиш учун қандай хатти-ҳаракатларни амалга оширишим керак?


Кредиторлик қарздорлигингиз хусусида батафсил билмай туриб, корхонанинг ушбу қарзини сўндиришга ва унинг рентабеллигига эришишга қаратилган аниқ ҳаракатлар мажмуасини тавсия қилишимиз мушкул.

Тадбиркорлик фаолияти субъекти ҳисобланмайдиган, 100 фоиз давлат улушига эга бўлган давлат ва давлат унитар конхоналари Савдо-саноат палатасига аъзо сифатида қабул қилинишлари мумкинми?


Ҳа, давлат унитар корхоналари ва устав фондида давлат улуши (100 фоиз ёки ундан кам) бўлган хўжалик жамиятлари ҳам бошқа тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда Савдо-саноат палатасига (бундан кейин – Палата) аъзо бўлишлари мумкин.

Раҳбарнинг ўрнига раҳбар ўринбосари лавозимига ходимни ишга олиб, раҳбарнинг барча ваколатлари раҳбар ўринбосарига юклатилса бўладими? Қайси ҳуқуқий нормаларга асосан?


Раҳбарлик вазифасини фақатгина вақтинча бажариб туришни юклаши мумкин

1. Қарздор МЧЖ таъсисчисининг шахсий мол кулкига қарздорликни ундириш учун қаратиш мумкинми, агар мумкин бўлса қандай тартибда? 2. Агар қарздор МЧЖнинг таъсисчи(директор)си бошқа МЧЖ да хам таъсисчи бўлса, қарздорликни ўша МЧЖ га қаратиш мумкинми? 3. Юқоридаги холатда қарздор МЧЖдан қандай қилиб пул(қарз)ни ундириш мумкин?


Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.

Тадбиркорлар ижара пулини ёки ер солигини тулайдими? Тадбиркорлар тулаган ижара пули еки ер солиги давлатга туланадими еки ободонлаштириш бошкармасигама?


Бошқарма ерни эмас, балки ундаги бинони яъни мулкни ижарага бериши мумкин (агарда ер унга ижарага берилган бўлса). Бу ҳолатда Бошқарма бюджетга ер солиғи ёки ижара тўлови, тадбиркор эса Бошқармага мулкдан (бинодан) фойдаланганлик учун ижара тўлови тўлаши жоиз.

ЎзР Адлия вазирлигида 2009 йил 31 мартда 1932-сон билан рўйхатга олинган Низомга кўра солик ва божхона имтиёзларини ёзма мурожаат билан, бирок «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тугрисида»ги конуннинг 5-моддаси 4-бандига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари давлат органларига мурожаат қилмасдан қўллашлари мумкинлиги кўрсатилган. Шуни хисобга олиб, корхонамиз 2016 йил учун имтиёзлардан давлат идораларига мурожаат қилмасдан фойдаланиши мумкинми?


Ёзма мурожаатсиз имтиёздан фойдаланишингиз мумкин.

1. Фукаролик хуқуқи шартномаси бўйича бюджет ташкилотида бош ҳисобчи вазифасини бажариш мумкинми? 2. Ташкилотнинг рағбатлантириш фонди ҳисобидан шартнома асосида маблағ ўтказиш йули билан йўл чиптаси (проездной)ни олишим мумкинми?


1. Йўқ, назаримизда мумкин эмас.

2. Йўқ, мумкин эмас.

Халк банкининг менга қарздорликларни тўлаш ҳақида куяётган талаби қонунийми ва фермер хўжалигини қандай тугатишим ҳамда лизингга олинган транспортни ўз номимга қандай ўтказишим мумкин?


Фермер хўжалиги тугатилгунга қадар ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.

Полипропилен грануласидан ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти (ХХТУТ коди - 17116) билан шуғулланувчи кичик корхона табиатни муҳофаза қилиш бўлимига бирор бир даврий ҳисобот топширадими, шунингдек, компенсация тўловлари тўлайдими ва қайси қонун ҳужжатларига асосан?


Агарда Сизнинг корхонангиз ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатга киритилган бўлса, Сиз 2016 йилдаги фаолият кўрсатган даврингиз учун “2016 йилда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳисобот”, яъни 1-KB (eko) топширишингиз лозим, мазкур рўйхатда Сизнинг корхонангиз киритилган ёки киритилмаганлиги борасидаги маълумотни www.stat.uz web – сайти орқали билиб олишингиз мумкин.