Жавоб берамиз

Эскириш

Ишлаб чиқариш жараёни тўхтаганда амортизация харажатлари ҳисоби


Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида амортизация харажатлари 9430 “Бошқа операция харажатлари”га киритилади.

Эскиришни хисоблашни тухтатиб куйиш


Асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаш 5-сон БҲМСнинг 32-бандида белгиланган ҳолатларда тўхтатиб турилади.

Ишлатилмайдиган АВларнинг ҳисоби


Корхонада ишлатилмайдиган АВларнинг ҳисобини қай тарзда юритиш вазиятга қараб амалга оширилади. Шунингдек, вазиятга қараб, турлича бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилади.

Ўтган йиллардаги хатоликларнинг ЯСТ суммасига таъсири


Савол мазмунида кўрсатилган тузатувчи ўтказмалар тўғри эмас. ЯСТ тўловчиларда бундай хатолик солиқ суммасига таъсир қилмайди.

Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш натижасида қабул қилинган АВларга эскириш ҳисоблаш


Амортизация ҳисоблаш ворис корхонада 5-сон БҲМСда белгиланга тартибда, СКнинг талаблари ҳисобга олинган ҳолда, объектнинг унумли фойдаланиш муддатидан ва ворис корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ амортизацияни ҳисоблаш усулидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Эскиришни жадаллаштирилган усулда ҳисоблаш мумкинми


Асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш усулини ўзгартириб, жадаллаштирилган усулни қўллаш мумкин. Бунда 1-сон БҲМС, 5-сон БҲМС ҳамда СК 144-моддасининг талабларига риоя қилиш лозим.