Жавоб берамиз

Кириши

Ускуна ва материалларни кирим қилишда уларни сотиб олиш билан боғлиқ харажатлар ТМЗлар ва ускуна қийматига қандай тақсимланади? Масалан, божхона йиғими ҳар бир ТМЗ ва ускуна учун алоҳида ҳисобланадими, бошқа харажатлар пропорционал усулда ТМЗ қийматига тақсимланадими?


Импорт қилинган товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳар бир товар-моддий бойликлари бўйича идентификация қилиш мумкин бўлган ҳолларда, ушбу харажатлар аниқ товар, хом ашё ёки ускуна таннархига киритилади.

ТМЗларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар


ТМЗ таннархи харид қиймати ва уни харид қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлардан ташқил топади.

Импорт қилинган материаллар таннархининг шаклланиши


Импорт қилинган материаллар таннархига материалларнинг шартнома қиймати ва уларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар киритилади (божхона тўловлари, декларант ва транспорт хизмати учун тўлов, сертификациялаш билан боғлиқ харажатлар ва бошқалар).