Жавоб берамиз

Дебиторлар билан ҳисоб-китоблар

Уяли оператор томонидан ўзаро ҳисоб- китоблар солиштирма далолатномаси суммаларидаги тафовутни ҳисобда акс эттириш


Сиз иккинчи тараф сифатида ҳисобварақ-фактуралардаги суммалардан фарқ қиладиган солиштирма далолатномани имзоламасликка ҳақлисиз.

Терминал бўйича ҳисоб-китоб қилганда банкнинг воситачилик ҳақини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш


Бухгалтерия ҳисобида кўрсатилган операцияларни қуйидагича акс эттириш мумкин

Улушни сотганда пулини бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича ўтказмалар


Сотилган мол-мулк учун харидор ҳали пул тўламаган бўлса, сотиш пайтида дебиторлик қарзи акс эттирилади ва тўлов  сотувчига келиб тушган сари дебиторлик қарзи камайиб боради.

Таъсисчининг дебитор қарзни нақд пулда тўлаб бериши


Ҳа, қарзни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги шартномаси асосида шундай қилиш мумкин.

Ортиқча тўланган давлат божи қачон тан олинади?


Суднинг ортиқча тўланган суммани қайтариш тўғрисидаги расмий маълумотномаси чиққан санада харажат суммаси камайтирилиб, дебиторлик қарзи тан олинади.

"Ўзбекэнерго" АЖ лойиҳалари бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш

Қарздорнинг вафот этиши сабабли қарздан воз кечиш


Ходимнинг корхонага бўлган қарзи умидсиз деб топилса ва корхона ушбу қарздан кечишга қарор қилса, қарз суммаси давр харажатларига чиқарилади ёки шубҳали резерв ҳисобига ёпилади.

Ходимнинг етказилган зарар суммасини қоплаши бўйича ўтказмалар


Ходим томонидан корхонага етказилган зарар сумаси ходимнинг бўйнига қўйилганида ушбу сумма ходимнинг дебиторлик қарзи сифатида акс эттирилади. Зарар суммаси корхонага келиб тушганида ходимнинг дебиторлик қарзи ёпилади.

Воситачилик шартномаси бўйича курс фарқи ҳисоби


Умумий ҳолатда, якуний ҳисоб-китоб қайси курс бўйича амалга оширилиши воситачилик шартномаси билан белгиланиши зарур.

Хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномага тенглаштириладими?


ЎзР резиденти ҳисобланган икки юридик шахс ўртасида хорижий валютада тузилган шартнома экспорт шартномасига тенглаштирилмайди. 02.09.2017дан эътиборан Ўзбекистон худудида товарлар нархи фақат миллий валютада белгиланади.