Жавоб берамиз

Кўпайиши

Устав фондига киритилган қўшимча ҳиссалар ўз вақтида рўйхатдан ўтказилмаса, нима бўлади?


Агар қўшимча ҳиссалар ўз вақтида тўлиқ киритилган бўлса, лекин таъсис ҳужжатларига қонунда белгилаб қўйилган муддатда ўзгартириш киритилмаган бўлса, корхона пул маблағларидан текинга фойдаланганлиги учун солиқ оқибатлари  юзага келади.

Мол-мулкни устав фондига улуш сифатида қабул қилишда унинг қийматини баҳолаш, башарти унинг амалдаги қиймати таъсичилар томонидан тасдиқланган қийматидан фарқ қилса


Агар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг қарори билан кўчатлар қиймати 5 млрд. сўм қилиб тасдиқланган бўлса, улар балансга ушбу қиймат бўйича кирим қилинади.

Капитал таъмирлаш ишлари қийматини улуш сифатида киритилиши


Ҳа, масъулияти чекланган жамият томонидан бажарилган капитал таъмирлаш ишлари қийматини унитар корхонанинг низом жамғармасига улуш сифатида киритиб низом жамғармаси суммасини кўпайтириш мумкин.

Кўчмас мулк объекти улуш сифатида берилганда солиқ оқибатлари


Кўчмас мулк объекти устав фондига қолдиқ қийматда берилганида таъсисчи корхона учун ҳам, кўчмас мулк объектини устав фондига улуш сифатида кирим қилаётган корхона учун ҳам солиқ оқибатлари вужудга келади.

Улушни хорижий валютада киритиш бўйича ўтказмалар


Киритилган валюта маблағлари ҳамда қайта баҳолаш бўйича операциялар баланс счётларида тўғри акс эттирилган. Таъсисчига қарз сифатида акс эттирилган сумма уставга ўзгаришлар давлат рўйхатидан ўтган пайтда хусусий капиталга кўчирилади.

Хусусий корхонанинг устав фондини кўпайтириш


Хусусий корхонанинг устав фонди корхона мулкдорининг қарорига кўра оширилиши мумкин.

Мол-мулк киритмасдан устав капиталини ошириш бўйича ўтказмалар


МЧЖда устав капиталини жамият иштирокчиларининг уумий йиғилиши қарорига биноан жамиятнинг тақсимланмаган фойдаси, иштирокчиларнинг қўшимча ҳиссалари ёки жамиятга қабул қилинган бошқа иштирокчилар ҳиссалалри ҳисобига ошириш мумкин.

Устав фондини оширилиши бўйича ўтказмалар


Устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун 8330 "Пай ва улушлар" счёти мўлжалланган.