Жавоб берамиз

Ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби

Наряд (ишбай) асосида иш ҳақи оладиган ходимга меҳнат таътили пулини хисоблаш


Йиллик таътиллар даври учун ходимга (у қандай тартибда иш ҳақи олишидан қатъий назар) ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади. Ўртача ойлик иш ҳақи ВМнинг қарори билан тасдиқланган Тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

Огоҳлантириш муддатини компенсацияга алмаштирганда ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоби


Огоҳлантириш муддати ўрнига компенсация пули тўланганда ўртача ойлик иш ҳақи Тартибнинг 5-бандига асосан, охирги икки календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб аниқланади.

Касаллик варақаси бўйича тўлов ҳисобига иссиқ овқат қиймати қўшиладими?


Ҳа, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини бериш учун ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришда иссиқ овқат қиймати ҳисобга олинади. 

Корхона ёпилганда ходим билан ҳисоблашишлар тартиби


Ишдан бўшатиш нафақасини, ишсизлик нафақасини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ВМнинг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарорига 6-илова асосан ҳисобланади. 

Ходимга етказилган зарар учун тўланадиган сумма қачон оширилади?


Меҳнат вазифасини бажаришда ходимга етказилган зарар учун тўланадиган сумма Ўзбекистон Республикасида белгиланган ЭКИҲ ошган тақдирда, унга мутаносиб равишда оширилади.